Ўзбекнинг дунёга қараши

Ўзбекнинг дунёга қараши
36 views
31 July 2014 - 8:59

Муҳаммад Солиҳнинг урғу берган “Ҳақоратланиш Даври” бир асрдан бери давом этяпти. Бир аср Тарих учун бир ондир, зотан.

Бу хусусда 30 йил аввал ёзилган шеър.

Қўлимда пиёла. Чордона қуриб,
Кутаман. Мудрайди ҳорғин кўзларим.
Ялқов қаҳр билан пашшани қўриб,
Кутаман. Келмади ҳали дўстларим.

Ҳали душманларим тўплангани йўқ,
Юришар узилган симларни улаб.
Ҳар ҳолда, улардан менинг кўнглим тўқ –
Пайт келса, бир-бирин топажак улар.

Пайт келса, билмайман, нега ярайман?
Қўлимда пиёла. Чордона қуриб,
Лоқайдлик пардаси аро қарайман:

Ҳали ўнгламади ўзини зўрлик,
Қанотин ёзмади ҳали ҳақорат,
Ҳали қиёмига етмади хўрлик!…

1984 йил
Муҳаммад Солиҳ

Тошкент, Гафур Гулом нашриётида 1985 йил босилган “Валфажр” (Муҳаммад Солиҳ) китобидан.