Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг консуллик бўлими танқид нишонига айланди

Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг консуллик бўлими танқид нишонига айланди
25 views
12 July 2014 - 12:09

4

Сўнги пайтларда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси фаолиятига нисбатан шикоятлар сони ортиб бормоқда.

Элчихона ўз фаолиятида фуқароларнинг асосий ҳуқуқларидан бири – Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясига киритилган эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини ҳисобга олмайди, дея таъкидлайди центрАзия.ру муаллифи Бахром Солиев.

Унинг сўзларига кўра, Тошкентдаги дипломатик вакилликнинг консуллик бўлимига бўлган шикоятлар сони ортиб бормоқда. “Бу ерда хусусий шахслар учун меҳмонга бориш мақсадидаги ноиммиграцион визаларни амалда деярли бермай қўйишди. Масалан қонунга итоат қилувчи бир одам ўз ҳисобидан “ҳақиқий демократия” диёрига бориб у ерда ҳаёт қандайлигини кўришни истаса, “йўл-йўл юлдузли этик” унинг “юмшоқ жойига” тепиб ҳайдайди. Ҳаттоки АҚШда унинг қариндошлари бўлса ҳам, ва у молиявий ҳамда
бошқа аҳволини тасдиқловчи узундан узоқ ҳужжатлар рўйхатини тақдим қилса ҳам шу аҳвол”.

“Айниқса АҚШдаги бемор қариндошларни кўриш учун отланганлар, тўйга ёки никоҳ маросимига бормоқчи бўлганларга ҳам рад жавоби берилаётгани одамнинг жаҳлини чиқаради. Бу ҳам етмаганидек виза учун ҳужжат топширган одамга 160 доллар миқдорида тўланган бож ҳам қайтиб берилмайди”, – дейди муаллиф.
“Шу ва бошқа масалалар бўйича саволлар 19 июнь куни элчихонанинг жамоат алоқалари бўлими томонидан АҚШ элчихонаси консуллик бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот анжумани вақтида элчихона консули Л. Гендилга берилди. Консул билан мулоқот замонавий форматда – Facebook ижтимоий тармоғидаги дипломатик миссиянинг веб-саҳифасидан фойдаланган ҳолда олиб борилди. Бироқ америкалик жавоб беришга улгурган юзга яқин саволларнинг барчаси аравани қуруқ олиб қочишдан бошқа нарса эмас”, – деб ҳисоблайди Солиев.

Унинг фикрича, бутун бу жараён ўта назокатлилик, ҳушмуомалалик ва америкаликларга хос бўлган мулойимлик билан бўлиб ўтган. “Ўзбекистонликларга виза беришнинг рад қилиниши билан боғлиқ саволларга жавоб бераркан жаноб Л. Гендин виза бериш масаласини кўриб чиқишда диний эътиқоди ва жамиятдаги ўрнидан қатъий назар барча баробардир – дея жавоб берди. У АҚШга ноиммиграцион виза асосида бормоқчи бўлганлар республикада ўзининг доимий иш жойига, мустаҳкам оилавий алоқаларга эга эканликлари ҳақидаги ҳамда унинг албатта Ўзбекистонга қайтиб келишига бўлган истакнинг мавжудлигига ишорат қилувчи фактларни тасдиқлашлари лозимлигини алоҳида қайд этди. Бундай жавоб консуллик бўлими дипломатларининг фаолияти ва қарорлари юзасидан шикоят қилиш истагида бўлган конференция иштирокчиларининг хафсаласини пир қилди”.

“Бутун муаммо шундаки, иш консулликда ҳужжатларни тасдиқлатишгача ҳам етиб бормайди: чукни ҳужжатларга қарамасдан ҳам виза беришни рад қилишади! Кўпинча мурожаатлари рад қилинганларга виза учун қайта мурожаат қилишни таклиф қилишади. Бу вақтда тўланган консуллик йиғини аллақачон куйиб кетган бўлади. Иккинчи маротаба ариза топшириш эса – 320 доллар дегани, бироқ бу ҳам мурожаат қаноатлантирилишини кафолатламайди. Балки тескари натижа бериши мумкин: одатда биринчи ҳолатда ҳужжатлари рад қилинган бўлса иккинчи маротаба топширилганда эса ўша биринчи ҳолат асосида яна рад қилинади. Конференция иштирокчилари кутганидек барча шу каби вазиятлар билан боғлиқ шикоятларни ҳал қилиш ўрнига консул Гендил, АҚШ қонунчилигини пеш қилиб виза олиш талаблари билан танишиб чиқиш учун элчихона ва Давлат Департаментининг интернет саҳифасини зиёрат қилишни тавсия қилди”, – дейди Солиев.

Бундан ташқари, консул Ўзбекистон фуқақроларининг шикоятлари мутлақо ёлғонларга ва билимсизликка асосланганлигига урғу бериб ўз ходимларининг объективлиги ва холислигига ишончи комил эканлигини билдирди. Мурожаат қилувчиларнинг бир нечта ўнтаси виза масалалари бўйича қарорлар тўғридан-тўғри элчихона ходимларининг кайфиятига боғлиқ бўлиб қолган вазиятга дуч келишган бўлига қарамасдан консул ўз фикрида қатъий эканини баён қилди.

3

Баъзида ҳаттоки жаҳлдор ходим ҳужжатларга қараб ҳам ўтирмасдан отиб юборган вақтлар ҳам бўлган. Умуман олганда ушбу учрашув кўпчилик учун оддий қилиб айтганда Давлат Департаментининг интернет саҳифасига ҳавола қилишга айланди. Элчи деярли барча саволларга жавоб сифатида ўша адресга ҳавола қилаверди.

Қайд этиш жоизки, конференция иштирокчиларининг аксарияти консулнинг саволларга жавоб беришдан очиқчасига қочишига гувоҳ бўлишди ва анжуман натижаларидан умуман қаноат ҳосил қилишмади”, – дея ўз фикрига якун ясайди мақола муаллифи.

ЎХҲ ахборот бўлими