Ўзбекистонга таъқиқланган диний мазмундаги материаллар олиб кириш кўпайган

Ўзбекистонга таъқиқланган диний мазмундаги материаллар олиб кириш кўпайган
17 views
17 July 2014 - 13:26

diniy mazmundagi kitobСамаркандский вестник” нашрининг ёзишича 2014 йилнинг биринчи ярми мобайнида Ўзбекистонга диний мазмундаги таъқиқланган материаллар олиб кириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ўтган йилнинг айни даврига нисбатан кўпайган.

Хабарда, диний адабиётларни олиб келиш, сотиш ва тарқатиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсати билан амалга оширилиши қайд этилади. Қўмита экспертлари бошқа давлатлардан республикамизга олиб кирилаётан диний мазмундаги медиа ва матбаа маҳсулотларини ўрганиб чиқиб, уларни республикамиз ҳудудида сотиш, тарқатиш ва намойиш қилиш юзасидан ҳал қилувчи хулосаларини беради.

Аммо ҳозирда аксарият фуқаролар турли диний мазмундаги адабиётларни замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда олиб киришга ҳаракат қилишади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчиси Лутфуло Зиёдуллаевнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг олти ойи давомида божхона чегараси орқали ноқонуний тарзда диний мазмундаги материаллар, видео, аудио ва фото тасвирларни олиб ўтиш билан боғлиқ 11та ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилган. Ҳуқуқбузарлардан 1384 та диний мазмундаги материаллар олиб қўйилган.

Таҳлилларга кўра, божхона чегараси орқали ноқонуний тарзда диний мазмундаги материалларни олиб кириш ва тарқатишга бўлган уринишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 тага кўпайган. Бу фуқароларнинг вақтинча ишлаш мақсадида чет давлатларга бориб, билиб-билмаган ҳолда диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни ўқиб-ўрганиши ҳамда келгусида фойдаланиш мақсадида мамлакатимизга олиб келаётгани билан боғлиқ, дейилади хабарда.

ЎХҲ ахборот бўлими