Oғир жиноий ва маъмурий жавобгарлик

Oғир жиноий ва маъмурий жавобгарлик
62 views
29 July 2014 - 11:35

4Ўзбекистонда давлат мулки билан боғлиқ фирибгарликлар учун 100 дан ортиқ мулозимга нисбатан жиноий ва маъмурий жазо қўлланган. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда эълон қилинган президент қарорида сўз боради.

Давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш соҳасидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйганлиги учун 100 дан ортиқ давлат ташкилотлари раҳбарларига нисбатан оғир жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди, дейилади ҳужжат преамбуласида.

Президент маҳаллий ижроий ҳокимият органлари ва қатор вазирликларнинг ўз балансида бўлган бинолар, иморатлар ва бошқа давлат мулки объектлари ҳолатини сақлаш ва самарли фойдаланишга нисбатан масъулиятсизликлари ҳамда бу йўналишдаги ишларининг қониқарсиз эканлигига ишорат қилган.

Маълумки, ҳукумат 2012-2013 йилларда иқтисодиётнинг турли хил соҳаларида – нефт ва газ, энергетика, металлургия, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, электротехника ва фармацевтика соҳаларидаги 497 та корхона активларини сотишни режалаштирганди.

2014-йил 3-июлдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат мулки объектларидан фойдаланиши бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги қарор билан эса 299 та иншоот бузиб ташланиши белгиланганди.

ЎХҲ ахборот бўлими