Усмон Ҳақназаровнинг тахмини тўғри чиқди

Усмон Ҳақназаровнинг тахмини тўғри чиқди
195 views
25 July 2014 - 4:40

 

121029075415_tj_karimov_rahmon304

БиБиСи Радиосининг Ўзбек шўъбаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Тожикистонга сафари Шанхай Ҳамкорлиги аъзолари учрашуви доирасида ўтади,деган хабар таркатди. Бу сафар икки мамлакатда ҳам энди ўртадаги муносабатлар яхшиланади, деган умидларни уйғотмоқда,дейилади хабарда.

Бу мавзуда Радиога интервю берган сиёсатшунос Фарҳод Толипов фикри қуйидагича: “Ташқи ишлар вазиримизнинг Шанхай доирасида бўлса-да, Тожикистонга бориши аҳамиятли қадам” – дейди Тошкентдан – “Умид қиламанки, бу энди икки давлат раҳбарлари учрашувига ҳам йўл очади”.Сиёсатшунос олим визалар бекор қилиниши, йўллар очилиши, борди-келди ва савдо-сотиқ кучайиши ҳамда икки давлат орасида парвозлар қайта тикланишига умид қилади”. (http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2014/07/140724_uzbek_tajik_komilov_visit.shtml?

Бу хабар сиёсатшунос Усмон Ҳақназаровнинг 23 июл куни саҳифамизда чоп этилган “Каримов режимининг Туркия ва қўшни ўлкалар билан муносабатда кучли ва ожиз нуқталари” мақоласида айтган тахминини тасдиқ этади.

Бу маколада Усмон Ҳақназаров қуйидаги фикрларни билдирганди: “Ўзбекистон МХХ ва ТИВ томонидан қирғиз ҳукуматига тақдим қилиш мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар жамланмаси лойиҳаси ўзбек ҳукуматининг қуролли муҳолифатдан қанчалик қўрқишини намоён қилди. Ушбу таклифларнинг қоралама нусхаси Ислом Каримов ҳукумати томонидан Қирғизистон ва Тожикистонда яшовчи этник ўзбекларга каримов режимига қарши қуролли ҳаракатларни қўллашга тайёр аҳоли сифатида қаралишини исботлади…

Ислом Каримов ташаббуси билан ўзбек армияси ташқи душманга қарши курашдан мамлакат ичкарисидаги оммавий норозилик намойишларига, қуролсиз аҳолига қарши курашга йўналтирилганди. Яқин кунларгача Тошкент бу “йўналишни” президент Каримовнинг “ақлли ва узоқни кўзлаб амалга оширган қадами” деб ҳисобларди. Бироқ, 2013 йилнинг охирларида ва 2014 йилнинг бошига келиб каримов режими муxолифларининг кескин радикаллашуви кузатила бошлади, ҳаттоки дунёвий муxолифат вакиллари ҳам тинч йўллар билан курашнинг бефойдалиги ва режимни ағдариш учун қуролли усулларни қўллаш лозимлиги ҳақида гапиришни бошлашди.

Ислом Каримов ва унинг атрофидагилар эса ўзбек ҳукуматининг ҳарбий доктринаси нотўғри эканлигини тушуниб етишди. Украинадаги воқеалар мазкур доктрина нотўғрилигининг амалдаги исботи бўлди. Украинада яхши таъминланган ва кўп сонли армия баъзи ҳудудларини россиялик рақибларига жангсиз бериб қўйишди.
Бундан сабоқ олган бўлса-дa, Ислом Каримовда ўзбек армиясини ташқи таҳдидларга қарши қайтадан ислоҳ этиш учун вақти йўқ. Ва бу армияни замонавий ҳарбий техника билан таъминлаш учун унда маблағ ҳам йўқ.

Шунинг учун ҳам у вақтдан ютишни истайди. Қирғизистон ҳукуматини жангарилар билан қўрқитиб ёки унга газ ҳамда бошқа қулайликларни таклиф қилиб, уни ўз режимини қутқариб қолиш ишига жалб қилишни истайди.

Тошкент шунга ўхшаш таклиф билан Душанбега ҳам мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Тожик тарафи учун таёрланган «таклифлар пакети»да электрэнергияси ва газ имтиёзларидан ташқари Тожикистонга юк ташиш транзитини қайта йўлга қўйиш масаласи ҳам киритилади”. (“http://uzxalqharakati.com/ru/archives/8781)

ЎXҲ ахборот бўлими