Усмон Ҳақназаров: Каримов МХХ ва ДБҚни “ҳаётпараст унсурлар”дан тозалади

Усмон Ҳақназаров: Каримов МХХ ва ДБҚни “ҳаётпараст унсурлар”дан тозалади
284 views
26 July 2014 - 19:03

Жорий йилнинг июль ойи Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва Давлат божхона қўмитасининг (ДБҚ) юқори лавозимли мулозимлари учун Ўзбекистон МХХ ички хавфсизлик бошқармаси (ИХБ) бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаев ва унинг укаси МХХ ходими Жавдат Шарифжўжаев билан “алоҳида яқин” алоқалари борлиги бўйича текширувлар билан эсда қоладиган бўлди.

Ўз навбатида, ушбу ой ҳаётпараст мххчилар ва божхоначилар учун ҳаётларидаги энг қўрқинчли ой сифатида муҳрланиб қоладиган бўлди. Айнан мана шу иссиқ ва дим кунларда уларни ўғирланган бойликларидан маҳрум қилишиб панжара ортига ташлашди. Шарифхўжаевларнинг гуруҳига ишловчи мххчилар ва божхоначилар учун жиноий ва хизмат характеридаги кўнгилсизликлар кутилмаганда ака-ука чекистларнинг ҳибсга олиниши билан бошланиб кетди. Шундай қилиб…

Ҳаёт ва Жавдатнинг Каримов назаридан қолиши тафсилоти

Ака-ука Шарифхўжаевларни ушлаш ва қамоққа олиш ташаббуси, Шавкат Мирзиёевнинг саъи-ҳаракатлари натижасида шахсан президент Каримовнинг ўзидан чиқди. Бироқ, ака-ука чекистларга нисбатан босимнинг бошланишига Ҳаёт Шарифхўжаевнинг ўзининг ҳам “ҳисса”си бор. Чунки у президент Каримов билан мулоқот чоғида Шавкат Мирзиёевнинг “оёғидан чалиш”ни ўйлаганди.  Агар бутун тафсилотларни бир бошдан ёритадиган бўлсак МХХ ва ДБҚ сафларидаги бугунги тўполон Гулнора Каримованинг ўғли, кичик Ислом Каримовнинг REN-TV телеканалига берган интервьюсидан кейин бошланганини қайд этиш лозим. Маълумки, тележурналистлар билан суҳбат чоғида ўзбек президентининг невараси куч ишлатар тизим ходимларининг онасига психологик ва жисмоний босим ўтказаётгани, уни оғир металлар билан заҳарлашга уринишаётгани тўғрисида гапирди.

Ушбу интервьюни кўрганидан сўнг Ислом Каримов Гулнора Каримованинг ўғли айтаётган гапларнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлигинибилиш мақсадида Ҳаёт Шарифхўжаевни чақиртирди. Давлат бошлиғи билан суҳбат чоғида МХХ ИХБ бошлиғи Президент хавфсизлик хизмати (ПХХ) бошлиғи Муйинжон Тоҳирийнинг Гулнора Каримовага нисбатан куч ишлатганини тан олишга мажбур бўлди.

Бироқ, ПХХ ходимларининг бу ва бошқа ҳаракатларида у шахсан ўзининг кўрсатмаси билан иш қиладиган М. Тоҳирийни эмас, балки Гулнора Каримовага нисбатан бўлаётган “босим”ларга умуман алоқаси бўлмаган бош вазир Шавкат Мирзиёевни айблади.

“Тоҳирий ушбу низони янада бўрттириш ва овоза қилишдан манфаатдор бўлган Мирзиёевнинг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилади. Мирзиёев бир неча маротаба шахсан ўзи Гулнорани ва Сизнинг неварангиз Тошкентдалигида уни кўргани борди. Балки ҳорижга чиқиш ва ҳорижий телекомпанияга интервью бериш ғояси бош вазирдан чиққандир”, – дея Ҳ. Шарифхўжаев Мирзиёевнинг пухталик билан яширилган сиёсий амбициялари йўлида президент ва оиласининг обрўсини тўкмоқчи эканлигига ишора қилди.

Ҳаёт Шарифхўжаев ўз сўзларининг исботи сифатида давлат бошлиғига МХХ ИХБ томонидан Шавкат Мирзиёев ҳақида юритилган маълумотлардан иборат ҳужжатни тақдим қилди. Ҳужжатдаги асосий жойларига урғу бераркан, Ҳаёт Шарифхўжаев ўзбек бош вазирига тегишли жиноий даромадларнинг асосий манбалари ҳақида эслатиб ўтди. Шарифхўжаев Мирзиёев ва унинг қариндошларининг Қорақалпоғистон ва Жиззах вилоятида жойлашган вермикулит ва волластоник конларининг барчасига эгалик қилиши билан боғлиқ тўлиқ манзарани ифодалаб берди.

