Украинада Ленин ҳайкаллари бузиб ташланмоқда

Украинада Ленин ҳайкаллари бузиб ташланмоқда
62 views
15 August 2014 - 10:57

4Украина шаҳарлари бўйлаб Ленин ҳайкаллари бузиб ташланиши давом этмоқда. Куни кеча, Мариуполда шаҳардаги энг катта бўлган Ленин ҳайкали бузиб ташланди. Маҳаллий ОАВ тарқатган хабарларга кўра ҳодиса тунда содир бўлган.

Номаълум шахслар 8 метрлик Ленин ҳайкалини метал тросга боғлаб йиқитишган. Трос ҳам воқеа жойида қолдириб кетилган.

Шаҳар кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича, ёдгорлик ўз балансида бўлган “ККП” коммунал корхонаси содир бўлган ҳодиса юзасидан милициянинг Мариуполь шаҳар бошқармасига ариза киритган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодисани атрофлича ўрганишмоқда ва ҳайкалнинг ноқонуний бузилишида қатнашганларнинг шахсини аниқлаш билан шуғулланишмоқда.

3

ОАВ нинг қайд қилишича, йил бошидан бери Ленин ҳайкалини олиб ташлаш масаласи Мариуполда бир неча маротаба кўтарилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти вакилларига ҳам губернатор Сергей Тарутга ҳам мурожаат қилинган. Бироқ, губернатор ҳам, Мариуполь мэри Юрий Хотлубей ҳам барчаси қонун бўйича бўлиши лозим, деган қатъий позициясини баён қилишган. Бунинг учун эса, ҳайкални олиб ташлаш ва кўчалар номини ўзгартиришдан олдин жамоатчилик фикрини шакллантириш ва бу масала шаҳар кенгаши сессияларидан бирига киритилиши лозим. Сессия тегишли қарорни қабул қилганидан сўнг эса ҳайкални олиб ташлаш мумкин бўлади.

Бироқ, шаҳардаги энг катта Ленин ҳайкалининг аллақачон бузиб ташланганлиги туфайли юқоридаги процедураларга ҳожат ҳам қолмади.

ЎХҲ ахборот бўлими