Гиннес китобига кириши керак бўлган илк ўзбек

Гиннес китобига кириши керак бўлган илк ўзбек
84 views
31 July 2014 - 11:18

226Кўп ўқилиши бўйича Гиннесга китобига кириши керак бўлган шоир бор. У на араб ва на форс, на фарангу на ҳабаш. Балки ўзимизнинг “зем” Абдулла Орипов бўлади.

Ишонмаяпсизлар-ми?

Валлоҳи, агар тирик бўлсалар ҳазрат Алишер Навоий ҳам Абдулла Ориповга ҳайрат билан қараган бўлардилар.

Гап шундаки, норасмий аммо аниқ ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда энг кўп ўқиладиган шеър – Ўзбекистон миллий мадҳияси экан.

Абдулла Ориповнинг қаламига мансуб мадҳияни ҳар куни 100 мингдан зиёд маҳкум беш мартадан куйлар экан. Ярим миллионни 365 кунга кўпайтирамиз. 182,500,000.
Демак, “Серқуёш Ўзбекистон”ни йилига камида 182.5 миллион марта жўр бўлиб ўқишар экан. ….

Нима бизга Америка?! Унинг лордларию фордлари!

Сирожиддин Толиб