Ҳ. Шарифхўжаев Зомин, Фориш ва Жиззахнинг бошқа тоғли туманларидаги дам олиш масканларининг барчаси Мирзиёевнинг тасарруфида эканлиги ва унинг гуруҳи бу жойларга ҳаттоки у ерни замонавий дам олиш масканига айлантириш ҳамда меҳмонхоналар қуриш ниятидаги ҳорижий инвесторларни ҳам қўймаслигини таъкидлади.

Бундан ташқари, МХХ ИХБ бошлиғи Мирзиёевнинг ҳокимлар, вазирлар, олий таълим муассасалари ректорлари ва бошқа мулозимлардан ушбу ёки бошқа лавозимлар учун неча маротаба ва қанча миқдорда пора олганлигини ҳам эслатиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ҳомийлиги остидаги мулозимлар рўйхати ҳақида гапирар экан Ҳ. Шарифхўжаев Қорақалпоғистон Жокоргу Кенеси раиси Муса Эрниязов ва Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожоновлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

“Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлови остида Муса Эрниязов ошкора равишда ноқонуний валюта амалиётлари билан шуғулланади, Қорақалпоғистондаги бутун валюта қора бозорини ўзиники қилиб олди. Бош вазирнинг кўмаги билан Эрниязов нафақат Қорақалпоғистон, балки Ўзбекистоннинг ҳам энг бой одамларидан бирига айланди. Эрниязов Москвада, Санкт-Петербургда, Сочида, Анталияда ва дунёнинг бошқа шаҳарларида меҳмонхоналар тармоғига эгалик қилади”, – деди Ҳ. Шарифхўжаев.

Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов билан алоқалари ҳақида гапираркан, МХХ ИХБ бошлиғи Мирзиёев ва Бобожоновларнинг Россия президенти Хавфсизлик Хизматида ўз одамлари борлигини айтди. “Ўзи асли Урганч шаҳридан бўлган ва ҳозирда Владимир Путиннинг ПХХ сида ишлайдиган бу йигит Хоразм вилоятидаги бутун йирик бизнесни назорат қилади. Бундан ташқари у вилоятдани юқори лавозимларга мирзиёевчиларнинг тайинланишида иштирок этади. Путиннинг қўриқчиси бўлган Хоразмлик давлат мансабдорлари ва хоразмликлар ўртасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун бир неча маротаба Тошкентга келди”, – дея таъкидлади Ҳ. Шарифхўжаев.

Ислом Каримов олдида Шавкат Мирзиёевга нисбатан шу ва бошқа компрамат маълумотлардан сўз очган Ҳаёт Шарифхўжаев бош вазир утидан зудлик билан жиноий иш очиш ва уни ҳибсга олишни таклиф қилди. Шарифхўжаевнинг қўпол таклифига жавобан президент шошмаслик кераклигини, Мирзиёев ҳақида юритилган иш материаллари билан танишиб чиқмоқчи эканини айтди.

Президентнинг хонасидан Ҳаёт Шарифхўжаев кўтаринки кайфият билан чиқди. Афтидан бир-икки кун ўтар-ўтмас ўзининг асосий душмани бўлган Шавкат Мирзиёевнинг МХХ тергов изоляторига (СИЗО) жўнатилишдан қочиб қутила олмаслигига ишончи комил эди. Шундай қилиб…

Георгий Крайнов ва Зелимхон Ҳайдаровлар бош вазирни огоҳлантирувчилар сифатида

Ҳаёт Шарифхўжаев учун кутилмаган бир тарзда бош вазирни қутқариш бўйича парда ортидаги ўйинга даставвал ўзбек президентининг котиби Георгий Крайнов қўшилди, ундан кейин эса – президент девони бошлиғи Зелимхон Ҳайдаров.

Бошида Ислом Каримовнинг Ҳаёт Шарифхўжаев билан мулоқотини икир-чикиригача билган Георгий Крайнов бу ҳақда бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг асосий ҳимоячиси бўлган президент девони бошлиғи Зелимхон Ҳайдаровга хабар беришга қарор қилди. Крайновнинг огоҳ қилиш хизматидан кўзлаган асосий мақсади бир неча юз минг доллар ишлаб олиш эди. Чунки З. Ҳайдаров билан учрашув пайтида Г. Крайнов ўз хизматининг 200 минг доллар туришини айтди. “Зелимхон ака, бу пулларни мен Сиздан эмас, Шавкатдан сўраяпман”, – дея ўз талабига аниқлик киритди Г. Крайнов. Мирзиёев пулни етказиб олиб келганидан сўнгина Ўзбекистон президенти котиби юқорида тилга олинган мулоқот ҳақида батафсил гапиришни бошлади.

