Мажолисул нафоиснинг даф бўлгани ҳақида

Мажолисул нафоиснинг даф бўлгани ҳақида
57 views
16 July 2014 - 9:47

10426610_317008985130609_9008583794695350554_n

(Бу гапни гўши бор одам эшитсун¸ ўзида ҳуши бор одам эшитсун)

Олдин мажлисларда ориф ва оқилларгина сўз соҳиби эди.

Уларнинг суҳбатларини билимга ташна мажлис аҳли жим ва қулоғини динг қилиб тинглар эди.

Бу суҳбатни тинглаш учун олис тупроқлардан келган етук олимлар қўлига супурги олиб мадраса айвонини супурган куйи мажлисга қулоқ мусофири бўлишган.

Шу тариқа билмаслар билгичлардан эшитиб олим бўлишган. Шу тариқа илм ва ирфон тараққийга юз тутган. Гап кумуш ¸сукут эса олтин бўлган бир давр.

Бу тартиб яқин яқингача мавжуд эди. Аммо интернет яратилгач умуман гап сўзламаслиги керак бўлган нодон ва жохилга ҳам минбар тегди.

Интернет жохил билан оқил ўртасига тенглик белгисини қўйди.

Масалан минглаб жилд китобни титган бир олим закий бир фикрни гапираëтган пайтда¸ темир чўкичлашдан бошқани бимайдиган оддий бир чилангар ўртага кириб алмойи жалмойи гапларни алжираши мумкин.

Боз устига яна бир тўпор жоҳиллар орага тушиб бу чилангарнинг гапларини мақуллаб бош лиққилатишлари ҳам янги давр махсули.

Зар қадрини заргар биладиган ва чилангар жим турадиган замонлар интернет олиб келган тўфонда йўқлуқ қаърига даф бўлди.

Мажлисимиз нафисликдан мосуво бўлиб¸ ҳамма бирданига тинимсиз гапирадиган далихонага дўнди.

Боз устига ақлдан ғариб бўлганн бу зотларниг баланд пардали шовқини оқилларнинг хотиржам нутқи ичига гизланган мантиқни ҳам ўлдирди.

Бу ўринда оқиллар ўзларига янги бир тузук тузсалар ҳайрли бўлар эди.

Яъни жоҳиллар билан интернетда суҳбат қурмаслик. Уларнинг алжирашларини игнор қилиш

Яна ҳам тўғриси интернет яратган усул билан уларнинг оғзига “block” деган қопқоқни ëпиб қўйиш.

Форслар айтгандек кабутар бо кабутар, ғоз ба ғоз.

Шуҳрат Бобожон

Прага 16 июль.