Путин МДҲ давлатларини Оврўосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишга чақирди

Путин МДҲ давлатларини Оврўосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишга чақирди
58 views
02 July 2014 - 14:09

3Россия президенти Владимир Путин Оврўосиё иқтисодий иттифоқи барча МДҲ давлатлари учун очиқлигини таъкидлади, деб ёзади ИТАР-ТАСС.

“Биз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг бошқа давлатлари учун ҳам очиқмиз”, – дея эътироф этади Путин россия дипломатлари билан бўлиб ўтган учрашувда.

“Қўшнилар билан дўстлик алоқаларини, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган Россия ташқи сиёсатининг асосий стратегик йўналишларидан биридир”, – дея таъкидлайди президент.

У ўзаро ҳамкорликнинг “янги даражаси”ни ифода этувчи жорий йилнинг 29 май куни Остона шаҳрида имзоланган Оврўосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги битимни эсга олди.

“Оврўосиё кенглигида тадбиркорлик ва сармоядорлар учун қулай бўлган кучли иқтисодий тараққиёт маркази ва умумий бозор шакллантиради”, – дея қўшимча қилади Путин.

Бироқ, кўпгина мутахассислар Путин тилга олаётган Оврўосиё иттифоқи истиқболига скептик ёндашадилар. Хусусан, аксарият ғарблик экспертларнинг фикрича Путиннинг ушбу ҳаракатлари собиқ СССР сингари қўшни давлатлардан Россия ҳудудлари атрофидаги ўзига хос буфер ҳудуд сифатида фойдаланишдан бошқа нарса эмас.

ЎХҲ ахборот бўлими