“Кaркук – туркманларнинг этник ўзига xослик марказидир” – Ироқ Kурдистони депутати

“Кaркук – туркманларнинг этник ўзига xослик марказидир” – Ироқ Kурдистони депутати
59 views
15 July 2014 - 16:23

Turkmen_Cephesi_Aydın_Maruf_Selim

“Биз ҳамиша Ироқнинг ҳудудий яхлитлигидан баҳс этамиз, бироқ бундай яхлитлик барча халқларга азоб-уқубат олиб келади. Фақат Усмонли империяси ва Саддам Хусайин давридагина мазкур ҳудудни яхлит ҳолатда ушлаб тура оладиган куч бор эди. Агар биз бугун демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Ироқнинг яхлитлигини унутишга тўғри келади”, -деб ҳисоблайди Ироқ Kурдистони парламенти депутати Ойдин Маруф Салим.

Келиб чиқиши туркман бўлган Маруф Салим депутат бўлиш баробарида “Ироқ туркманлари фронти” ташкилотининг раҳбарларидан бири ҳисобланади. “Туркманлар яшайдиган вилоятлар алоҳида мақомга эга бўлиши лозим. Биз қурдларга: “Ироқ шарқида ўз давлатингизни қурманглар” – дея олмаймиз. Бироқ қурдлар ўз референдумларини Қурдистон муҳториятига тегишли бўлган провинциялардагина ўтказишлари керак”, – дея Салимнинг сўзларидан иқтибос келтиради Al Jazeera телеканали.

Унинг сўзларига кўра, “Кaркук – туркманларнинг этник ўзига ҳослик марказидир”.

“Kурдистон муҳторияти Ироқ шарқидаги учта провинцияда ташкил қилинган. Эндиликда қурдлар бу ерда ўз давлатини қуришни исташади. Уларнинг ушбу учта провинцияда референдум ўтказишларига биз қарши эмасмиз. Бироқ сўз Кaркук ҳақида борадиган бўлса, унинг тақдири у ерда яшайдиган этник гуруҳлар билан келишган ҳолда ҳал қилиниши лозим. Агар қурд маъмурияти шаҳарни ва провинцияни Ироқ Kурдистонига куч билан қўшиб олишга ҳаракат қилса, буни туркманлар ҳам араблар ҳам қўллаб қувватлашмайди. Кейин нима бўлади? Туркман-kурд қарама-қаршилиги бошланадими?”, дея савол беради депутат.

Унинг таъкидлашича, минтақада авж олган зўравонликлар натижасида кўплаб туркманлар қочқинга айланишди ва бутун мамлакат бўйлаб тарқаб кетишди.

“Туркманлар ИШИД сунний жангариларидан қочиб хавфсиз минтақаларга кўчиб ўтишга мажбур бўлишди. Кaркук демографияси ҳеч қачон бу қадар ўзгариб кетмаган эди. Эндиликда Мосул ва Тел-Афарда ҳам демографик вазият ўзгармоқда. Туркманлар, – асосан уларнинг шиа қатлами ИШИД бостириб келиши туфайли ўз масканларини тарк этишмоқда. Уларнинг уйларига эса Ироқнинг жанубидан келган араблар жойлашиб олишмоқда. Энди келажакда бу туркманларни ортга қайтариш масаласи ҳам жуда қийин бўлади. Бизни йўқ қилиб юборишмоқчи ва мавжудлигимизни инкор қилишмоқчи. Ёрдамга эҳтиёжимиз бор. Айниқса Туркиянинг кўмаги биз учун жуда муҳим. Одамларнинг ўз уйларини ташлаб кетишлари жараёнини тўхтатиш лозим”, – дея таъкидлайди Салим.

ЎХҲ ахборот бўлими