Сурхондарёлик мухлислар Озодбекка нисбатан қаттиқ чора кўрилишини талаб қилишмоқда

Сурхондарёлик мухлислар Озодбекка нисбатан қаттиқ чора кўрилишини талаб қилишмоқда
24 views
16 July 2014 - 9:35

55Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Термиздаги “Алпомиш” ўйингоҳида бўлиб ўтиши олдиндан роса реклама қилинган концерти бекор бўлди. Сурхондарёнинг олис туманларидан кун иссиғида автобусларда етиб келган ва Озодбекнинг концертга келмаганидан ғазабланган мухлислар “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бошлиғига норозилик мактуби ëзишган.

“Ўзбекнаво” эстрада
бирлашмаси бошлигига

Сурхондарё вилояти аҳлининг
МУРОЖААТНОМАСИ

2014 йил 14 июль куни соат 18 -00да Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерт дастури бўлиб ўтиши тўғрисида Вилоятнинг барча кўчаларига, вилоят бўйича транспорт воситаларига ва одам гавжум жойларга реклама афишалари бир ой мобайнида жойлаштирилиб чипта “билет”лар сотиш йулга қуйилган эди. Вилоят аҳолиси, ҳатто чекка тоғли ҳудудлари аҳолиси чипталар “билет” ларни харид килган бўлсада чиптада нарх курсатилмаган бўлсада асосан 10 минг сўмдан сотилган, баъзи бир ҳудудларда чипта нархи 10 минг сўмдан юқори нархда сотилган.

Ушбу концерт дастурини кўриш учун чипта “билет” олиб вилоятимизнинг олис ва якин туманларидан қарийиб 5 мингдан ошиқ мухлислар автобус ва енгил транспорт воситаларида соат 12-00дан Термиз шахрига етиб келиб, “Алпомиш” ўйингоҳи атрофида йиғилишиб концерт дастурининг бошланишини иссиқда қийналиб интизорлик билан кутишди. Мухлислар концерт дастурига келиш учун бир неча 10 минг сўмлаб йул харажатлари килиб келишган.

Концерт дастури бошланадиган вақт яқинлашиб мухлислар катта ҳаяжон билан ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ Озодбек Назарбековнинг концерт дастурига киришмоқчи булиб турган бир вақтда ИИБ ходимлари томонидан “Алпомиш” ўйингоҳини 2-3 қават бўлиб ўраб олиб мухлисларни ичкарига киритмасдан, яна 2 соатдан ортиқ ушлаб туришган. ИИБ ходимларини раҳбарияти қўнғироқ қилиб концертга Озодбек Назарбековнинг келмаганлигини билгач мухлисларга хабар берган. Мухлисларнинг кайфияти тушиб кўпчилиги кекса отахон ва онахонлар, ёш болалар ҳамда кўпчилиги аёллардан иборат булганлиги туфайли Термиз шаҳрини 14 июл кунида энг жазирама иссиқ кун бўлганлиги ҳамда кўпчилиги рўза тутиб, силласи қуриб норозилик билдиришган. Ушбу концертга Сурхондарё ахолисини “Муҳтарам” ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ Озодбек Назарбековнинг келиб концерт нега бермаганлигини суриштирганда, Озодбек Назарбеков концерт ўтказиш учун Термиз шаҳрига келмаганлиги ва бунинг сабабини мухлисларга олдин хам уша концерт ўтказиладиган вақтда ҳам аниқ маълумот берилмаган.

Чипталар харид қилинган кассаларда кеч соат 19.00-20.00 атрофида пулини кайтариб олиш учун одамлар сони кўпайиб кетиб, ҳатто жанжал келиб чиққан. Шунга қарамай кассаларда пул етишмай қолиб кўпчилик чипта пулини кайтариб ололмасдан аччиқланиб, нарози бўлиб кетишга мажбур бўлишган, чунки кўпчилик Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод, Узун, Сариосиё, Денов, Шўрчи ва ҳоказо тоғли ҳудуларига қайтиб кетишган.

Шунинг учун Сурхондарё вилояти аҳолисини Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековга нисбатан норозилик билдириб тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбариятидан ушбу кимсадан конституцион ҳуқуқларини талаб қилиб, Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековга нисбатан қаттиқ чораларини қўллашини сўраб мурожаатнома юбормоқда. Ушбу ҳолатга ўхшаш артистларнинг айби билан Сурхондарё вилоятида охирги пайтларда кўп такрорланмоқда. Бундай ҳолатлар бўйича Республика “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамда Сурхондарё вилояти бўлими била туриб ҳеч қандай чоралар кўрилмасдан қолмоқда. Чунки Сурхондарё вилояти аҳолисининг оғзаки гапи бўйича Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековни ҳеч қачон жавобгар бўлмаслиги сабаби, У айтишларича Президентимиз И. Каримовни севимли ҳонандаси эмиш. Шу сабабли ушбу ҳолат бўйича агар Республика “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тегишли айблов чораларини кўрмаса, Сурхондарё вилояти аҳолиси тегишли ОАВга ёзма равишда мурожаат мажбур буламиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан Сурхондарё аҳолиси.

ЎХҲ ахборот бўлими