Ўз халқини алдаган ҳукумат мавзусига қайтиб…

Ўз халқини алдаган ҳукумат мавзусига қайтиб…
141 views
13 August 2014 - 14:02

1Жорий йилнинг 5 августь куни саҳифамизда Ҳукуматнинг навбатдаги фирибгарлиги” номи остида эълон қилинган хабаримизда Ўзбекистон ҳукуматининг 1992 йилдаги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигациялари бўйича индексация коэффициентини белгиланлиги, бироқ пулини олиш учун банкка борган облигация эгаларининг алданиб қолганликлари ҳақида сўз юритгандик.

Облигациялар бўйича индексация коэффициентлари қай тарзда ҳисоблангани ҳақида ҳукумат томонидан расмий тушунтиришнинг берилмагани кўпгина мутахассислар томонидан ҳам фирибгарлик сифатида баҳоланди ва бир қанча интернет нашрларида ушбу ҳолат билан боғлиқ танқидий мақолалар эълон қилинди.

Хусусан, 12 августь куни iqtisod.uz саҳифасида эълон қилинган мақолада муаллиф давлат облигацияларининг умумий қиймати билан бир қаторда улар бўйича давлат мажбуриятларининг ҳуқуқий асосларига ҳам тўхталиб ўтади.

Мақолада шу йилнинг 5-март куни чиққан Вазирлар маҳкамасининг 51-сонли қароридан иқтибос келтирилади:

…давлат томонидан қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш, фуқаролар омонатларининг кафолатли химоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида…

“Лекин амалда аҳолининг бунга муносабати мутлақо бошқача бўлди. Индексация тўғрисидаги қарор 1992-йилдан буён энг кам иш ҳақи 1373 (бир минг уч юз етмиш уч) баробар ошганини таъкидлаб туриб, индексация кўпайтирувчисини 1.373 (бир бутун мингдан уч юз етмиш уч) этиб тайинлади. Агар энг кам иш ҳақи инфляцияни ҳисобга олган десак, 1992-йилдан буён нархлар тахминан 1373 баробар ошган. Яъни 22 йил давомида сўм 1373 баробар ўз қадрини йўқотган. Лекин, нимагадир, эълон қилинган қарорга мувоффиқ давлат қарзлари 1.373 баробарга (37.3%га) ошган, холос. Бу ҳолат кўпчиликда саволлар уйғотди. Балки, расмий баёнотларда ушбу индексация кўпайтувчисини асослаб берилса – нега ва қандай ҳисоблашларга таяниб шу қарорга келинганини айтилса, шунча тахмин ва саволлар бўлмасмиди?”, – деб ёзади муаллиф.

Муаллифнинг сўзларига кўра, самарали иқтисод кўп жиҳатдан иқтисодий бирликларнинг ўзаро ишончига боғлиқ. Давлат эса – энг катта иқтисодий бирлик, иқтисоддаги ҳал қилувчи иштирокчи. Аҳолининг давлатга бўлган ишончи тушиши – узоқ муддатда жуда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

“1992-йилда 2.5 миллиардлик облигация чиқарилган. Дейлик, бугун аҳоли қўлида шундан 1 миллиард сўмлик қимматли қоғоз қолган. Бу суммани бугунги нархларда ҳисобласа, 1 триллион 373 миллиард сўм бўлади. Катта маблағ – уни тўлаш ҳисобга олинганмикан?

Ҳар йилги бюджет лойиҳасида давлат қарзларини қоплаш учун маблағ ажратилади. Молия Вазирлиги эълон қилган давлат бюджетини амалга ошириш ҳисоботига кўра, 2014-йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетига 14 триллиондан ортиқ кирим бўлган. Ундан ташқари, кутилмаган ҳолларда давлат белгиланган бюджетдан ЯИМнинг 1% қийматича ортиқча маблағ сарфлаши мумкин. 2013-йилда ЯИМ 51 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган Демак, давлат ортиқча 510 миллион АҚШ доллари (давлат курси бўёча тахминан 1 триллион 275 миллиард сўм) сарфлаши мумкин. Бу ҳам бўлмаса – Бюджет тизими тўғрисидаги қонуннинг 42-моддаси бор экан:

Давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларидан келиб чиқувчи тўловларни амалга ошириш учун маблағларни жамлашга шарт-шароит яратиш мақсадида республика бюджети таркибида кафолат жамғармаси тузилади…

Расмий манбаларда эълон қилинган индексация коэффициэнти қандай қилиб ҳисоблаб чиқилгани тушунтирилмади. Нима бўлганда ҳам, бу ҳолат халқнинг давлат қимматли қоғозлари ва банк тизимига бўлган ишончига қаттиқ зарба берди. Давлат облигациялари турли хил иқтисодий вазифани бажаради. Аммо энди бизнинг мамлакатда иқтисодни тартибга солиш воситаларидан бири бўлган давлат облигациялари амалда ишлатиш қийин бўлиши мумкин”, – дейилади мақолада.

Мақола якунида муаллифнинг эътироф этишича эндиликда давлат узоқ муддатга (ҳозирги ҳолат одамларнинг хотирасидан ўчгунга қадар) халқдан зарур бўлганда молиявий ёрдам олиш имконидан ўз-ўзини маҳрум қилди.

Замир Малик

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi