Мақсуд Бекжоннинг мақоласини ўқиб, фикр қилдим-зикр қилдим!

Мақсуд Бекжоннинг мақоласини ўқиб, фикр қилдим-зикр қилдим!
67 views
01 August 2014 - 9:44

Изображение 011Мақсуд Бекжоннинг, –«боғларнинг тикланиши» ҳаётий-долзарб, фикран-мулоҳаза қилишга ва инсон қалбида адолат туйғусини ўйғотишга ундайдиган фалсафий, аччиқ хақиқатга йўғрилган мақоласини ўқиб, «0 изох»-мақолага нисбатан бўлган муносабатдан, ҳам хурсанд бўлдим, ҳам кўнглим ранжиди…

Нега хурсанд бўлдим:

-Мақсуд Бекжон ушбу мақолани умум фалсафий фикрлар билан бўлсада, (гарчанд айнан адолат туйғусини қандай қилиб қалбларда ўйғотиш мумкинлиги хақида аниқ фикру маслак билдирмаган бўлсада), аммо, мантиқан меъёрига келтириб фикр юритганки, бунинг учун инсон нафақат ижодкор, балким юракдан отилиб чиқаётган дарду-фиғон ва оху-нолаларни қоғозга кўчириши лозим бўлади. Хурсандлигим сабаби бўлса, мана шундай буюк юрак ҳайқириғига ҳам, енгил-елпи ва мантиқсизликка йўғрилган «номсиз-нишонсиз аноним» изоҳларнинг тушмаганлиги ва масаланинг долзарблиги ва моҳиятини йўққа чиқармаганлигидир!

Нега кўнглим ранжиди:

-Буюк илму-мутаффаккирларни етиштирган улуғ юртнинг авлодлари-ўзбек интелекти-онг-тафаккур соҳиблари қайдасиз, ақлу-донишлар қайдасиз, нега сукутдасиз, нега жимсиз, нега ўз фикру мулоҳазангиз билан бўлсада руҳи синган халқнинг руҳиятини кўтариш ва адолат туйғусини ўйғотиш учун фикр билдирмайсиз, қачонгача «НАС» уйқуда ётмоқчисиз ???????

Мақолада: -Яқинда Ўзбекистонни кезиб чиққан бир ҳорижлик, -“Ўзбеклар бутун бу кийинчиликларга биз, англияликлар об-ҳавонинг ёмон келганига қандай қарасак, ўшандай қарашади”-деган фикр ёритилган ва мен бу фикрга қуйидаги изоҳлар билан қўшиламан:

Англияликлар, табиатнинг инжиқликлари-табиатни яратган ва энг юқорида турувчи Худонинг изми билан деб тушунади ва унга қарши ҳаракат қилиб бўлмайди деб ҳисоблайдилар ва бу ТЎҒРИ!!! Афсуски, халқимизнинг умум кайфияти ҳам шундай, жамиятдаги ҳар қандай хақсизлик ва адолатсизликни, энг асосийси қонуний ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишини ва бошқа коммунал-ижтимоий муаммолаларни ҳам, жамиятнинг энг юқори поғонаси Президентни изми билан деб тушунадилар ва ҳеч қандай ҳаракат қилишга на собитлик на қатъият сезмайдилар, бу НОТЎҒРИ!!! Ваҳоланки, инсон авваломбор ўз қалбида шахс бўлиб шаклланмоғи даркор, шахс эса ўз ҳақ-хуқуқини, айнан ҳақсизлик бўлган жойнинг ўзида ва қилган мансабдорнинг ўзига қарши собитлик билан адолат учун курашмоғи лозим, тушунаман бу жуда қийин, аммо ҳақ йўлидаги адолат кураши осон кечмаслиги тайин. Бунинг учун авваломбор, ҳар бир шахснинг шахс сифатидаги ўз ғурури ва шунинг билан бирга муомала маданияти ҳамда хақ-хуқуқини танишга имкон берадиган даражадаги ҳуқуқ маданияти шаклланган бўлиши лозим. Яъни демоқчиманки, ҳақ талашиб шантажлик қилиш, лозимасини ечиб бировнинг юзига ёпаётган айрим андишасиз-онгсиз аёлларга ўхшаб шармандакорона курашиш мутлақо ярамайди! Ростдан ҳам бундай воқеликлар бизнинг миллат ичида бўлиб турсада, аммо маданий дунёда ҳеч қачон ва хеч қаерда бундайин онгсизлик, аёллар томонидан намоён этилмайди, ахир биз ҳам ривожланган маданий ҳамжамиятга киришни хохлаймизку!

Минг афсуски халқимизда, адолат учун собитлик билан кураш туйғуси йўқлиги, қатъият ва билим етишмаслиги учун ҳам, барча айбни энг юқорига ташлаб умидсизликка тушиб қолганмиз, ҳудди Англияликларга ўхшаб!

Кимлардир эътироз билдириши тайин, диктатура, зулм ва бошқалар ҳақида, аммо айтингчи ушбу зулмга гирифтор бўлишимизга ўзимиз сабабчи эмасми, нега кавказ халқлари, чеченлар ёки доғистонликлар ёҳуд грузинлар бизнинг аҳволимизга тушмайдилар, сабабики уларда шахс сифатида ғурур мавжуд! Агарда, ҳар бир инсон шахс сифатида ўз жойида, ишда, кўчада, уйда, ошхонасида ва керак бўлса ҳаммому –ҳожатхонасида ҳам ўз хақ-хуқуқи билан бир қаторда ўз бурчини англаб етиб яшаганда эди, биз ҳам ҳеч бир муболағасиз, бизнинг ҳаётимиз ҳам Швецарияникидан кам бўлмас эди!!!.

Мақсуд Бекжон шу мавзудаги: –Ўлкамизда махкумлик, тақдирга тан бериш туйғуси устувордир. Нега “халқ – кучдир” деган ибора бизда ўз исботини топгани йўқ? Чунки, ўлкамизда ҳозир халқнинг ўзи йўқдир, унинг ўрнида 30 миллион ёлгиз одам бор, холос. Халқ қачон пайдо булади? Дин, миллий урф-одатлар, анъаналар, маънавият тикланган пайтда. Хўш, бу нарсалар қачон тикланади? Адолат туйғуси тикланганида, чунки, бутун бу қадриятлар адолат туйғуси устига қурилгандир. Адолат бўлмаган жойда, яъний, бутун қадриятларнинг пойдевори бўлмаган жойда на дин, на урф-одат ва анъаналар ва на маънавият бўлади. Демак, адолат бўлмаган, адолат туйғуси яксон қилинган жойда халқнинг ўзи ҳам бўлмайди, у тарқаб кетади. Халқнинг ўрнида бир-бири билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган миллионлаб ёлғиз одамларгина қолади, холос. Демак, халқнинг халққа айланиши учун, яъний, бугун унинг бошига келаётган бутун кулфатлардан қутилишнинг ягона йўли – адолат туйғусининг тикланишидадир-деган фалсафий нуқтаи-назар билан мақоласини халқ ихтиёрига тақдим этган! Бу албатта фалсафий фикр, аммо аниқ ҳаётга бу орзу ҳавасларни қандай тадбиқ этиш мумкин – Аллоҳдан инъом сифатидами ёки бир адолатпеша раҳбар келади-ю ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетадими? Йўқ ва яна йўқ!!!

Адолат туйғуси авваломбор ҳар бир инсоннинг қалбида бўлмоғи лозим ва кейин ушбу дардман қалблар бир-бирини тушуниб бирлашишга мойиллик сезиши мумкин, аммо бизнинг халқда ҳозирча бундай дея олмайман. Менинг фикрларим исботини, “Мақсуд Бекжон”нинг ушбу мақоласига бўлган халқнинг муносабатида кўриш мумкин.

Худди шунингдек, мен бир жиноят иши орқали туркум материаллар билан, жамиятимизда ҳукм сураётган тубанлик ва жаҳолат, тамагирлик ва порахўрлик ҳамда саводсизлик ва савиясизликларни , ҳеч ким инкор эта олмайдиган даражадаги далил ва исботлар(аргументы и факты) билан исботлаб, бундайин ғаламисликлар кўпгина кишиларга нисбатан ҳам содир этилган ва этилаётганлигини ва шунга қарши хақ йўлида мардоновор курашиш, лозимлигини бунинг учун эса ҳар бир шахс қалбида адолат туйғуси жўш урмоғи лозимлигини таъкидлаб келмоқдаман. Материалларимни ўқиганлар билишади, мен қуруқ умумий гапларни ёқтирмайман, шу туфайли, юқоридаги таклиф ва мулоҳазаларим қуруқ баланд парвоз сўзлар эмаслигини исботлаш учун, ҳақиқий ҳолатда адолат ва ҳақ йўлида курашсанг, ҳаттоки иложсиз пайтда ҳам, ХАҚ-ТАОЛОнинг ўзи мурувват кўрсатишини қуйидаги хаётий воқелик билан ихтиёрларингизга ҳавола этмоқчиман:

– 2011йилдаги вояга етмаган Абдурахимов Бахриддинжоннинг судига, биз мажбурлаб чақиртирган Жиноят қидирув ходими Тўлқин Ярматов судда, Бахриддинга 20.09.2010 йил тун соат 03-05ларда ариза ёздирмаганлигини, Қарши ШИИБ ВСХ камерасида унга тазйиқ ва қийноқ ўтказмаганлигини ва умуман уни умрида биринчи маротоба кўриб турганлигини виждонсизларча таъкидлаб ёлғон кўрсатув берган эди.

Судланувчи вояга етмаган Бахриддинжон, айнан Ярматов кўп бора камерадан олиб чиқиб уриб қийнаганлигини, 08.10.2010 йилда ҳам камерадан айнан Ярматов олиб чиқиб “явкадан қайтсанг ташоғингга қумлик боклашка осиб қўяман-узилиб тушади” –деб қийнаганлигини ҳарчанд гапирмасин, аммо Т.Ярматов унга жавобан чаккасига кўрсатгич бармоғини тираб айлантириб, бу тентак бўлибди, деб роса «издеватся» қилган эди, чунки у кўп йиллар терговда ишлаган ва жавобгарликка тушмаслик учун қилар ишини қилиб қўйган, 08.10.2010 йилда махкум Бахриддинжон Абдурахимовни камерадан олиб чиққанлигини сохталаштирган ва шунинг учун ҳам ҳеч ким топа олмайди деган хом хаёл билан кўнгли тўқ эди, аммо худонинг борлигини унутган эди!

Ҳақ бўла туриб, исбот қила олмаган вояга етмаган ўспирин Бахриддинжон аламидан зор-зор йиғлар эди (у шу давргача 14.10.2010 йилда Бухоро 3-ТХда, мен уни қотилликда айблаганимда, аламидан биринчи бор зор-зор йиғлаган эди. 22.06.2014 й. “Дадажон мендан номус қилманг”мақоласида бу ҳақда батафсил ёзилган), мен эса хеч нарса қила олмас, ночор эдим!

Шу куни уйга келиб, нега шунчалар адолатсизлик бор Ўзбекистонга қиёматингни солмайсан деб шаккоклик қилдим !!! Туни билан босинқираб чиқдим ва тушимдами-ўнгимдами фақат туни билан АБДУҚОДИРОВ -деган овозни эшитиб чиқдим!!! Минг бир азоб билан ВСХда махкумларни рўйхатлаш китобини олишга муваффақ бўлиб не кўз билан кўрайки, Б.Абдуқодиров деган маҳкум ВСХда бўлмаган, китобда эса, шу куни 08.10.2010 йилда айнан Тўлқин Ярматов маҳкум “Б.Абдуқодиров”ни камерадан чиқарганлиги қайд этилган эди. Дарров, ўғлимни ишига боғламаган ҳолда, ўзга адвокат номидан, -“08.10.2010 йилда Қарши ШИИБ ВСХда Б.Абдуқодиров деган махкум суроқ қилинганми” –деган сўровномани Вилоят ИИБ га юбортирдим ва марҳамат ўзингиз кўриб хулоса чиқарингизлар. Бу ҳақиқй маънода, хақ йўлида курашганлигимиз учун, ХАҚ-ТАОЛОнинг инояти эди:

15

Буниси эса, 08.10.2010 йилда малъун Тўлқин Ярматов томонидан вояга етмаган Б. Абдурахимовни 1054-рақам билан камерадан олиб чиқиб қийноқ билан қўрқитган холда, ўз жиноий қилмишидан жавобгарликдан қочиб фамилиясини сохталаштириб “Б.Абдуқодиров”-деб ёздирган ВСХнинг китоби, мархамат кўринг, разм солинг ва фикр юритинг:

08.10.2010 ВСХ

Судья Саттров раислик қилган кейинги судда, яна мажбуран чақиртирилган Тўлқин Ярматов, ушбу далил ва исботлар олдида ночор қолиб қоп-қора кўмирдек бўлиб қолди ва иложсизликдан, терговчи Ш.Искандаров айтганлиги учун ВСХга борган эдим деб, бўйнига олиб, олдингисидан мутлақо бошқа кўрсатув беришга мажбур бўлди. Т.Ярматовнинг ушбу жиноий қилмишига нисбатан ж/иши очиш учун берган илтимосномамизга, муттаҳам Сатторов, ЖҚБ ва терговчилардан тили қисиқлиги учун ҳам ҳеч қандай қонуний чора белгиламади. Ҳолбуки, Ўз.Р. ЖПКнинг 423-моддаси 2-қисми тартибида ушбу илтимосномамизга хусусий ажрим чиқариши шарт эди, аммо судья Сатторов қонунни оёқ ости қилди.

Энди савол:

-КИМ ўзи ёки яқини қамалган бўлса, ВСХда уни қийнашмаган экан?

-Ким ўзининг ёки қамалган яқинининг ВСХда қийноққа солинганлигини шунақа даражада исботлаб бера олган экан?

Ҳа азизлар, мана шуни ҳақиқат учун ҲАҚ йўлида собит туриб, адолат учун курашиш деб ҳисоблайман ва бунинг натижаси-меваси бўлажак Худонинг инояти билан!

Мен бу каби нохақликлар кунда-шунда дейишимга асос, ушбу жиноий қилмишга нисбатан ҳаттоки Бош прокуратура ҳам панжа ортидан қараганлигидир, жиноят қидирув ходими Тўлқин Ярматовнинг аниқ далилланган жиноий қилмишига нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан, ҳаттоки Ўзбекистон инсон хуқуқлари миллий марказининг хатига ҳам, сукут сақлашидир, (гуёки менга зимдан, шунга шунчами, ҳаммага ҳам шундай қилишадида ЖҚБ ходимлари деяётгандек), марҳамат ўзингиз разм солиб фикр қилингизлар;

А.Саидов хати

15.06.2014 йилда ушбу сайтда: -«Жиноят қидирув ходимининг аниқ далилланган қонунбузарликлари ҳам, қонун доирасида деб бахоланавеерадими»-деган сарлавхали мақолада ушбу хақида батавсил ёзилган, мархамат ўқиб кўрингизлар.

Ҳа азизлар, мен юқорида қуруқ ваъзхонлик қилмаганлигимга ўзингиз шоҳид бўлдингиз деб ўйлайман ва ҳақиқат учун ёки улкан бир иморатнинг бир ғишти бўлиш учун ёхуд улкан бир тананинг 30 млндан/1 ажралмас қисми сифатида, ушбу танани ёмон яралар ва ёт унсурлардан тозалаш учун бир-тану-бир жон бўлиб курашишимиз шарт ва зарур деб ҳисоблайман!!!

Мен Ўзбекистонда яшаб ва ўз манзилим ва исму шарифимни очиқ ойдин ёзиб адолат ва ҳақиқат учун ҲАҚ йўлида курашяпман, ўйламангки ақли заиф деб, йўқ асло, мен жуда яхши тушуниб турибман, менга нисбатан кимлар ва нималарни режалаштириш устида бош қотиришаётганлигини, аммо шуни яхши биламанки, қотилликда “Қ” айби бўлмаган 17 яшар ўспиринни асоссиз қотилликда айблаб, адолатсиз равишда 14 йилга озодликдан маҳрум этган тизим, нари борса менга ҳам бирор “предлог” ўйлаб топишар қамаш учун, ёки нима кўп асфальт йўлларимизда уйдум-чуқурлар кўп, бирортасини тўлдириб кишиларни йўлини равон қилиб савоб-талаб ётарман, аммо ўғлимни пок номини оқламасдан ўлишга ҳам ҳаққим йўқ.

Мана шу менинг адолат учун кураш принципим, мана шу ҳақиқат учун ҲАҚ йўлида собит туришим!!! Агарда, худо кўрсатмасин, кимларнингдир манфаати учун, уйдум-чуқурларни тўлдиришимга тўғри келиб қолса, сизлардан илтимос, янги ковланган ерлардан ўтгунларингча, эътиборлироқ бўлингизлар, у ерда менинг икки қўлим ҳақиқат ва адолат сўраб чиқиб турган бўлиши мумкин, илтимос жонсиз қўлларга озор берманг!!!

Вақтингизни олишга ва сабрингизни синашга мажбур бўлганлигим учун сизлардан узр сўрайман!

Эътиборларингиз учун рахмат !!!
Яна учрашиш насиб этсин деган умид билан
Бахром Абдурахимов.
тел. +998907210725; +998912140916:
E-mail bahrom2661@mail.ru
Skype: bahrom6126