Шундан сўнг Зелимхон Ҳайдаров Шавкат Мирзиёев билан алоҳида суҳбатлашди. Суҳбат чоғида у бош вазирдан зудлик билан президент Каримовнинг олдига киришни ҳамда Ҳаёт ва Жавдат Шарифхўжаевлар ҳақида тўпланган компраматларни тақдим қилишини сўради. Мирзиёев ҳам ўзининг асосий “васийси” ва ҳамшаҳари Зелимхон Ҳайдаров айтганидек қилди. Шундай қилиб…

Мирзиёев мамлакат президентининг қабулида

Ислом Каримов тилга олган барча шикоятларни тинглагаган ва Ҳаёт Шарифхўжаев томонидан ўзи ҳақида юритилган “шахсий” ишга юзаки кўз югуртириб чиққат бош вазир даставвал Гулнора Каримовага қарши “қабиҳ ишлар”да ҳеч қачон қатнашмагани ҳақида қасам ишди. “Бундан ташқари, онам билан қасам ичаманки: мен ҳеч қачон ўзимни Сизнинг лавозимингизда кўрмаганман, кўрмайман ҳам. Менинг ишим давлат сиёсати эмас, мамлакатнинг хўжалигидир”, – дея таъкидлади Мирзиёев.

Шундан сўнг у президент столига ўзининг МХХ ИХБ бошлиғига қарши тўпланган компраматини қўйди. Ўзига нисбатан қўйилаётган барча айбловларни рад қилган Шавкат Мирзиёев ўз ҳикоясини Гулнора Каримовага нисбатан психологик ва жисмоний босимларнинг барчаси айнан Ҳаёт Шарифхўжаев идорасининг топшириғи билан амалга оширилганидан бошлади. “Қизингизга тегажоқлик қилган қўриқчилар орасида ПХХ ходимлари йўқ. Тоҳирийнинг йигитлари фақатгина Гулнора атрофидаги одамларни ушлаш бўйича режали амалиётларда иштирок этишди. Бошқа вақтда қизингиз бошлиғининг кўрсатмалари асосида ҳаракат қиладиган Ҳаётнинг йигитлари билан ёлғиз қолди. Айнан улар қизингизни таҳқирлашди”, – деди Мирзиёев.

Бош вазир Ҳаёт Шарифхўжаевнинг аллақачон ўзини мамлакатнинг бўлғуси президенти деб ҳисоблай бошлаганини алоҳида қайд этди. “Бу йўлда у нафақат режали равишда Сизнинг оилангизнинг, хусусан Гулноранинг обрўсини тўкмоқда, балки ҳукуматдаги ўзи ёқтирмайдиган баъзи шахсларни йўқ қилишга уринмоқда. Биринчи навбатда унинг шахсан менга нисбатан адовати бор. Чунки мен давлат маблағлари ҳисобига ҳориждан келтириладиган махсулотларига нисбатан бож имтиёзи масаласида бир неча маротаба тўқнашишимга тўғри келди. Бундан ташқари, у бош вазирлик курсиси президентлик курсисига эришиш йўлидаги оралиқ лавозимдир”, – дея таъкидлади Ш. Мирзиёев.

Унинг сўзларига кўра, Ҳаёт Шарифхўжаев президент девони бошлиғи Зелимхон Ҳайдаровни ҳам йўқ қилиш ниятида ва бу лавозимни укаси Жавдат эгаллаши лозим деб ҳисоблайди. Шундан сўнг бош вазир аста-секинлик билан ака-ука Шарифхўжаевларнинг молиявий жиноятлари мавзусига ўтди.

Биринчи навбатда, Мирзиёев президентга Шарифхўжаевлар бутун Давлат божхона қўмитаси ишини назорат қилишларини айтди. “Ҳаёт ва Жавдатнинг розилигисиз ҳам давлат йўналишида, ҳам хусусий йўналишда йирик миқдордаги махсулотлар олиб кирилмайди ва олиб чиқилмайди. Сиз тасаввур ҳам қилолмайсиз, баъзида мен, мамлакатнинг бош вазири давлат йўналишидаги импорт ва экспортни амалга оширишим учун Ҳаёт билан Жавдатга ялинишимга тўғри келади. Бир марта махсулотларни қариндошларининг бизнеси учун олиб киряпти деб ўйлаб мендан ҳатто пул ҳам сўраган. Шарифхўжаевлар барча ноқонуний импорт ва экспорт амалиётларининг ягона эгаси бўли олишган. Ҳар бир олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган эшелондан Шарифхўжаевлар ака-укаларнинг ҳар қайсиси учун бир миллиондан умумий икки миллион доллар олишади”, – деди Мизиёев.

Бош вазир Ҳаёт ва Жавдат Шарифхўжаевларни ўз хизмат лавозимларидан фойдаланган ҳолда жуда йирик миқдордаги миллий валютада пул ювиш билан боғлиқ жиноий ишларда иштирок этиши ҳақида гапирди. “Улар ҳорижий валюта қора бозорини бутунлай ўз назоратига олишган”, – деди Ш. Мирзиёев.

Ўзининг фош қилувчи ҳикояси якунида бош вазир мамлакат президентига Шарифхўжаевларни огоҳлантирмаган ҳолда уларнинг уйларида зудлик билан тинтув ўтказишни таклиф қилди. “Ислом ака, агар тинтув пайтида уларнинг ҳар бирининг уйидан нақд юз миллион доллар чиқмаса калламни узиб бераман”, – дея қўшимча қилди Ш. Мирзиёев.

Ислом Каримов бу таклифга қарор қабул қилиш учун ўйлаб кўриши кераклигини ва вақт кераклигини айтди. Бироқ, Ш. Мирзиёев Шарифхўжаевлар ўзининг президент қабулига киргани ҳақида билишса уйларини тозалашга улгуришларини айтиб президентни кўндиришга тириша бошлади. “Ислом ака, ака-ука Шарифхўжаевларнинг уйларида тинтув ўтказиш ва уларни ҳибсга олиш тўғрисида зудлик билан топшириқ бермасангиз мен Сизнинг хонагиздан чиқмайман”, – дейишга журъат қилди бош вазир.

Мирзиёевдаги қатъийлик ва ишончни кўрган президент МХХ раисининг биринчи ўринбосари Шухрат Ғуломовни ҳузурига чақиртирди ва унга Шарифхўжаевларни хабардор қилмасдан зудлик билан Ҳаёт ва Жавдатнинг уйларини тинтув қилиш бўйича амалиёт ўтказишни топширди. Шундай қилиб…

Шарифхўжаевларнинг уйларида тинтув

Ушбу амалиёт Шухрат Ғуломовнинг таклифига кўра Ислом Каримовнинг Ҳаёт Шарифхўжаевга қўнғироқ қилиб тезкор хисобот тайёрлаш бўйича топшириқ бериши билан бошланди. Бу президент топшириғи билан банд Шарифхўжаевнинг ўз хонасидан чиқа олмаслиги учун амалга оширилган тадбир эди. Бир вақтнинг ўзида Ҳ. Шарифхўжаев кутилмаганда йўлакка чиқадиган тақдирда уни ҳибсга олиш учун МХХ ИХБ бошлиғининг хонаси олдига тўрт кишидан иборат махсус махсус қўриқчилар қўйилди.

Жавдат Шарифхўжаевга ҳам шундай топшириқ берилди ва унинг ҳам хонаси олдига “фахрий” қўриқчи қўйилди. Фақат Жавдат Шарифхўжаевга топшириқни президентмас, Шухрат Ғуломов берди.

Шарифхўжаевлар “юқоридан келган” сохта топшириқлар билан бандлигида, Шухрат Ғуломов бошўчилигидаги махсус гуруҳ ака-ука чекистларнинг уйларида тезкор тинтув ва тасвирга олишни бошлаб юборишди. Тинтув мобайнида Ҳаёт Шарифхўжаевга тегишли уч қаватли уйнинг ертўласида қарийб нақд 150 миллион доллар, Жавдат Шарифхўжаевнинг “омбор”идан эса нақд 120 миллион доллардан озроқ пул топилди.

Мазкур амалиётнинг диққатга сазовор томони бутун тинтув мобайнида Ҳаёт Шарифхўжаевнинг хотини МХХ тезкор ходимларининг тасвирга олиш камерасига қараб бамайлиҳотир бу пулларнинг кундалик майда чиқимлар учун мўлжалланганини гапирди. “Йигитлар бу пуллар ваҳима қилишга арзимайди. Баъзи одамларнинг ертўласида нақд 2-3 миллиардлаб доллар бор. Улар фақат сигарет ва писта учун кунига 100-200 минг долларни сарф қилиб юборишади. Уларнинг пулининг ёнида бизники ҳатто пулмас!”, – деди Шарифхўжаевнинг хотини. У кунига сигарет ва писта учун 200-300 минг сарф қилиб юборадиган ўзбек миллиардерларининг исмларини айтгани йўқ албатта.

Шу куннинг ўзида ака-ука Шарифхўжаевларнинг ёрдамчилари уйларида ҳам тинтув ўтказилди. Жавдат Шарифхўжаевнинг исми Егор бўлган ёрдамчиларидан бирининг уйидан нақд беш миллион доллар чиқди. Шарифхўжаевларнинг гуруҳида ишлайдиган МХХ ва ДБҚнинг 40 офицерига қарашли уйлардан қарийб нақд 6 миллион доллар (ҳар бир офицерга ўртача 120 минг доллардан) мусодара қилинди.

