Мустафо Жамил: “Миллий ҳаракат давом этади”

Мустафо Жамил: “Миллий ҳаракат давом этади”
68 views
11 July 2014 - 10:23

Қирим-татарлари лидери ва Украина Парламенти депутати Мустафо Абдужамил Қиримўғли Туркиянинг “TRT TÜRK” телеканалига берган интервьюсида қирим-татарлари миллий Мажлиси раиси Рефат Чубаровнинг Қиримга киришига қўйилган таъқиқ борасида изоҳ бераркан: – “Россия Қирим масаласида 1700 йиллардаги сиёсатини такрор қўлламоқда”, – дея таъкидлади.

“Ўша вақтларда Россия императори Екатерина Қиримнинг Россия таркибида бахтли ҳаёт кечиришини ваъда бериб, шундан сўнг қирим-татарларининг лидерларини йўқ қилишни бошлаган эди. Руслар Қиримда шундай шароитни юзага келтиришдики инсонлар ҳатто ўз Ватанларини тарк этишга мажбур бўлишганди. Уларнинг кўпчилиги Усмонли тупроқларига кўчишди ва орадан бир неча ўн йиллар ўтиб ўз Ватанларида миллий озчилик ҳолига келиб қолишди”, – дейди Мустафо Жамил.

Kirim Meclis Başkani Rufat Çubaroğlu, Muhammed Salih, Mustafa Cemil Kırımlı, 8 Temmüz 2014

Қирим-татарлари Мажлиси раиси Рефат Чубаров, ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ ва қирим-татар халқи лидери Мустафо Жамил Қиримўғли. 2014 йил 8 июль.

Мустафо Жамилнинг сўзларига кўра, бугунги кунда қирим-татарлари кучли босим остида яшаётган бўлишига қарамасдан миллий ҳаракат давом этади.

ЎХҲ ахборот бўлими