“Саботил ожизин” ëки кучсизларнинг кучи ҳақида яна бир бор

“Саботил ожизин” ëки кучсизларнинг кучи ҳақида яна бир бор
32 views
21 July 2014 - 7:03

1533729_10152856854081959_108694270568064429_n

Сўфи Оллоëр билан Васлав Ҳавелни бирлик ичига оладиган мантиқ бор. Турли даврларда ва турли шароитларда яшаган бу икки донишманд бир хил гапни айтишган..

Бу гап “Кучсиз¸ қуролсиз одамнинг кучли ва улкан қуролга эга бўлган ëвузлик устидан ғолиб чиқа олиши” ҳақида.

Ўз даврида одамларни даҳшатга солиб¸ кемаларни чўктиргувчи қароқчи бўлган ва жисмоний куч нималигии билган ва умр адоғида тавба қилиб бошига кулох¸ эгнига жанда кийган Сўфи Оллоëр кучсизларнинг кучи ҳақида “Саботил ожизин” (Ожизларнинг саботи) деган ўгитлар китобини ëзди.

Бу китобдан муддао шу эдики¸ токи одамлар мен ожиз бир қумурска бўлсам қандай қилиб филдай зулмга қарши тура оламан деб умидсиз бўлмасинлар деган орзудир.

Сўфи Оллоëрдан анча кейин яшаган Васлав Ҳавел эса¸ ўзининг “Кучсизларнинг кучи” эссесида бу фикрни яна аниқлаштиради.

“Кучсизларнинг кучи ҳақиқатни қўрқмасдан айтишдадир” дейди Ҳавел.

Бу икки даҳо айтган гапни бир бирига боғлаган ўзбек сиëсатининг улкан арбоби Муҳаммад Солиҳ “Қуролсиз кишининг озодлиги” эссесида ўзини жамлаган бир кишининг жасорати улкан армия кучига тенг дея бизга ҳулоса беради.

Аммо бугун Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги 31 миллион ватандошни тамсил қилганлар “Биз Каримовнинг СНБ¸ Прокуратура ва милицияси олдида ҳеч киммиз ва кучсизмиз” деб туриши одатий манзарага айланди.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳақида чурқ этишга қўрққан бу ватандошлар Америка¸ Туркия президентларни бемалол ҳақорат қилишади. “Йўқолсин Ғазодаги зулм” дейшади аммо “йўқолсин Жаслиқдаги зулм” дейишга жасорат йўқ.

Бир пайтлар(совет даврида ) буларнинг ота оналари йўқолсин Чилидаги зулм деб митинглар ўтказишган эди.

Бу ëзувларниннг ëзилишига ФБ фаоли Эркин ўзбек билан мунозара сабаб бўлди.

Эркин ўзбек “Нега араблар Ғазо ҳақида қайғурмайди? дея савол қўйди. Мен жавоб бердим:

“Улар(араблар) ўз туялари ҳақида қайғуришади. Мен замонавий турк тарихчиси Элбар Ўртойлини бир гапини эслатсам. Фаластинликлар Усмонлига ҳиëнат қилиб исëн кўтарганлари бадалини қонлари ва жонлари билан тўламоқда.”

Эркин Ўзбек Мен сизга бир мисол келтираман. Сиёсий тайзиққаа учраб қамоқда ўтиришимга тўғри келган Мурод Жҳраев ўтирган қамоқхонада ўтирганман. У ерда ўн минглаб сиёсий маҳбуслар ўтирибди. М.Жўраевдан аввал қамалганлар ҳам бор. Аммо айнан М.Жўраев ҳақида бутун дунë гапирди.

Шуҳрат Бабажанов: Мурод Жўраев Парламент депутати¸ Эрк МК аъзоси. Муборак шаҳар ҳокими. Сиз эса ҳатто шу ерда ҳам “Эркин ўзбек” деган ник остида яширингансиз. Навоий айтгандек “Эл нетиб топгай мениким¸ мен ўзимни топмасам”.

Эркин Ўзбек : Аслида мен тушунаманки Мурод Жўраев номи остида бутун Ўзбекистондаги мазлумлар номи ётибди, шу каби Ғазо номи остида ҳам бутун дунёда бўлаётган ноҳақликларга ғазаб ётибди.

Шуҳрат Бабажанов: Нима бўлганда ҳам Навоий ўгити тўғри. Ўзбекистонда 13 та одамни исми тилга олинади сиëсий маҳкум сифатида. Мурод Жўраев¸ Самандар Қўқонов¸ Аъзам Турғунов¸ Муҳаммад Бекжон ва ҳоказо…
Мен ўзбек қамоғидан ўлиги келганларнинг яқин қариндошлар билан гаплашганман. Улар бу ҳақда гапиришни исташмайди. Чунки ҳатарли. Улар бемалол Фаластиндаги зулм ҳақида гапиришади чунки бу масалада ҳатар йўқ. Одам бировни ҳимоя қилишдан олдин аввал ўзини ҳимоя қилишни уддаласин.

Эркин Ўзбек : Ака сиз ўзбекистондагиларга осон тутманг.

Шуҳрат Бабажанов Ўзбек мусулмонлари Оллоҳдан эмас СНБдан қўрқар экан зулм тугамайди. Қўрқоқликни эса ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Эркин Ўзбек: Аслида бу ерда масала мусулмонлар ҳақида ҳам эмас эди.

Шуҳрат Бабажанов: Бу ерда масала зулмга қарши курашни ўз уйимиздан бошлайлик деган мавзуда. Совет пайтида пахта даласидаги ўзбек қуллари Чили озодлиги ҳақида мажлис қилишар эди. Традиция давом этмоқда.

Эркин Ўзбек : Аслида Ўзбекистонни бор муаммоси сизга ўхшаган фикри очиқ инсонларни чет элга чиқиб кетишида ёки қамалиб кетганида. Ким қолди ҳозир Ўзбекистонда халқни етакловчи ?

Шуҳрат Бабажанов: Мен Озодлик радиосида ¸ ФБ ва бошқа тармоқларда ҳар куни гапириб турибман. Айтган гапларим Ўзбекистон ичида эшитиляпти. Яъни бир қадар фаолман. Ўзбекистонда эса икки синглим¸ бир укам¸ отам онам¸ куëвлар ва жиянлар бор. Мен ҳам бошқалар каби “агар ман гапирсам яқинларимга қийин бўлади” деб ўтирганим йўқ. Васлав Ҳавел айтгандек кучсизларнинг кучи уларнинг ҳақиқатни айта олишидадир.

Эркин Ўзбек: Сиз билан мени фарқим, мени сизга статусим йўқ. Эртага агар Россия рад этса борар жойим ҳам, кутиб оладиганлар ҳам йўқ. Уч йилдан бери омонат яшаяпман, мен ҳам Ўзбекистонда курашганман. Ўзимга ўхшаган қачонлардир курашиб, ҳозир боргани тайин жойи йўқ қийналиб юрганларни кўпини биламан. Агар сиз ҳам ҳимоясиз, бошпанасиз қолганингизда кечки пайт қаерда тунашни ўйлар эдингиз .
Мен ва менга ўхшаганлар ҳам ҳақиқатни айтаяпмиз, аммо бошпана ҳақида ҳам ўйлашга мажбурмиз шу сабаб овозимиз пастроқ. Оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойни ўғли гапирсин.

Шуҳрат Бабажанов: Азиз дўстим. Мен Васлав Ҳавелнинг “Кучсизларнинг кучи” деган гапини боя сизга айтдим. Оллоҳдан қўрқинг бандасидан эмас дедим. Кадарга инонинг Оллоҳга таваккул қилинг дедим. Сиз барибир қўрқишда бардавом бўлиш ҳақида гапиряпсиз. Ахир сизни балиқ ютиб юбормаганку. «Саботул-ожизин» деган асар бор Сўфи Оллоёрники. Ўша ерда бошига мусибат тушганлар Оллоҳ кўмагида бу мусибатдан қутулгани ëзилади.

Ирода қилса ул Ҳаййу тавоно,
Қилур бир лаҳзада билмасни доно.

Халос этса бировни Раббуд —афлок,
Қолур тоғ остида, андин чиқар пок.

Нечукки тутди тўфон дашту тоғи,
Ва лекин бўлмади ҳўл Нуҳ оёғи.

Халиллулоҳ учун ёндирдилар нор,
Қадам қўймай ўшал ўт бўлди гулзор.

Ғазаб ел одиларни қилди нобуд,
Эди ул ел насийми тобеи Ҳуд.

Балиқ қорнида бир соҳиб каромат,
Чила ўлтирди —ю, чиқти саломат.

Шуҳрат Бобожон