Ислом Каримов: “Муҳожиротдаги ўзбек муҳолифати Ўзбекистонга қайтиб кела олмайди!”

Ислом Каримов: “Муҳожиротдаги ўзбек муҳолифати Ўзбекистонга қайтиб кела олмайди!”
37 views
02 July 2014 - 8:41

132014 йилнинг 26-27 июнь кунлари Фарғона вилоятига сафар қилган президент Ислом Каримов фермерлар билан ўтказилган учрашувда муҳожиротдаги ўзбек муҳолифатини тилга олди ва муҳолифат Ўзбекистонга қайтиб кела олмаслигини “башорат” қилди.

Фарғоналик фермерлар олдида маъруза қилган Ислом Каримов бу хусусда, жумладан: “Биз мустақилликка эришиб энди янги давлат қура бошлаганимизда ичимиздан чиққан баъзи ҳасадгўй кишилар биз бошлаган барча хайрли ишларни қоралашга ўтишди, бизга ёрдам бериш ўрнига бизни танқид қилиб, томошабинлик қилишди. Охири улар ғалабаларимизни кўра олмай Ватанимизни тарк этишди ва чет элдан туриб ҳасадгўйлик қила бошлашди. Улар нимага эришишди? Ҳеч нимага! Ўзлари ватангадо бўлишди холос. Мен сизларга шуни чин дилдан айтманки, улар энди Ўзбекистонга қайтиб кела олишмайди. Чунки биз мустаҳкам пойдеворга туриб олдик. Буни ўша ҳасадгўй ватангадоларнинг ўзлари ҳам тушуниб етишди. Ва ўзлари ҳам Ўзбекистонга қайтиб кела олмасликларига ишонч ҳосил қилишди”, деди.

Каримовнинг ушбу маърузаси “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган махсус дастурда намойиш этилди. Маъруза чоғида президент Каримов “ёшларни интернет балосидан ва бузғунчи ғоялардан асраш” ҳақида ҳам гапириб ўтди.

ЎХҲ ахборот бўлими