Муҳаммад Солиҳ: Ўзбеклар ҳақоратланиш даврини яшамоқда

Муҳаммад Солиҳ: Ўзбеклар ҳақоратланиш даврини яшамоқда
131 views
31 July 2014 - 8:51

Фейсбук ижтимоий тармоғида “Миллий ғурур” ҳақда дафъатан бошланган муҳокамада баъзи дўстларимиз “ғурур” ёки “миллий ғурур” тушунчаларини “номус” (қадр-қиммат туйғуси) ёки “миллий номус” тушунчалари билан адаштиришмоқда.

Ўз қадр-қимматини ҳис қиладиган номусли киши аждодлари қилган ишлар ва ғалабалар билан ва уларнинг қаҳрамонликлари билан мақтанмайди, балки у қаҳрамон аждодларга лойиқ савияда ўзи бир нарсалар қилишга интилади.

Ўз қадр-қимматини ҳис қиладиган номусли инсон ўзининг коинотда бир зарра эканлигини билади. Айни онда у ўзига бу дунёга нега келганлигини англаб етиш каби олий бир вазифа юкланганлигини ҳам билади. Зеро, унитилмас Блез Паскал таъбири билан айтганда, “инсон бу дунёга қанчалик юксакликдан улоқтирилганини англаш учун келгандир”.

Бу юксаклик – бизнинг илк отамиз Одам ва илк онамиз Момо Ҳoволар улоқтирилган жаннатнинг юксаклиги билан тенгдир.

Бу Илк Тарих ҳақидаги тушунча сохиби учун капиталистлар доим қўрқитадитган қашшоқлик ҳам, диктаторларнинг бизни тизгинлаш учун бошлаган сиёсий қатағонлари ҳам , қуллигимизнинг барқарорлиги куйчилари қўрқитаётган Уруш ҳам асло қўрқинчли эмасдир.

Ва яна:

Ўзбеклар миллий ғурурнинг йўқлигидан эмас, балки шу тарихий онда номус (қадр-қиммат) ҳиссиётини бир нави йўқотганликлари учун ҳам модерн феодалларнинг (бу феодаллар ким бўлишларидан қатъий назар – тошкентликми, москваликми, олма-оталикми) қўлида қул бўлиб қолмоқдалар.

Oллоҳ Мусо алайҳиссалом қавмига мукаддас тупроқларга киришни буюрганда, қабила бу амрга итоат қилмади.  Шунда Парвардигор исроилликларни ўз хатоларини англаб етишлари учун саҳро бўйлаб қирқ йиллик саргардонликка маҳкум этди.  Бу ҳақиқатнинг диний мазмуни каби тарихий моҳияти ҳам муҳимдир: 40 йил мобайнида довюрак, номусли ва ўз қадр-қимматини билган янги авлод пайдо бўлди. Ана шулар ул мукаддас тупроқларга кириш жасоратини топдилар ва кирдилар.

Бу каби қулаш ва юксалиш онлари ҳар бир халқ тарихида бўлади.

Мен бугун ўзбекларнинг Ҳакоратланиш Даврини яшаётганидан аминман.

Тубанликда туриб титрамакдалар, титраярак уйғонмокдалар, иншоОллоҳ.

Бу Тубанликка оёкларини тираб, у ердан отилиб чиқишга ҳозирланмоқдалар гўё…

Муҳаммад Солиҳ

(Русчадан таржима)

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi