“Телевизорга занжирбанд қавм” мақоласини ўқиб…

“Телевизорга занжирбанд қавм” мақоласини ўқиб…
63 views
07 August 2014 - 15:40

Халқда информация чанқоғи бўлади..сиёсий ахборот-янгиликлар, дунё хабарлари, илмий ва маданий ривожланишлар хақида билишга харакат қилиб интилишади. Ўзбекистон мустақил давлат деб аталиб, диктатор Каримов тахтга эгалик қилиб олгандан бошлаб ўзбек радио-телевиденияси, пресса, умуман олганда ОАВ воситаларига чекловлар қўйиб қаттик цензура ва тақиқлар киритди. Қонхур тузум ОАВ ва телевиденияни фақат ўз манфаатлари йўлида, ёлғон ва кўзбўямачилик, халқни онгсиз қул-зомбига айлантириш йўлида фойдаланиб келмоқда.

Дунёда жуда кўп ҳақиқатни етказувчи сиёсий, диний ва маданий телеканаллар бор, буларни орасидан миллатимиз ва динимизга мос бўлган тарбиявий, ёшларимизни сиёсий, маданий ривожланишларига ёрдам ва имкон берувчи телеканалларни киритиб, таржима қилинса халқимиз айниқса ёшларимиз онги ва тарбияси ижобий томонга ўзгарган бўларди. Лекин афсус Каримов режими халқни фақат тубанликка етакламоқда. Халқда бошқа танлов бўлмагани учун, тил билмаслик муаммоси сабабли фақат ёлғончи ўзбек ва рус телеканалларини кўрадилар. Табиий ҳолки бу хар томондан халқимизни сиёсий дунёқараши ва маданий ўсишларига (кўпроқ салбий томондан) ўз натижасини беради.

Инсонлар агар шаффоф тоза сув бўлмаса, иложи йўғидан лойқа сувни ичишга мажбур бўладилар ва ўша тузли лойқа сувга ўрганиб ҳам қоладилар. Лекин бу лойқа сув касаллик келтириб, инсон тан жонини нобуд қилиш хавфи бор. Русия телеканалларини сиёсий ахборот берувчи кўрсатувлари ўз давлат манфаатлари йўлида яни империячи (амбицияларини) ҳиссиётларини авж олдиришни бошладилар. Лекин бугунги кунда халқимизни онгини-руҳиятини захарловчи кўрсатувларга тўсик қўйишни иложи йўқ. Қанчалик қайғуриб жон куйдурмайлик, золим диктатор тузуми йўқ булмагунча бу бедаво дард..

Халқда ОАВ воситаларини танлаш ихтиёри йўқ деса ҳам бўлади.

Шунинг учун биринчи навбатда Русия шовинист-миллатчиларини, россияпарастларни ғоявий пропогандаларини, ёлғонларини (шархлаб) фош қилиб туриш зарур. Биринчи навбатда халқимиз хақиқий мустақиллик ва озодлик тушунчасини асил моҳиятига етиб бориши керак! Халқимизда захарга қарши химоя яни иммунитет хосил бўлиб, нима тўғри нима нотўғри?, қайси зиён қайси фойда? фарқлашни билиш керак.

Бедаво хоинлик дардидан, иймонсизликдан сақланиш зарур. Ҳуштак чалган хоинларни, луттибоз-лаганбардор русияпарастларни орқасидан эргашиб хато ва жиноят қилиш керакмас. Бу эса албатта ҳар биримизни иймонимизга, хулқимизга боғлиқ.

Эсдан чиқармайлик Русия бизга келтирган энг биринчи вабо, бу даҳрийлик, иймонсизлик ва жохиллик, қолганлари эса буларни кетидан ўз-ўзидан чиқиб келаверади. Халқимиз-миллатимиз жуда оғир синов давридан ўтмоқда. Эртанги кунимиз динимиз, ватан, фарзандларимиз ва авлодларимиз келажаги, озодлиги ўз қўлимизда!

Муҳаммад Шариф