Қозоғистонда бировнинг боласини сотган Ўзбекистонлик аёл ушланди

Қозоғистонда бировнинг боласини сотган Ўзбекистонлик аёл ушланди
22 views
22 July 2014 - 11:37

kazakistan bolafurush ayolҚозоғистонда ўз шеригининг боласини сотган Ўзбекистон фуқроси қўлга олинди. Бу ҳақда Жанубий Қозоғистон ички ишлар Департаменти (ИИД) матбуот хизмати берган маълумотга таяниб Kazakhstan Today нашри хабар берди.

ИИД матбуот хизматининг маълумотига кўра, Қозоғистоннинг Аксукент туманида вақтинчалик истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароси бўлган 20 ёшли аёл жорий йилнинг 9 июль куни туман ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган. Аёлнинг айтишича, 2014 йилнинг 5 июль куни туғруқхонадан чиққан. У билан бирга ижарада яшовчи таниши, Ўзбекистон фуқароси бўлган 25 ёшли аёл уни шантаж қилиб гўдакни нотаниш бир аёлга бериб юборган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл қўлга олинган. Далилий ашё сифатида ундан 45 минг қозоқ тангаси мусодара қилинган.

“Аёл чақалоқни Чимкентда яшовчи бир танишига бериб юборганини айтган. Бироқ, тергов жараёнида маълум бўлишича, у чақалоқни ҳозирда туғруқ таътилида бўлган туман касалхонасининг гинеколог врачига 75 минг тангага пуллаган”, – дея аниқлик киритади ИИД.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 133-моддаси 2-қисми “а” банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишилган ҳолда вояга етмаганлар савдоси билан шуғулланганлик) билан жиноий иш очилган. збекистон фуқароси бўлган 25 ёшли аёл эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган. Иш бўйича тергов давом этмоқда.
ИИД нинг қайд этишича, ишда гумонланувчилар ва бошқа фактлар ҳам текширилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими