Телевизорга занжирбанд қавм

Телевизорга занжирбанд қавм
31 views
07 August 2014 - 9:00

61991 йил СССР тугаганлигини ўзбеклар ТВ дан эшитишди.

Кўпчилик ишонмасдан яна ТВ ни очиб “Бу ҳазил эди СССР қайтди ” деган гапни ҳам кутишди.

Масалан ўша пайтда Совет Иттифоқидаги энг охирги бўлиб СССР халқ артисти унвониини олган Ëқуб Аҳмедов маҳаллага ош қилиб йўқ бўлиб кетган давлатга ташаккурлар айтиб кулгига сабаб бўлган.

Телевизор орқали бошқарилишга мойиллик айниқса Кашпировский ва Чумак тарафидан қилинган куф суфларга ўзбекларнинг маҳалла маҳалла уй уй колхоз коллектив бўлиб мубтало бўлинганда маълум бўлган эди.

1991 йилда баъзи ойдинларимиз чиқиб “Руслар қурол билан келиб бизни яна босиб олмасин” деб ҳавотир олганида ақлли ватандошларимиз уларга жавобан “Бизни босиб олишни кераги йўқ телевизорда айтса бўлди Ўзбекистон Россияга қўшилди” деб айтган эди.

Бу орада баъзи маданий ўзбеклар “Мен фақат Россия ТВ кўраман” деб мақтанишни одат қилди. Мен билган баъзилар Кремл куранти овозини эшитмаса шайтонлайдиган даражага етди.
Россия ТВ лари кўлвор илон маймунларни қандай гипноз қилган бўлса шу тарзда ўзбеклар шуурини фалаж қилди.

Бугун Однокласникида Россия ТВ лари борасида савол қўйган эдик. Саволга жавоб берган 500 кишидан фақат 40 нафаригина Россия ТВ сини зарарли деб билар экан.
Қолган 460 таси эса Россия ТВ сига мубтало бўлганини очиқ айтишди.

Эпидемия пайтида бутун бир элату қавмлар касалга чалиниб ўлган каби¸ ватандошларимиз ҳам Россия ТВ си деган ўлатга чалиниб бўлибди.
Оллоҳ шифо берсин уларга.

Шуҳрат Бобожон