Тинтув тугаганидан сўнг Шухрат Ғуломов амалиёт натижалари бўйича Ислом Каримовга хабар берди ва Ҳаёт Шарифхўжаев рафиқасининг “чиқиши” акс этган видеолавҳаларни кўрсатди.

Каримов зудлик билан ака-ука Шарифхўжаевларни ҳибсга олишга буйруқ берди. Шундай қилиб…

Ака-ука чекистларнинг ҳибсга олиниши

Ҳаёт ва Жавдат Шарифхўжаевлар ўз хоналарида ҳибсга олиндилар ва дарҳол Ўзбекистон МХХ тергов изоляторига (СИЗО) келтирилди. Шундан сўнг у ерга МХХ республика аппарати ва ДБҚ дан 38 та генерал олиб келинди. МХХ уларни ака-ука Шарифхўжаевларнинг жиноятларида қатнашганликда гумон қилиб ҳибсга олди.

Ака-ука Шарифхўжаевларнинг давлатдаги жиноий ишларига алоқадор бўлган баъзи бир ўзбек чекистлари ва божхоначилари учун “босс”ларининг ҳибсга олиниши ҳамда унинг ортидан МХХ ва ДБҚ нинг ҳаётпараст элемантлардан буткул тозаланиши кундуз куни ёруғ осмонда чақмоқ чақнаганидек бўлди. Уларнинг баъзилари зудлик билан мамлакат ҳудудини тарк этишга қарор қилишди. Ўзбекистон МХХдаги тезкор маълумотларга кўра, ака-ука Шарифхўжаевлар билан “иш” алоқаларига эга бўлган республика бўйлаб 50 та одам қочиб кетишга муваффақ бўлган.

2014 йилнинг 12 июлида ака-ука Шарифхўжаевлар ва ушбу жиноий гуруҳ аъзоларининг уйларида ўтказилган текширув ва тинтув натижалари МХХ, Бош прокуратура, ИИВ ва Олий Суднинг қўшма баёнотида эълон қилинди. Мазкур ҳужжатда “пора олганликда гумонланаётган шахсга нисбатан қийноқлар қўлланилмаслиги” ҳақида ҳам сўўз боради.

Ҳужжатда “қийноқларнинг қўлланилмаслиги” мавзуси тилга олиниши бежизга эмас. Чунки, ака-ука Шарифхўжаевлар бошчилигидаги жиноий гуруҳ фаолияти дастлабки текширув мобайнида Ҳаёт Шарифхўжаевнинг бошқа идоралар – Ўзбекистон ИИВ томонидан пора олганликда гумонланганлик бўйича қўзғатилган жиноий ишлар бўйича тергов ишларига аралашгани аниқланди. Ҳ. Шарифхўжаев яқинларгача ИИВ СИЗО (“Тоштурма”) бошлиғининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган собиқ МХХ офицери орқали йирик миқдордаги пул ювиш ва пора олишда гумонланаётган шахслар ҳақидаги маълумотларни олиб турган.

Ўзининг чекист ҳамкасби ҳамда турмадаги “лохмач”лар орқали Ҳ. Шарифхўжаев бундай гмонланувчиларга нисбатан қиёноқларни қўллаган ва улардан “ихтиёрий” равишда ўз айбларига иқрор бўлишларига эришган. Кейин эса унинг ўзи улардан пул талаб қилган. Бошқа сўз билан айтганда Ҳаёт Шарифхўдаев жуда йирик молиявий жиноятлар бўйича жиноий ишларнинг боришини назоратга олишга ва гумонланувчилардан пул ундиришга ҳаракат қилган.

Бугунги кунда президент Ислом Каримовнинг оғзаки буйруғи билан Тоштурмадаги “лохмач”лар ИИВнинг бошқа изоляторларига тарқатила бошланди. Кутилмаган тарқатилишдан ва бошқа турмалардаги махбусхоналарда қасос олини эҳтимолидан қўрққан баъзи махбуслар ўз томирларини кесиб жонларига қасд қилишини бошлашди.

Ака-ука Шарифхўжаевларнинг ҳибсга олиниши МХХ ходимлари томонидан бошқа жиноятларнинг ҳам очилишига олиб келди. Ҳусусан, Ҳаёт Шарифхўжаевнинг ишида Лола Каримова ва унинг эри Тимур Тиллаеевларнинг бизнес империяси билан боғлиқ жиҳатлар ҳам кўзга ташланди. Бу эса табиийдир: ахир МХХ ИХБ собиқ бошлиғи Ўзбекистон президенти кенжа қизига тегишли бизнеснинг асосий ҳимоячиси эди. Шундай қилиб…

Лола Каримова ва Тимур Тиллаевларнинг бизнес-империяси ҳақида

Ака-ука Шарифхўжаевларнинг ишидаги дастлабки текширув МХХ терговчиларини Лола Каримова, унинг эри ва қайноталарининг иш ва бошқа фаолиятларига алоқадор қуйидаги фактлар сари етаклади.

Гарвард университети битирувчиси Тимур Тиллаев – самарқандлик мафиячи Ҳаким Тиллаевнинг ўғли. Тимур Тиллаевнинг отаси – ўзбек мафиясининг оталаридан бири бўлган 1950 йилда Фарғона вилоятида туғилган Салим Абдувалиевнинг яқин дўсти. Ҳаким Тиллаев Ғафур (Арслонбеков) Рахимов билан ҳам яқин алоқада, ўз навбатида Салим Абдувалиевнинг қариндоши бўлади ва бугунги кунда Дубаи шаҳрида яшайди (Бирлашган Араб Амирликлари).

Ғафур Рахимовнинг кўмаги билан Ҳаким Тиллаев ўзбек иқтисодиётининг пахта хом-ашёси экспорти, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўз-ДЭУ” ҚК ва бошқалар фаолиятига қўшилди. 90-йилларнинг охирида Россия Федерал Хавфсизлик

Хизмати ўз хисоботларида Ғафур Рахимовни “Ўзбекистонда Каримовдан кейин иккинчи одам” деб атай бошлаганди. Бунга эса ўзбек пахтаси экспортининг 15%и Рахимов томонидан назорат қилиниши ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК ва “Ўз-ДЭУ” ҚК да ҳам ўзининг молиявий манфаатлари борлиги сабаб бўлганди.

Ўзбек мафиясининг “босс”лари бўлган Салим Абдувалиев ва Ғафур Рахимовларнинг кўмагидан фойдаланиб Ҳаким Тиллаев ўзбек газини ноқонуний экспорт қилишда ҳамда афғон гиёҳванд моддаларини Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали Россия ва Оврўпа Иттифоқи давлатларига транзит қилишда қатнашади.

Қайд этиш жоизки, Тимур Тиллаев халқаро бизнесдаги ишини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Париждаги офисида бошлаган. Т. Тиллаевнинг баъзи ҳамкорлари ҳозир ҳам Ўзбекистон миллий авиакомпаниясида ишлашади. Тимур Тиллаевнинг шундай шерикларидан бири 1978 йилда туғилган Зафар Хусаиновдир.

Тимур Тиллаев «Abu Saxiy Nur» транспорт компаниясининг асосий таъсисчиси ҳисобланади ва МХХ ИХБ собиқ бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаев ва Давлат божхона қўмитаси раиси Зоҳид Досановларнинг ёрдами билан ноқонуний (амалда ҳеч қандай бож тўламасдан) Ўзбекистон ҳудудига махсулот олиб кириш билан шуғулланади. «Abu Saxiy Nur» транспорт компаниясининг хизматларидан фойдаланадиган тадбиркорлар амалда бож тўловларини Тимур Тиллаев ва унинг рафиқаси Лола Тиллаеваларга тўлашади.

1990 йилда ташкил қилинган компания Каримова ва Тиллаевлар оиласига кунига (!!!) 500 минг евродан кўпроқ фойда келтиради. «Abu Saxiy Nur» юк ташувни нафақат Ўзбекистон ичикарисида, балки бошқа туркий тилда сўзлашувчи давлатлар ҳудудларида ҳам амалга оширади. Компаниянинг Туркиядаги филиали асосан Овропу Иттифоқи давлатларига юк ташиш билан шуғулланади. Ушбу филиал қуйидаги манзилда жойлашган: Mesiınpaşa Mahalle, Hayriye Tuccari Caddesi, Hakan Bazarı, No.20, Laleli – İstanbul. Қайд этиш лозимки, «Abu Saxiy Nur» компанияси ва унинг Туркиядаги филиали МХХ ИХБ собиқ бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаев ва Давлат божхона қўмитаси раиси Зоҳид Досановларнинг ҳомийлиги остида гуллаб яшнади.

Тимур Тиллаев ва Лола Каримоваларнинг ушбу фаолияти Москва, Лондон ва Маэ (Сейшел ороллари)да рўйхатдан ўтган «Corbet Trans Tashkent» ва «Uzvneshtrans» компаниялари билан мустаҳкам боғланган. «Corbet Trans Tashkent» компанияси томонидан «Corbet Trans Tashkent» компаниясининг ташкил қилиниши ўзига ҳос ҳодиса бўлган. Сейшел оролларидаги солиқ органлари маълумотларига кўра бор-йўғи бир йилгина фаолият юритган «Corbet Trans Group LLT» компанияси йилига 3925% (!!!)га тенг даромад кўрган.

