Айтганидан, тунги капалаклар ҳам, қайтмаган!!!…

Айтганидан, тунги капалаклар ҳам, қайтмаган!!!…
40 views
20 July 2014 - 11:13

Изображение 006Вояга етмаган Бахриддинжон Абдурахимовга оид жиноят ишини, Олий суд жиноят судлов ҳайъати 30.12.2011 йилда назорат тартибида кўриб, ўз ажримида; -«ўтказилган дастлабки тергов ва суд жараёнида, қотиллик жинояти ишида, агарда Б.Абдурахимов ҳам Х.Қодировга пичоқ урган бўлса, қандай ҳолатда ва неча марта урганлиги аниқланмаганлигини, ҳамда суд, қонуний вакилнинг дастлабки тергов томонидан содир этилган жиддий қонунбузиш ҳолатлари ҳақида берган илтимосномаларини синчковлик билан текширмаганлигини» – асослаб эътироф этиб, ишни қўшимча терговга қайтарган, марҳамат разм солингизлар, Олий суд ажримининг 4-бети 3-4-абзацларига:

Изображение00581

Қўшимча терговда ўтказилган 36-Мк СТЭси хулосасида, -“тан жароҳатларидан қайси бири айнан Р.Соатов томонидан ва қайси бири Б.Абдурахимов томонидан етказилганлигини аниқлаш имконияти бўлмади”- деган тўхтамга келинган, яъни вазифа бажарилмаган, марҳамат 36-МК СТЭси хулосасининг 6-варағига разм солинг !…

Изображение0117

Шунингдек, ушбу қўшимча тергов асосида ўтказилган суд, судья Сатторовнинг 24.08.2012 йилдаги хусусий ажримида; -«жиноят ишининг вояга етмаган Абдурахимовга оид қисми бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказилиши жараёнида, Олий суд жиноий судлов ҳайъатининг 30.12.2011 йилдаги ажримида қайд этилган камчиликлар деярли бартараф қилинмасдан, қайтадан қўпол хатоликка йўл қўйилган» -деб, Олий суд ажрими кўрсатмалари бажарилмаганлигини тасдиқлаган, марҳамат ушбу суд ажримининг 5-бети 2-абзацига разм солингизлар;
Изображение00841
Энг ажабланарлиси, ҳукмни бекор қилишга асос бўлган Олий суд ажримида қайд этилган камчиликлар бартараф қилинмаганлигини, ўтказилган тергов ва 1-инстанция суди тан олиб турганлигига қарамасдан, Олий суд, ЎЗ АЙТГАНИДАН ҚАЙТГАН ва 09.09.2013 йилдаги №МБ-11ум-11-сон жавоб хатида; -«1-инстанция суди қарорлари қонун доирасида ва бекор қилишга асос йўқ» – деган ажабтовур жавоб хатини, Жиноят-процессуал қонун нормаларига, ҳамда Олий суднинг 30.12.2011 йилдаги ўз ажрими хулосаларига зид равишда йўллаган, марҳамат разм солингизлар!…
Изображение0002

-Хеч ва ҳеч тушуна олмадим, жуда ва жуда ақлим лол ва ҳайронман?…

-Олий судни ким ва нима ўз сўзидан-ёзган ажримидан қайтишга мажбур этган экан ?…

-Ахир тунги капалаклар ҳам айтганидан қайтмайди –дейишади-ку?…

-Ушбу мантиқсизлик-қонунсизлик-адолатсизликка(круговая парока)га қарши қонуний чора кўрадиган бирор инсон ёки раҳбар борми Ўзбекистонда ???…

-Чет элларда ҳам, Олий судлар мустақилдирлар, улар ҳам мана шунақанги қонунларни оёқ ости қилиб(безпредел) хоҳлаган ишини қилар эканларми, ёки уларга бирор бир чора бормикан?.

-Ушбу, Олий суднинг ажабтовур хулосасини, Халқаро ҳамжамиятга ким етказа олар экан ??? …

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал қонуни: ЖПКнинг 495-моддасида; -«Жиноят ишини назорат тартибида кўриб чиққан юқори суднинг кўрсатмаларига, ишни янгитдан судда кўриш чоғида амал қилиш мажбурийлиги»ни белгилаб қўйган!

ЖПКнинг 485-моддасининг 3-қисмида; -ишни кўшимча терговга қайтарган суднинг ажримида баён қилинган ҳолатлар текширилиб тўлиқ бартараф этилмаган бўлса, дастлабки тергов ёхуд суд тергови тўлиқ эмас ёки бир ёқлама ўтказилган» – деб эътироф этилишини қатъий белгилаб қўйган!

Бу эса, ЖПКнинг 484-моддасининг 1-қисми тартибида, кассация ёки назароат тартибида Ҳукмнинг бекор қилинишига асос бўлишини белгилаб қўйган !

БУ ҚОНУН НОРМАСИ!!!

Аммо, савол туғилади:Ишламаган ёки ишламайдиган ёхуд Олий суд томонидан оёқ ости қилинадиган ҚОНУН кимга ва нимага керак ???

Бечора қора халқни ола-бўжи билан қўрқитиш учунми, ахир халқ шундоқ ҳам қўрқанидан иштонини тўлдириб қўйган бўлар эди, агарда тўлдирадиган бирор нарсаси ичида бўлса эди?!. Жаноб Бўритош Мустафоев бошчилигидаги ва фақат унинг чизган чизиғидан чиқмайдиган «ОДИЛ СУДЬЯ»лар томонидан содир этилаётган бундайин қонунсизлик ва адолатсизликлар хақида, ушбу сайтда 13.06.2014 йилда чоп этилган , -«Ўзбекистон Қонунлари Олий Суд учун ҳам мажбурийми, ёки…???» -сарлахали мақолада батафсил ёзиб ўтилган, марҳамат ўқиб-уқиб фикр юритингизлар…

Эътиборларингиз учун рахмат, тупроқ устида юриб турсам, устимдан тупроқ юриб кетмаса,
яна учрашамиз деган умид билан
Бахром Абдурахимов
тел. +998907210725; +998912140916:
E-mail bahrom2661@mail.ru
Skype; bahrom6126