Аччиқ ҳаётий ҳажвия: йиртқичлар салтанати

Аччиқ ҳаётий ҳажвия: йиртқичлар салтанати
158 views
09 August 2014 - 15:23

8Йиртқич ҳайвонларнинг руҳлари инсон танасига жойланганда, улар нимани ҳис этишган эканлар ёки мансабпараст йиртқичлар

Яратган Эгам олдига, чўчқа, шоғол, эшшак, қарға, тулки ва каламуш борди ва бош уриб ёлворди: – Чекканимиз фақат кору заҳматдир, чидолмасмиз биз ҳам бошқа фақирликка тахқирлардан, одам эрса олтин косада таом ер-пар ёстиқда ястанар, ҳеч сўрамас аҳвол биздек яғирлардан.

Бизга ҳам одам қиёфасини бергил, бизлар сенга одамдан-да зиёдроқ содиқ бўлгаймиз, нафсимиз йўлида ҳеч нарсадан тоймаймиз-маразликдан асло қайтмаймиз, маҳкам тургаймиз!
Одил Ҳакам чекди Ҳукм: ушбу ҳайвонларнинг руҳини олиб инсон танасига солишни, токим барча инсонлар билсинким, Одам қиёфасига киргани билан, ҳайвон-ҳайвон бўлиб қолаверишини, инсон деган улуғ хилқат бўла олмаслигини…

Фаришта-ю малаклар шу онда, Яратган Эгамнинг буйруғини адо этди; – Нима тўғри келса-қандай тўғри келса ҳалол-макрухни фарқламай, хаттоки ўз боласини ҳам ўйламай еб қўядиган Чўчқанинг руҳини, ялоқхўр ва лаганбардор Шоғолнинг рухини, фаҳму-фаросатдан мосуво қолган, Эшшакнинг руҳини, ахлатлар ва ўлаксалар соҳибаси бўлмиш Қарғанинг рухини, ўз манфатида ҳеч адашмайдиган айёр тулки ва кемирувчи-зараркунада, касаллигу-илллатлар тарқатувчи Каламушнинг руҳини олишиб, ҳалол ва заҳматкаш дехқон уйида туғилган янги чақалоқнинг танасига жойлашдилар. Бечора чақалоқнинг мурғак танаси-ю қалби, бунчалар тубанлику-хақоратга бардош бера олмай, хаётга қизиқишини йўқота бошлади, ҳаёт нишонаси сўна бошлади.

Мурғак қалбдан, жаддол ҳайвонларнинг руҳи олиниши замоноқ, чақалоқнинг юзига қизиллик югуриб, хаёт нишонаси қайтди. Шунда фаришталар ҳам лол қолишдики, ҳалол меҳнат билан топилган нон эвазига дунёга янги келган чақалоқ ҳам ҳаром-хариж унсурларни қабул қилмас экан, аксинча пасткашлик ва ҳаром-хариж яшаётган оилалар бундайин жоҳилликни қабул қилишлари мумкин экан ва шу тусмол билан фаришталар ушбу жирканч ва вахший хайвонларнинг руҳларини, порахўрлик-таъмагирлик, талончилик-босқинчилик, товламачилик-ўғирлик ва бошқа ёмон ишлар орқасидан бойлик орттирган оилалар болаларининг қалбларига жойлаб қўйишдилар! Фаришталар кўрдиларки, бу болалар олдингисидан ҳам тетиклашиб, бир-бировини оёқ ости қилишиб уришиб-талашиб катта бўла бошлашди ва балоғатга етишди.

Йиллар ўтди ва ушбу мамлакатда, ўзгаришлар бошланиб, олдинги раҳбар Шоҳ бўлишни хоҳлаб қолди. Яратган Эгамнинг олдига бориб, олдинлари Худога ишонмаган атеист бўлганлиги ва бошқа-бошқа айбларини чин дилдан тан олиб, Оллоҳдан кечиришни ва бундан буён халқи учун сидқидилдан хизмат қилишини ёлвориб, подшоҳ этиб тайинлашини сўради. Ҳа, Оллоҳнинг бағри кенгдир, у бандасининг гуноҳларини кечиргувчидир, кечирди ва яна бир синов тариқасида уни подшоҳ бўлишига ваҳий берди ва сўзларининг самимий эканлигини синаш учун, атрофига руҳи хайвон мижоз бўлган-турқи одам кўринишида бўлган ўша одамча-ҳайвончаларни йиғиб қўйишга амр берди.

Подшоҳ, янги ишни бошлаганида ваъдага вафо, туну кун ишлар, ҳаттоки халқнинг тилида гапира олмасада, аммо жуда қаттиқ ҳаракат қилар эди. Аммо, подшоҳнинг атрофини чирмовуқдек ўраб олган сарой аъёнларининг(қалбларида очкўз ва жирканч ҳайвонларнинг руҳлари жойлашган) ўпқон нафсини тўлдира олмас эди. Аксинча, ушбу аёънлар, билан тил бириктирувга кирган подшоҳнинг қизлари ҳам фақат бойлик йиғиш ва айшу ишратдан бошқа нарсани ўйлашмас эдилар.

Ушбу бағри тошдан-да қаттиқ ҳайвон-мижоз аъёнлар, тинчлик ва хавфсизликни сақлаяпмиз дея, ҳаттоки подшоҳни ҳам алдаб, ҳалол ва виждонли ҳамда маърифатли, қўрқмас-эрксевар инсонларни, ҳар хил бахона.ю сабабларни рўкач қилишиб қаматиб юборар, ҳаттоки ўлдиртириб ҳам юборишар эди. Ушбу ноҳақлик ва адолатсизликдан юрагини олдириб қўйган бечора халқ, бир сўз айтишга ҳам ўзида жасорат топа олмасдан сукут ва ҳадикда яшар эди. Аммо, Оллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан, кам сонлик бўлсада, халқнинг хақиқий жонкуяр матонатли қўрқмас фарзандлари ҳам бор эди ва бечора халқ минг бир ҳадик билан шулардан ўз умид ва ишончларини узмас эдилар ва қачондир албатта адолат жаҳолатдан устин келишига умид боғлашар эдилар.
Бу орада, ҳайвон мижоз сарой аъёнлари, кундан кунга нафслари ҳакалак отар ва тобора қалбларида жойлашган йиртқич ҳайвонларнинг ёвуз руҳларига ўз инон-ихтиёрларини топшириб боришар эди.

Ҳаттоки, жамиятнинг чириб бораётганлигини тушуниб етмаган баъзи бир ёшлар ҳам уларга тақлид қилишни бошлаган эдилар.
Тубанлик-жаҳолат, давлат тизимидаги коррупция-порахўрлик, бюрократия ва сан-салорлик, бир шерда ёзилганидек: -Додхохим-додхохлик сенга ҳос, порасиз сенга ўтмас минг бир илтимос , ҳукм сурар эди, оддий халқнинг азоб-уқубатлари, камбағалчилик ва йўқчилик, ушбу жамиятни емириб борар эди ва давлат давлат сифатида ўзлигини йўқотар ва ичидан чириб борар эди, оддий халқнинг турмуш тарзи кундан-кунга оғирлашиб борар эди.

Жамиятда ҳамма порахўрлик ва таъмагирлик эвазига яшашга ҳаракат қилар эди, ҳаттоки электр ўлчагич ва газ ўлчагичларни ҳам, назоратчиларнинг ўзлари яхшигина чой-чақа эвазига орқага қайтарар ва натижада халқ бойлиги талон-тарож қилинаверар эди. Асосан, ҳайвон-мижоз бойваччалар, бирор бир солиқ ёки коммунал тўловни давлатга тўлашни хоҳламас эдилар, бунинг оқибатида улар учун ҳам авом халқ икки баробар тўловни тўлашга мажбур этилар эдилар.

Туғруқхонадан янги туғилган чақалоқни ҳам пора бермасдан олиб чиқиб бўлмас, яхши боғча, яхши мактабга болани жойлаштириш учун ҳам пора талаб қилинар, ҳаттоки прокуратура ва судга иши тушган хар қандай киши, уларга пора бермаса ҳеч бир айби бўлмасада узоқ муддатга қамалиб кетар, қамалмасликнинг ягона йўли фақат ва фақат пора эвазига қутулиб қолиш бўлиб қолган эди.
Ҳамма ёқда коррупция, номдор колледж-лицейларга, ҳамда институтларга кириш учун қатъий белгилаб қўйилган пора ставкасини тўлаш шарт эди, акс холда фарзандлар ушбу ўқув юртларини тушларида кўришар эдилар.

Тижорат банкларидан кредит олиш, ёки пластик карточкаларидаги ўз ойликларини нақдлаштириш учун ҳам, мажбурий равишда 20-30%гача устама тўлаш шарт эди.
Омадли катта тадбиркорлар савдо пулларининг бир қисминигина банкка топширар, қолган асосий қисмини подвалларида яширар ва Солиқ, Прокуратура, департамент ва МХХ даги пушти паноҳларига ҳомийликлари учун етказиб турар, натижада нақд пул етишмас ва оқибатда пенсионерлар, талаблар ва фарзандлари тарбияси учун нафақа оладиган оналар ўз пулларин ололмасдан сарсон-саргардон бўлишар эдилар.

Тез тиббий ёрдам ва шифохоналарга давлат томонидан бепул ажратилган дори-дармонлар ҳам ҳеч қачон беморларга бепул берилмас, аксинча бош шифокорларнинг шахсий дорихоналари орқали, ушбу беморларнинг ўзларига сотилар, имконияти ва пули йўқ бечора беморлар ўз ҳолига, секинлаштирилган ўлимга мубтало этилар эди.
Ҳамшираларни ишга олиш учун ҳам 500 мингсўмдан-бир миллион сўмгача пора талаб қилинар эди.

Жамиятдаги ушбу ҳолатдан норози кишилар ишдан бўшатилар, хақ-хуқуқини талаб қилиб шикоят ёзишга отланганларни, бир баҳона билан қаматиб юборар, ёки умуман жисман йўқ қилиб юборар эди.
Сарой аъёнлари, вазирлар ва бошқа раҳбарлар, давлат томонидан халқнинг эҳтиёжи учун ажратилган миллиардларни, ҳеч бир ҳадиксиз ўз эхтиёжлари учун битмас-тўймас жиғилдонларига уриб юборишар ва ҳеч нарса кўрмагандек, ҳудди жуда очдек юришаверар эдилар, уларнинг аксарияти ўз порахўрликлари ва таьмагирлаклари орқасидан норасмий бизнеслар ташкил қилишган ва бу ҳақда подшоҳга лом-лим дейишмас, доимо етишмовчиликдан нолиб юришар эдилар.

Подшоҳ доимо, мамлакатдаги барча болалар менинг ўғилларим – деб даъво қилар. Бу сўзларни ўзларича тушунган ИИВ, МХХ ва бошқа давлат ташкилотлари, хотин-қизларни фақат калта юбкада ва очиқ сочиқ юриш шартига кўнсагина ишга олар, ҳаттоки хотин-қизларга рўмол ўрашни ҳам таъқиқлар, бунинг натижасида совуқ кунлари касаллик тарқалиб кетар эди.
Ўзларини сиёсий партия номи остига яшириб олган ҳайвон мижоз одам тақлидлар ҳам, демократия дегани, барча эркак ва аёлларнинг ўртасидаги чегарасиз муҳаббат деган шиорни олдинга суришга ҳаракат қилар, оила муқаддаслиги ҳақида эшитишни ҳам ва тушунишни ҳам хоҳлашмас эдилар.

Фермерлар мустақил равишда ҳеч бир иш қила олишмас, ўз махсулотларини сота олишмас, аксинча Ҳокимларнинг буйруғи асосида ерларини, ҳар гектари учун 2.5-3 миллион(25-30 энг кичик ойлик ) сўмга ижарага топширар ва олинган сумманинг асосий қисми ҳокимларинг жиғилдонига кетар, аммо давлатга бир сўм ҳам топширилмас эди.
Бу жамиятда умуман қонун ишламас, халқ фаровонлиги ва жамият равнақи йўлида ҳеч ким ишламас, бунинг натижасида барча бир-бировини алдаш, кўзига чўп тиқиш ва чув туширишни асосий мақсад бўлиб қолган эди ва ушбу давлатдан том маънода омад юз ўгирган эди.

Пичоқ суякка бориб тақалган ва орқага ҳеч бир йўл йўқ эди. Шунда кам сонли маърифатли-мард инсонлар бошчилигидаги халқ тушундики, подшоҳнинг олдинги ва кейинги гуноҳлари учун худо томонидан унга берилган синовдан подшоҳ ўта олмади, бунинг натижасида халқ азоб-уқубатда қолди.

Шунда барча Яратган Эгамга илтижо қилиб, юборган подшоҳнинг кўнглига эзгу ниятларни солишни, ёки ўзга одил подшоҳ юборишни сўради. Эзилган халқнинг оҳу-ноласини эшитган Одил Ҳакам, фаришталарига ваҳий берди: халқ токи ўз-ўзининг аянчли аҳволини ўзгартиришга ҳаракат қилмас эканлар, Оллоҳ уни ўзгартирмаслигини, Халқ бирлашиши ва ўз онгини ривожлантириши лозимлигини, Оллоҳ ҳам ўз онгини ривожлантирган кишиларга ёрдам беришини айтди. Халқ бирлашишга ва жипслашишга ҳадик билан йўл олишди.

Халқ бирлашса ва жипслашса ўзларининг ахволлари нима бўлишлигини ва шармандаю-шармисор бўлишларини англаб етган йиртқич хайвонларга айланиб бўлган подшоҳ бошчилигидаги сарой аъёнлари халқни қатли-қиронга буйруқ бердилар, ўз халқига, хотин-қизлар ва болаларга қарши қатли-қиронни уюштирдилар. Бу қатли-қирон билан , қуролсиз ўз халқини, миллат келажаги бўлган ўзбек болаларини, миллат давомчиси бўлган ўзбек аёллари-оналарини ўлдириш орқали, нафақат улар ўз халқи, бутун инсоният ва келажак авлод олдида, хаттоки Одил Ҳакам олдида ҳам кечириб бўлмас мудхиш жиноятга қўл урдилар. Балки, ҳаттоки Яратган Эгамнинг ўзи ҳам хайвонлар руҳини одам танасига солиб синашга изм берганлиги учун пушаймон бўлгандир.

Биз ожиз бандалари бунга ажрим беришга ҳаққимиз йўқдир, Оллоҳнинг бағри кенгдир ва у кечиргувчидир, аммо ушбу гуноҳлари учун ҳам уларнинг гуноҳларидан ўтармикан, ёлғиз Оллоҳга хавола!

Холдор Равшан

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi