Руслар Малайзия “Боинг”и уриб туширилгани учун кечирим сўрашди (фото)

Руслар Малайзия “Боинг”и уриб туширилгани учун кечирим сўрашди (фото)
54 views
22 July 2014 - 14:34

5Москвадаги Голландия элчихонаси бўсағасида “Бизни кечиринг” (“Простите нас”) деган ёзув битилган варақалар пайдо бўлди.

Москвада яшовчи оддий фуқарролар Голландия элчихонаси олдига гуллар олиб келишиб Боинг-777 ҳалокатида қурбон бўлганларнинг ҳотирасига шамлар ёқишмоқда.

Твиттер фойдаланувчилари томонидан интернетга юкланган расмларда москваликларнинг элчихона бўсағасига гуллар билан “Бизни кечиринг” деб ёзилган варақаларни қолдиришгани тасвирланган.

Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли Амстердамдан Куала-Лумпурга учаётган Boeing 777 самолётининг уриб туширилиши оқибатида 283 та йўловчи ва 15 та экипаж аъзоси ҳалок бўлганди.

Ҳалок бўлганларнинг 189 таси эса Голландия фуқароларидир.

3

4

ЎХҲ ахборот бўлими