Бир йиллик компанияларнинг асосий ҳамкорларидан бири амалда МХХ раиси Рустам Иноятовга тегишли «Benif LTD» ўзбек-америка қўшма корхонаси эди. Маълумки ушбу қўшма корхонанинг асосий таъсисчиси эса ўзбек махсус хизматлари раиси тушмуш ўртоғининг укаси Бахтиёр Эргашев бўлади.

МХХ раиси Рустам Иноятов ва собиқ ИХБ бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаевнинг васийлигидан Тимур Тиллаевнинг турмуш ўртоғи Лола Каримова ҳам фойдаланиб келган ва фойдаланишда давом этмоқда.

1978 йилда Тошкентда туғилган Лола Каримова-Тиллаева Женева, Лозанна, Монтрё ва Нойенбургда бир қатор элита бутикларнинг таъсисчиси саналади. Ўзбекистон президенти кенжа қизининг Оврўпадаги барча бутиклари менежери Филипп Шелленберг (Philippe Schellenberg) бўлган «GESYCO SA» тармоғида ишлайди.

Лола Каримова Женевада ва Лозаннада жойлашган Швейцариянинг «Madison Store» фэйшн-компаниясида ҳам ўз активларига эга. Лола Каримова ва Тимур Тиллаев француз компанияси бўлган ва кўчмас мулк савдоси билан шуғулланадиган «SCI GOLDMONT» компанияси фаолиятидан ҳам катта фойда кўришади. Бу компания Парижда 4, rue du Boccador, 75008, Paris (Елисей майдонига яқин) манзилида жойлашган.

Шу билан бирга, Каримова ва Тиллаевларнинг оиласи АҚШда кўчмас мулк савдоси билан ҳам шуғулланади. Бу оиланинг америкадаги бизнеси асосан Беверли Хиллз ва Калифорниялик бўлган бадавлат одамлар учун мўлжалланган. Лола Каримова ва Тимур Тиллаевнинг АҚШдаги расмий вакиллигини Брюс Маковский (Bruce Makowski) ва Кэти ван Зееланд (Kathy van Zeeland)лар амалга оширишади.

Бундан ташқари Тимур Тиллаев Калифорнияда жойлашган «Freemont Holdings» компаниясининг президенти ҳисобланади. Мазкур холдинга Лола Каримова ва Тимур Тиллаевлар томонидан ташкил қилинган учта компания: “Tk Silvermont LLC”, “Tk Goldmont Holdings LLC” ва “Lola Tk Tulipwood, Inc”лар киради. “Tk Silvermont LLC” компанияси юқори технологияли махсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади, “Tk Goldmont Holdings LLC” эса кўчмас мулк билан. Швейцариянинг Берн шаҳрида ташкил қилинган «Alpen Pharma AG» компаниясида ҳам Лола Каримова ва Тимур Тиллаевларга тегишли активлар бор.

Ўзбекистон президентининг кенжа қизи ва куёви республиканинг Навоий вилоятида олтин қазиб олиш билан шуғулланган «Zarafshan-Newmont» ўзбек-америка қўшма корхонаси фаолиятидан ҳам ноқонуний фойда олишарди. Бугунги кунда ушбу оила “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти фаолиятидан ҳам фойда олмоқда.

2000 йилларнинг бошида Лола Каримова унинг биринчи эри Саидяҳёхон Аҳроров томонидан ташкил қилинган «Tibmahsulot Ltd.» компаниясининг Лондондаги ваколатхонасида ишлади. Лола Каримова билан ажрашганидан сўнг 2007 йили Саидяҳёхон Аҳроровнинг хоҳиши билан «Tibmahsulot Ltd.» компаниясининг асосий офиси Юнонистондан БАА (Дубаи шаҳри)га кўчирилди. У ҳозиргача фармацевтика махсулотлари импорти билан шуғулланади. Унинг директори эса Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг укаси Жамшид Алимовдир.

Шундан сўнг Лола Каримова «Mediz» фармацевтика ишлаб чиқариш компанияси эгаси Искандар Маҳмудовга турмушга чиқди. Бироқ Лола Каримованинг иккинчи турмуши ҳам узоққа чўзилмади. Ажралишга эса яна Ислом Каримов кенжа қизининг жинсий шўхлиги сабаб бўлди.

Бу сафар иш ноҳуш жанжалгача бориб етди: Искандар Маҳмудов Лола Каримовани хотинининг тан соқчиларидан бири билан тўшакда ушлаб олади. Хиёнаткор хотини ва диктатор қайнотасининг қасосидан қўрқиб И. Маҳмудов мамлакатдан қочиб кетади. Ордан бироз вақт ўтганидан сўнг И. Маҳмудовнинг хавфсираши асоссиз бўлиб чиқди: ушбу шармандаликнинг изини йўқотиш мақсадида Лола Каримованинг тан соқчи – ўйнаши Ислом Каримовнинг оғзаки буйоуғи билан ўлдирилганди ва Тошкент вилояти йўлларидан биридаги асфаль остида кўмиб юборилганди.

