Мақсуд Бекжон: Гап дўппидами ё саллада?

Мақсуд Бекжон: Гап дўппидами ё саллада?
141 views
11 August 2014 - 12:11

CIMG1413Сўнгги пайтларда халқнинг сиёсатга бефарқ бўлиб қолаётганига ягона сабаб — унинг диндорлиги, қабилидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бундай гаплар шундай қарорли равишда ва шу қадар кўп такорланаяптики, ўлкамиздаги аҳволдан хабари бўлмаган одам, «бу мамлакат роса сиёсатчиларга тўла экан-у, шу қолоқ диндорларгина кўпчиликдан ажралиб, худбинларча ўз икир-чикирлари билан овора бўлиб ётган экан», деган фикрга келиши аниқ.

Масжидга бориш билан «сиёсийлашув»нинг бир-бирига тескари пропорцианал эканлиги ҳақда ўзбеклар ичида кенг тарқалган фикр — янглишдир. Ўз маишатидан, ҳузуридан бошка нарсани ўйламайдиган «секуляр», «лойиқ», «дунёвий» бир ароқхўрнинг ва ёки майиший бузуқ бир ижтимоий паразитнинг (улар жамият тараққиёти учун ҳеч нарса қилмайдилар) масжидга қатнайдиган бир одамдан кўра кўпроқ «сиёсийлашган» бўлиши ҳақидаги фараз ва тахминлар кулгулидир. «Халқ жомега қатнагани учун сиёсатдан узоқ» деган алмисоқдан қолган тушунча, «дин афюндир», деган марксистик ақида хали-бери ўзбекларнинг миясидан чиқадиган кўринмаяпти.

Аполитизм фақат диндорларга эмас (зотан, диндорлар аҳолининг жуда оз қисмини ташкил қилади) бутун жамиятимизга теккан хасталикдир. Ўзбекистонда биронта сиёсийлашган сиёсий арбобни, сиёсийлашган зиёлини, сиёсийлашган тадбиркорни ва ёки бошқа бир касб эгасини топиш мумкинми? Йўқ, албатта. Шундай экан, ҳатто «сиёсатчилар»нинг ўзи ҳам сиёсатдан ташқари бўлган бир жамиятда моҳиятан доим сиёсатдан бир оз узоқ бўлиши керак бўлган динни ва диндорларни айблайверишда бир мантиқ борми?

Албатта, диндорлар ўз сиёсий пассивлигини диний ақидалар билан оқлаши мумкин, аммо бу — динга, диндорликка қарши курашишга сабаб бўлолмайди. Агар бу нарса шунга сабаб бўлса, худди шундай шаклда «ўз бола-чақасининг тинчлигини ўйлаб» сиёсатга аралашмаётган косибнинг, деҳқоннинг, зиёлининг, ишбилармоннинг ва ҳатто давлат мансабдорининг ва ёки бошқа касб эгаларининг ҳам сиёсий фаол бўлишига халал бераётган нарсага, яъни, уларнинг «бола-чақаси»га қарши ҳам тарғибот олиб боришга тўғри келади.

Умуман олганда эса, «сиёсатга аралашмай турган» диндорни худди шундай сиёсий пассив вазиятдаги косиб, деҳқон, зиёли ва ҳатто давлатнинг «йирик сиёсий арбоблари»дан кўра анча сиёсий фаолроқ дейиш мумкин. Юқорида зикр этилган касб эгаларидан фарқли ўлароқ, диндорнинг жамиятга нисбатан тутган «позицияси» ва дунёқараши бор ва уни жиддий олмаслик мумкин эмас. Хуллас, муаммолар хакида гапиришдан олдин ҳар ким аввало, ўз дўпписини хонтахтага қўйиб, муаммоларнинг илдизлари ҳақида бир оз мулоҳаза юритгани ва шундан кейингина уни бошқалар билан баҳам кўргани маъқул.

Мақсуд Бекжон

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi