“Диктаторнинг мукофоти мен учун ҳақоратдир!”

“Диктаторнинг мукофоти мен  учун  ҳақоратдир!”
18 views
14 August 2014 - 16:04

6

Голландиянинг машҳур газеталаридан бири бўлган AD эълон қилган “MH17 дан сўнг профессор Путинга фахрий докторлик даражасини қайтаради” (Professor zendt eredoctoraat na MH17 retour aan Poetin) номли мақолада ёзилишича самолётсозлик соҳасидаги голландиялик профессор Эгберт Торенберг ўзининг фахрий докторлик даражасини Москвага қайтарди ва бошқа олимларни ҳам шундай қилишга даъват қилди.

Делфт Университети профессори ўз қарори устида бир ҳафта мобайнида қаттиқ ўйлаган. У MH17 Малайзия авиалайнерининг Донецк устида уриб туширилиши ва Кремль раҳбарининг тинимсиз агрессиясига норозилик ва жавоб тариқасида 15 йил олдин Москва авиация институти томонидан берилган докторлик фахрий даражасидан воз кечди.

“Менинг ўз илмий даражамдан воз кечишим – бу сизнинг президентингизга бошқарилмайдиган ракета учун айнан у жавобгарлиги тушунтиришнинг ягона йўлидир”, – дея таъкидлайди профессор Москва авиация институти ректори Герашенкога йўллаган мактубида.

“Бу бизнинг университет талабасининг ўлдирилганлигига ишоратдир. Мен бу воз кечиш орқали рус дўстларимгша ҳам ишорат қилмоқчиман. Масала шундаки улар самолёт уриб туширилганидан хурсандмилар ёки уларни хурсанд қиладиган нимадир борми ўзи? Улар ўз ишларини арзимаган пул эвазига қилишади. Уларнинг бунга мажбурлигидан мен афсусдаман. Бироқ бундай вазиятда улар ҳеч бўлмаганда мен каби онгли қарор қабул қилишлари мумкинку! Менинг дунёни ўзгартириш каби ҳаёлларим йўқ. Бироқ мен ўйлайманки олимлар ва илмий ходимлар жамият учун ва жумладан талабалар учун ҳам этик хулқ-атвор намунаси бўлишлари лозим”, – дея қўшимча қилади профессор.

Профессор Россия президенти сифатида Путин сайланганида қаттиқ афсусланганини таъкидлайди.

“Сўнги йилларда Россияда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Вазият эса борган сари таранглашиб бормоқда”, – деб ёзади профессор Торенбек.

Профессор Торенбек БМТнинг авиаҳалокат сабабларини текширишга қаратилган резолюция қабул қилинишига қарамасдан Боинга қарши қўпорувчиликни тан олмаганидан ғазабда эканини айтади.

Профессор Россиянинг Украина ва Чеченистондаги аракатлариқоралайди (in conflicten met Oekraïne en Tsjetsjenië) ҳамда Ироқ ва Сурияга тинимсиз равишда қурол-яроқ етказиб бераётганлиги туфайли зўравонликларнинг кучайиб бораётганини таъкидлайди.

“Бу менда Россия келажагига нисбатан пессимистик қарашни пайдо қилди”, – деб ёзади профессор.

Профессорнинг иши унинг ҳамкасблари ва дўстлари туманидан тўлиқ қўллаб-қувватланган ва унинг ташаббусини қабул қилишган.

Торенбекнинг ёзишича, Боингнинг ҳалокати туфайли унинг Делфт ва бошқа университетлардаги бир қанча ҳамкасблари Петербург шаҳрида бўлиб ўтиши мўлжалланган аэронавтика бўйича Халқаро кенгашнинг конференциясида қатнашишдан бош тортишган.

Илмий даражадан воз кечиш ҳақидаги мактубга нисбатан Москва авиация университети ректори Герашенконинг русларга ҳос муносабати профессорни ҳайратга солган.

“Қандайдир оддий хизматчилардан бири менга электрон почта орқали ректорнинг дам олишда эканини ёзиб юборибди”, – дейди Торенбек.

ЎХҲ ахборот бўлими