Ироқ туркманлари “Ислом давлати”ги содиқликдан бош тортишди

Ироқ туркманлари “Ислом давлати”ги содиқликдан бош тортишди
54 views
07 July 2014 - 12:43

isis-turkman-iraq-syriaҲозирда Ироқ туркманлари ҳамда “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” (ИШИД) ўртасида аёвсиз жанглар бормоқда.

Тел-Афар шаҳрининг сунний туркманлари ўзини “Ислом халифалик давлати” деб эълон қилган террорчилар гуруҳига содиқликка қасамиёд қилишдан бош тортишди, деб ёзади ТЮРКИСТ.

Эндиликда томонлар ўртасида жанг бормоқда. Туркман қабилаларидан бирининг лидери Ҳайдар Али Чўлоқнинг таъкидлашича бўлиб ўтган жанглар мобайнида иккала томондан ҳам жуда кўплар одамлар ҳалок бўлишган.

“Қурбон бўлганлар ва яраланганларнинг аниқ сони ҳақида ҳозирча бирор нарса дейиш қийин”, – дейди туркман қабиласи лидери.

isis-turkman-iraq-syria

Ироқ туркманлари ва ИШИД ўртасида жанглар бўлаётган ҳудудлар

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тел-Афар шаҳрини эгаллаб олган ИШИД жангарилари қочқин сунний туркманларга ўз шаҳарларига қайтишга рухсат беришганди. Эндиликда Ҳайдар Али Чўлоқнинг сўзларига кўра кўплаб оилалар яна ўз уйларини тарк этишларига ва бошқа хавфсизроқ жой излашга мажбур бўлишмоқда.

Мосулнинг ғарбида жойлашган Тел-Афар шаҳри аҳолисини асосан сунний туркманлар ташкил қилади ва Ироқ шимолидаги ҳарбий ҳамда иқтисодий жиҳатдан стратегик аҳамиятга эга шаҳар ҳисобланади. Шаҳарда сунний туркманлар билан бир қаторда шия мазҳабидаги туркманлар ҳам истиқомад қилишади. ИШИД эса шияларга нисбатан фавқулотда муросасиздир. Шу сабабли ҳам аҳолининг шия қисми инқирознинг бошиданоқ шаҳарни тарк этишган.

ЎХҲ ахборот бўлими