Лола Каримованинг ҳозирги оиласи асосий вақтини Ўзбекистоннинг ташқарисида ўтказади. Ҳориждаги ҳаётини у асосан ўзининг Швейцария, Франция, ва АҚШда қуйидаги: Chemin de la Perrierre 10, 1223 Cologny, Женева (Швейцария); Priv. 8, Rue Jean Richepin, Paris 75016 (Франция); Le Palais, Беверли Хиллз қаршисида,Калифорния (АҚШ) манзилларида ўтказади.

Лола Каримова Тимур Тиллаевларнинг ҳориждаги бизнеси асосан Буюк Британия, Швейцария ва АҚШга тўғри келади. Бундан ташқари у ҳали ҳам «Tibmahsulot Ltd.» фирмасининг расмий тижорат директори ва «Continental Consulting Ltd.» ўзбек фармацевтика компаниясининг Лондондаги ваколатхонаси бошлиғи ҳисобланади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Лола Каримова ва Тимур Тиллаевларнинг оиласига тегишли бўлган «Continental Consulting Ltd.» компанияси Ўзбекистон фуқароларида гиёҳванд моддаларни ноқонуний синаш билан шуғулланади. Ҳаттоки бу компаниянинг фармацевтика воситалари номи остида амалда янги турдаги гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш билан шуғулланиши ҳақида гумонлар мавжуд. Мазкур бизнесни Лола Каримова расмий равишда Франция фуқаролари бўлган ва Женевадан Беверли Хиллзга қадан бизнес билан шуғулланадиган Амр Ҳаггаг (Amr Haggag), Кристоф Скардили (Christophe Scardigli) ва Марсиано Тьерри (Marciano Thierry) ларга ишониб топширган.

МХХ раиси Рустам Иноятов ва собиқ ИХБ бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаевдан ташқари Лола Каримова ва Тимур Тиллаевларнинг бизнесига Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев ҳам ёрдам беради. Ўзбек вазири Лола Каримованинг қайнотаси бўлган Ҳаким Тиллаев билан умумий иқтисодий ва молиявий лойиҳаларга эга.

Лола Каримова ва Тимур Тиллаевларнинг бизнес тузилмаси МХХ раиси Рустам Иноятовга тегишли «Asia Аlliance Bank» банки фаолияти билан туташиб кетган. Ушбу банк асосан болтиқбўйи, шу жумладан Латвиядаги ҳамкор банклардан жиноий даромадларни ювиш амалиёти билан шуғулланади.

Рустам Иноятов ва унинг оила аъзолари кўрсатмаси билан «Asia Аlliance Bank» воситасида Ўзбекистондан чиқиб кетган ҳорижий валюта кўпгина ҳолатларда Лондон шаҳрида жойлашган «Gorefield International Group Ltd.» Британия компанияси орқали ва асосий акциялар пакети Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимовга тегишли бўлган «Uzbekinvest» миллий инвестиция компанияси воситасида ювилади.

Кўрилаётган жиноий даромадлар ҳажмининг чексизлигига қарамасдан Каримова ва Тиллаевалар оиласи солиқларни тўлашмайди. Масалан, Лола Каримова Нью-Йоркдалигида, ўзининг дипломатик иммунитетидан фойдаланган ҳолда бир неча маротаба америка ҳукуматига солиқларни тўлашдан бош тортган.

Ушбу оиланинг очофат амбицияларини бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг саъи-ҳаракатлари билан Ҳаёт ва Жавдат Шарифхўжаевларга ниабатан амалга оширилгани сингари фақат президент Каримовнинг ўзигина тўхтата олиши мумкин. Бироқ ўзбек давлат бошлиғининг ушбу ишни охирига қадар олиб бориш ҳамда ўзининг кенжа қизи ва куёвини “тинчлантириш”га иродаси етармикин? Шундай қилиб…

Сўнгсўз

МХХ ва ДБҚ сафларида ҳаётпараст шахсларни тозалаш бошлангани Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий ҳокимият учун кураш йўлида ўз рақиблари устидан қозонган мутлақ ғалабасидир. Бундан ташқари, Лола Каримова ва унинг эри Тимур Тиллаевларнинг молиявий ва бошқа жиноятлари пардасини очиб берган тозалаш иши узоқ вақтдан бери синглисининг беҳисоб бойликлари ҳақида гапириб келаётган Гулнора Каримовага умид бағишлайди. Шу сабабли ҳам шарихўжаевларга қарши кампания бошланганидан сўнг Гулнора Каримова ҳам “сайр қиладиган” бўлиб қолди: ҳаттоки бир нечта Оврўпа давлатларига ҳам бориб келишга улгурди.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,

сиёсатшунос

26.07.2014

(русчадан таржима)

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi