Xилофат хусусида

Xилофат хусусида
107 views
13 July 2014 - 18:04

10334460_1459783477594094_8676903949840078754_nИслом оламининг кўзга кўринган олимлари Ироқ ва Сурия давлатлари ҳудудларининг “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” (ИШИД) жангари гуруҳи томонидан босиб олинган ерларида халифалик эълон қилганига кескин қарши чиқишгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Хусусан, Шайх Юсуф ал-Кардавий раҳбарлигидаги мусулмон олимлари Халқаро Иттифоқи ИШИД борасидаги ўз диний-ҳуқуқий Қарорида: “Мазкур гуруҳ томонидан ҳеч қандай келишувларсиз бир томонлама халифалик эълон қилиши ножоиздир ва Ислом қоидаларига зиддир”, – дея таъкидлаганди. Мазкур масала юзасидан Марказий Осиё диндорлари ҳам ўз муносабатларини баён қилишди. Қуйида Қорасувлик имом Рашод қори Камоловнинг “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” жангари гуруҳи эълон қилган халифалик борасида билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Таҳририят

Xилофат саҳобa, тобеин ва барча фақиҳларнинг иттифоқи билан уммат учун фарз кифоя бўлган муҳим вожиботлардан.

Xилофат бир ўйин эмас, бир шахсий манфаат учун эришиладиган иш эмас, ҳурмат орттирадиган мансаб ўрни ҳaм эмас, балки  улуғ ибодатдир.

Xилофат – Аллоҳнинг мақсадини ер юзида У Зотнинг шариати билан умматнинг барча ишларидаги ҳожатларини сақлаш ва инсониятни Ислом шариати остида бошқариш демакдир. Шу билан бирга ботил тараф бўлган барча ишларни ўчириб, даф қилиб, ҳақни қоим қилишдир.

Демак бу улуғ ва масъулияти оғир бўлган ва оxиратда ё золим ё одил деб чақириладиган ҳалифа ким ва қандай собит бўлади?

Бу ҳақда қисқача тўхталиб ўтамиз. Халифа тайн этилишида асосий асл шартлар:

1. Аҳли ақд билан шўро тузилиб улар билан маслаҳат қилишлик: Аллоҳ таоло айтади: “Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур” (Шуро: 38)
Аллоҳ таоло аҳли сунна ва жамоанинг гўзал бўлган ва бошқа тоифалардан ажратиб турадиган сифати ҳақида хабар беряпти. Набий алайҳиссаломнинг сийратларидан ҳам бу иш маълум. У киши алайҳиссалом саҳобалари билан маслаҳат қилиб иш қилишлари ва у кишидан сўнг у киши алайҳиссаломнинг саҳобаларида ҳам бу иш намуна бўладиган даражада ўрнак бўлиб қолди. Умар ибн Ҳаттоб розиаллоҳу анҳу айтадилар: “Кимки мусулмонларга маслаҳат солмай ўзига ёки бирон кишига байт қилишикка чақирса, унга ва эргаштираётганга ҳам эргашилмайди ва уларни қатл қилинади.” Чунки бу иш фитнага олиб боради. Ва яна у киши айтадилар: Шўросиз ҳилофат бўлмас. (Бухорий)

Ибн Таймия айтади: Агар Умар ибн Ҳаттоб ва у киши билан бўлган (баъзи) саҳобалар у кишига (яъни Абу Бакрга) байъат беришга қодир бўлиб, қолган саҳобалар тўсқинлик қилишганларида (Абу Бакр) имом бўла олмас эдилар…. Балки қудрати ва шавкати бўлган жумҳур-кўпчилик саҳобаларнинг байъатлари билан имом бўлдилар. (Минҳаж Сунна).

Хўп, бу мўтабар бўлган аҳли ақд сифатидагилар кимлар? Улар шундай кишиларки омматан мусулмонлар уларга эргашадилар ва уларни уммат орасида улуғ шавкати ва ўрни ҳурмати бор. Мана шундай тақво аҳли билан шўро тузилиб маслаҳат қилинишилиги тўғри ишдир.

2. Агар халифа ўзидан кейин халифани тайин этса имомат собит бўлади. Xудди Муҳаммад алайҳиссалом Абу Бакр розиаллоҳу анҳуни ўзидан кегин умматига халифа қилиб қолдирганидай ва Абу Бакр ҳам Умар ибн Ҳаттобни ўзидан кейин халифа этиб қолдирганлари каби.
Лекин бугун бизнинг замонамизда xилофат йўқ бўлганлиги учун бу иш кўринмайди.

3. Xилофат куч билан зўрлик билан бўлишилиги ҳам мумкин. Лекин бунда бир неча шартлар, яъни агар xилофат ўрнатмоқчи бўлган мусулмон бу ишни қилишида яхшилик қиламан деб фасод келтириб қўймаслиги лозим. Чунки шариат қоидаларида келадики:
[Фасодни дафъ қилишлик, масолиҳни келтиришдан муқаддамдир].

Ва яна бу иш икки муҳим ишни ўз ичига олади:
1. Умматнинг барча ишларини сақлаб қолиш.
2. Барча шариатнинг шиорлари, белгилари ва мақсадларини сақлашлиги лозим.

Мана шулар топилса ғолиб бўлган султон деб тан олинади.

Мана шу уч асоснинг бири билан тўғри суннатга мувофиқ бўлган ҳилофат собит бўлади. Бу уч йўлга хилоф келган йўл билан xилофат тузилса у бидъий ва зулм йўли билан тузилган ҳилофат ва ундай ҳилофатнинг ҳеч бир этибори йўқ.

Биз нубувват кўринишида ҳилофат қайтиб келишлигига шак-шубҳасиз ишонамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Сизларнинг орангизда пайғамбарлик Аллоҳ хоҳлаганича давом этади. Сўнг пайғамбарлик манҳажи (йўли)га мувофиқ халифалик Аллоҳ хоҳлаганича давом этади. Кейин эса Аллоҳ қачон хоҳласа, ўшанда уни (халифаликни) тамомлайди.” (Аҳмад, Албоний саҳиҳ деганлар)

Халифа ким? Саҳиҳ муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда келадики: “Одамлар бу шаънда Қурайшликларгадир. Мусулмонлари мусулмонларига ва кофирлари кофирларига тобедурлар.” (Бухорий, Муслим) ва бошқа ҳадисда: “Бу иш (яъни ҳилофат) Қурайшликлардан кўтарилмайди (яъни улар ҳақлидирлар).” (Бухорий, Муслим) имом Нававий айтадилар: Бу ҳадис ҳилофат Қурайшликларга хос эканлигига очиқ далилдир. Ва бу ақд бошқалар учун жоиз эмас ва бу саҳобалар замонидан ва улардан кейингилар иттифоқ бўлиб келган ишдир. Ким хилоф келса, саҳобаларнинг иттифоқи ила, у бидъатчи маҳжуж бўлган кимсадир.

Мусулмон соғлом эътиқод соҳиби бўлса ва одамлар у кишини умматни бошқаришга қодир деб топган киши Қурайшдан бўлса у кишини ҳалифа деб тан олиш лозим бўлади.

Ибн Таймия айтади: Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам мавжуд ва маълум бўлган султонлиги ва инсонларни сиёсатига қодир бўлган имомларга итоат қилишга буюрдилар. Таги номалум мажҳул ва султонлиги бўлмаган ва ҳеч нарсага қодир эмасларга итоат йўқдир. (Минҳаж Сунна)

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдан сўрадилар; “Кимнинг имоми бўлмасдан ўлса, у жоҳилият ўлимида ўлибти” деган ҳадиснинг маъноси нима? У киши айтдилар: имом ким эканини биласанми? Имом мусулмонлар барчалари унда жам бўлинади, айтадилар: бу имом, деб. Бунинг маъноси шудир.

Энди бугунги кунимздаги эълон қилинган ҳилофатга тўхталсак: шайх Абу Бакр ал Бағдодийнинг даъволари ва у кишининг ишларини юқоридаги шаръийятдаги аҳли сунна ва жамоа қўйган асосларга солиб кўрамиз.

Биринчидан: У киши ҳилофатни эълон қилди ва ҳалифа деб тан олишликка ва итоат қилишга барча мусулмонларни чақирдилар. БУ СЎЗЛАРИ ЖУДА XАТАРЛИДИР. Нима учун? Чунки юқоридаги шартларнинг биронтаси топилмади.

1. Шўро масаласига ҳилоф келди, очиқроғи топилмади: бунда у киши ўзи турган минтақадаги номалум бўлган мусулмонлар билан маслаҳат қилиб шуни шўро деб иш кўрди.
2. Ғолиб бўлганини эълон қилиши, очиқроғи хато тушунди бу ишни ёки калта фаҳмлик қилди: бунда ҳам у киши ўзи турган минтақани мутлоқ бўлмаса ҳам ўша ерни кўпроқ қисмини эгаллади. Ўша ер қаер? Ироқ диёрининг баъзи қисми.

Демак бу киши ҳилофатни ва у кишига итоат қилиб эшитишга чақирмасдан, балки ўзи турган Ироқ давлатида токи шўро тузулгунича ёки Ер юзига мутлоқ ғолиб келгунича ўз жамоасида шаръий маслаҳат билан иш кўрсалар тўғри бўларди. Ва бу жуда инсофлик иш бўлиб ва ҳамда икром қилинишга ҳам мустаҳиқ деб топилар эдилар.

Иккинчидан: Шомдаги жиҳодий жамоатлар ичида Абу Бакр Бағдодийнинг “Ироқ ва Шом диёридаги Ислом давлати” деб номланган жамоатдан бир неча баравар катта ва ўз султонлигига эга бўлган жамоатлар ҳам бор. Уларнинг ҳеч бири ҳатто маълум бўлсалар ҳам шўро тузилиб ва мутлоқ ғолиб бўлгунларича ҳилофт эълон қилишмадилар. Энди буларни кутиб ўтираверамизми деган содда мусулмонларга юқоридаги асосларни эслатамизки буларга қайтилмаса фитна ортидан фитна келади. Жоҳилият ўлимни топмай байъат бериб қолай деб байъатга шошилаётганларга эса айтамизки: бу бир жаҳолатдан иккинчи жаҳолатга кўчишдан бошқа нарса эмас.

Учинчидан: у кишининг аҳли байтдан деб тан олиб шуни пеш қилинишлиги масаласи: ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Аҳли байтдан ҳеч ким халифа бўлмайди, илло охири замонда Исо ибн Марям Осмондан Ерга тушган вақтларида Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал Маҳдий бўладилар. (Бидоя ва Ниҳоя)

Тўртинчидан: У кишининг жамоати мусулмонларни такфир этиш билан аҳли илм ва толиби илмлар орасида маълум. Такфир масалаларида ғулувга кетган ва бу ишни жуда енгил қарайдиган жамоалардан.

Валлоҳу аълам!

Рашод қори Камолов

www.facebook.com саҳифасидан олинди

 

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi