Татаристон “президент” лавозими учун Москва билан курашни давом эттирмоқда

Татаристон “президент” лавозими учун Москва билан курашни давом эттирмоқда
27 views
13 July 2014 - 15:47

5Татаристоннинг амалдаги раҳбарияти ўз хизмат вазифасини ўташга киришар экан, “Татаристон Республикаси президенти” сифатида Конституцияга қасамиёд қилган, деб ёзади ТЮРКИСТ.

“Нима учун биз бундан воз кечишимиз лозим? Президент лавозими турли хил компаниялар ва клублар томонидан ҳам қўлланилади. Мен тушунмаяпман, нима сабабдаг федерация субъектлари раҳбарлари лавозимларининг номланишини бир хиллаштириш (унификация қилиш)га уринишмоқда?” – дейди Татаристон парламенти спикери Фарид Мухаметшин.

Мухаметшиннинг фикрича, Россия Федерацияси Давлат Думаси Россия Федератив давлати таркибига кирувчи суверен республикалардаги “президент” лавозимини бекор қилиш ҳақида қонун чиқариб ўз ваколатидан ташқарига чиқиб кетди.

Бундан ташқари, парламент спикерининг сўзларига кўра, республиканинг “президент” лавозимидан айрилишидан татар халқи ҳам норози. Парламентга аҳолидан, шу жумладан ҳориждаги юртдошларимиздан Татаристонда президент лавозими сақланиб қолинишини сўраб жуда кўп мурожаатлар келиб тушмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россияда Кремлнинг босими остида федерация таркибига кирувчи барча миллий республикаларда 2015 йилгача президент лавозимини бекор қилиш тўғрисидаги конституцияга зид бўлган қонун қабул қилинган. Кўпгина республикалар бунга рози бўлишди ва ҳозирда ўзларини “раҳбар” деб атай бошлашди. Ўз навбатида миллий кучлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва экспертлар бунга қарши чиқишмоқда: уларнинг фикрича, президентлик институтининг йўқ қилиниши миллий республикаларнинг ўзларининг ҳам йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин.

Экспертлар россия минтақаларининг Марказ ва баъзи россияга ҳос деталлар атрофида бирлаштирилиши аслида ҳозирда федерация таркибида бўлган суверен республикаларни йўқ қилишга ва россия губернаторликларига айлантиришга қаратилган. Бу эса Россия туб аҳолиси халқлари ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишидир. Ўз вақтида ушбу республикалар Россия Федерацияси таркибида бўлишса ҳам ўз давлатчилигини яратиш йўлида жуда кўп машаққат чекишган.

Қайд этиш жоизки, ҳозирга қадар Россия Федерацияси таркибидаги суверен турк республикалари ичида фақат Бошқирдистон ва унга қўшни бўлган Татаристонда “президент” атамаси давлат бошлиғи лавозимининг номи сифатида сақланиб қолган. Яна бир турк республикаси Саха (Ёқутия)да лавозим расмий жиҳатдан қайта номланган бўлса ҳам, ОАВ да ва ҳатто расмий давлат сайтларида ҳам “президент” атамаси қўлланилишда давом этмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими