Билмам чет элларда қанақа, аммо бизда шунақа…

Билмам чет элларда қанақа, аммо бизда шунақа…
143 views
14 July 2014 - 10:23

bahrom aka 13

Вояга етмаган Абдурахимов Бахриддинжон Бахром ўғлини қотилликда айблаб, 14 йилга озодликдан маҳрум этган жиноят иши материалларида:

Марҳум Х.Қодиров танасидаги жароҳатлар тери тўқималарида(клетчатая)суд-тиббий криминалистика лабороторияда ўтказилган экспертизанинг 173-далолатномасида; -«марҳум Х.Қодировга етказилган жароҳатлар бирор-бир ўткир жисм билан етказилганлиги ҳақида хулоса берилган бўлиб», -аммо етказилган жарохатлар икки хил катта ва кичик ўлчамдаги жисмлар(пичоқлар) билан етказилганлиги ҳақида хулоса берилмаган!… Яъни, ушбу экспертиза хулосаси, қотиллик айнан битта пичоқ билан ёҳуд бир хил ўлчамдаги пичоқлар билан содир этилганлигини тасдиқлаб турибди.

Марҳамат, №23-Мурда Экспертиза хулосасининг 7-варағи 4-абзацига разм солингизлар:
bah132

Ж/иши материалларида, 02.03.2012 йилдаги №36-МК СТЭ хулосасининг 3-варағида;

1- пичоқнинг; а) -тиғининг узунлиги учидан 17см; б) -тиғининг кенглиги учидан 35,0 мм ;
2-пичоқнинг; а) -тиғининг узунлиги учидан 7см; б) -тиғининг кенглиги учидан 21,6 мм;

Уларнинг ўлчамларининг фарқлари: 10см; 13.4 мм: -эканлиги, яъни иккала пичоқларнинг ўлчамлари бир-биридан кескин фарқ қилиши қайд этилган;

Марҳамат, №36-МК-сонли эксперт хулосасининг 3-варағи 1 ва 2-абзацларига разм солингизлар:
bah133

Яъни пичоқлар қуйидаги кўриниш ва ўлчамни ташкил этади, мархамат:
sАммо ЖИБ Қашқадарё вилояти 1-инстанция суди (судья Сатторов), СТЭ криминалистика лабороториясининг 173-далолатномасида қайд этилган ушбу ҳақиқатдан кўра, вояга етмаган шахсдан адвокатнинг ва қонуний вакилнинг иштироки таъминланмасдан қонунга зид равишда олинган кўрсатувларни, 24.08.2012 йилдаги айблов ҳукмига асос қилиб олиб, вояга етмаган Абдурахимовни қотилликда айблаб, уни аооссиз равишда 14 йилга озодликдан маҳрум этган.!

Шунингдек, ЖИБ Қашқадарё вилояти судининг ғайриқонуний айбловига етарлича процессуал баҳо бериш ўрнига, Олий суд жиноят ишлари судлов ҳайъати раиси в.в.б. И.Муслимовнинг 27.06 2013 йилдаги №МБ-01ум-11-сонли жавоб хатида: -«вояга етмаган Б.Абдурахимовнинг суд хукмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликдаги айби, ўзининг дастлабки терговда берган; -“Р.Соатов Х.Қодировни бўйнидан бўғиб, ўнг қўли билан унинг елка ва бўйин қисмига бир неча марта пичоқ санчгани, шундан сўнг у ҳам автомашинанинг олд ўриндиғида ўтириб ўзи билан олиб юрган пичоқ, яъни иккинчи пичоқ билан Х.Қодировнинг ўнг оёқ, ўнг кўкрак ва бел сохаларига бир неча марта урганлиги ”, -ҳақидаги кўрсатуви билан исботланган ва унга нисбатан қонун доирасида жазо тайинланганлиги маълум қилинади», -деб жавоб йўллаган, марҳамат разм солингизлар:

bah134

Суд-хуқуқ органларининг бундай ғайриқонуний қарорларига нисбатан савол ва эътирозларимни, ушбу сайтда 10.06.2014йилда босилган; -Қотилликни аниқлашда, «Жароҳатлар тери тўқималарида ўтказиладиган суд-тиббий криминалистика экспертиза»си умуман керакми ёки йўқми ? –деган мақолада баён этганман, марҳамат ўқиб кўрингизлар.

Аммо, менга тушунарсиз бўлаётгани шундаки, чет элларда нима учун биздагидек қотиллик жиноятлари 100%га очилмайди? Ахир улар келиб қотилликни очишни бизнинг органлардан ўрганишса арзийдику?

Бизнинг ҳуқуқни поймол этувчилар учун асосийси ким қотилик қилганлиги эмас, ахир бундай чалкаш ишни аниқлаш учун қанча вақт, куч ва маблағ талаб этилади-да.

Энг асосийси, ҳар қандай йўл-усул ёки тазйиқ ёхуд зўравонлик билан бўлсада кундами-тундами фарқи йўқ, кимнингдир бўйнига иқрорликни ёздириб олсак бас, қотиллик жинояти 100%га очилишига кафолат бор, қонун нимага керак-адвокат нимага керак-қонуний вакил нимага керак, ахир улар ишда халақит беришлари мумкин-да ?!?!?! Экспертиза хулосаси бизга маъқул бўлсагина олишимиз мумкин!

Ҳар қалай бутун дунё криминалист-экспертлари ва бошқа мутахассислар, қотилликни очиш бўйича бизнинг тажрибани ўрганишсалар деган умиддаман, фақат ким ушбу савобли ишга бош қўшар экан ?…
Вақтингизни суистемол қилган бўлсам узр сўрайман.

Ҳурмат-эҳтиром билан
Баҳром Абдурахимов
тел. +998907210725; +998912140916;
E-mail: bahrom2661@mail.ru
Skype: bahrom6126

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi