“Шапка”ли машиналар

“Шапка”ли машиналар
37 views
10 August 2014 - 12:51

1

“Озодлик” мухбири Садриддин Ашурнинг радиодан хабар беришича, Қарши шаҳридаги автосалондан келаси йил машина олиш учун фақат (“шапка”)пора берганлар шартнома олган. Қўқонда эса катта рўмол ўраган аёл маъмурий жавобгарликка тортилиб, жарима солинган. Бу ҳақда ОзодМикрофонга қўнғироқ қилган тингловчилар гапириб беришган.

Масалан, Қарши шаҳрида тадбиркорлик қиладиган Баҳодир Нусуров уч йилдан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Nexia автомобилини ололмаётгани айтиб, шундай дейди:

– Уч йилдан буён Қарши шаҳридаги автосалонга қатнайман. Ҳеч йўқки шартнома ололсам. Ахийри июнь ойида GMнинг Тошкентдаги идорасига арз қилиб борган эдим. Менга бу йил шартнома оласиз деган хат берган эди. Лекин бу йил ҳам қуруқ қолдим. Уч кун давомида Қаршидаги автосалон олдида ур-тўполон бўлди. Бу автосалон порахўрлар уюшмаси бўлиб қолган экан. Ўзларининг танишлари ва кимки 1000-2000 доллар пора берган бўлса ўшалар шартнома олди. Бошқа одамларни эса қувиб чиқарди. Тўқсондан ошган бир отахонни у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа суришди, бечора у ҳам шартнома ололмади.Хуллас, оддий одамлар яна қуруқ қолди. Бизлар билан итдай гаплашди. Президентимиз бу заводни халқ учун қурганку, бу порахўрлар эса бундан ўзларига катта пул қиляпти,- дейди Баҳодир Нусуров.

ЎХҲ ахборот бўлими