Оллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмаймиз

Оллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмаймиз
265 views
16 August 2014 - 12:13


Бир гуруҳ таниқли журналистлар ташаббуси билан facebook ижтимоий тармоғида “Қўрқмаймиз” номи остида акция бошланди. Ушбу акция Ўзбекистондаги Каримов режими яратган зулм ва ҳақсизлик билан муроса қилмайдиган барча юртдошларимизни чорлайди. “Қўрқмаймиз” гуруҳига қуйидаги линк орқали аъзо бўлишингиз мумкин – https://www.facebook.com/groups/qorqmaymiz/?fref=nf

Бир неча кун ичида ижтимоий тармоқдаги “Қўрқмаймиз” гуруҳи сафларига қўшилаётганлар сони уч мингдан ошиб кетди. Бу эса мазкур ташаббуснинг демократик жараёнлар ривожида ҳамда сўз ва ифода эркинлиги тарафдорлари бўлган барча инсонларда зулмга қарши ўз муносабатларини изҳор қилишлари учун етарли журъатни шакллантиришда ғоятда муҳим аҳамият касб этишидан далолатдир. 

Шунга қарамасдан, тилга олинган ташаббусга шубҳа билан қаровчилар ва маломат тошларини ёғдираётганлар ҳам талайгина. Қуйида акция ташаббускоридан бири Шухрат Бобожоннинг бундай хасадгўй ва маломатгўй шахсларга ёзган жавобини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Таҳририят

Сўнгги 25 йилда минглаб ўзбеклар сиëсий қочқин сифатида Ўзбекистонни тарк қилди. Қани улар. Нега улар пассив. Айниқса 2005 йил Андижон исëнидан кейин. АҚШни ўзида минглаб ўзбекистонлик сиëсий қочқинлик олган. Меҳнат мухожирларининг сони эса миллионлардир.

Лекин митингларда фақат қўлдаги бармоқ билан санайдиган даражада одамларни кўрамиз.

2006 йилда Брюсселда ўтказилган митингдаги 100 кишидан фақат икки нафари ўзбек эди.

Туркияда 40 минггга яқин ўзбек истиқомат қилади¸ лекин митинг бўлганда фақат 3 нафар ўзбек ўртага чиқади. Қани сиëсий фаолман “Эрк”¸”Бирлик” аъзосман деб мамлкатни тарк қилган ўн минглар¸ нега улар пассив. “Одам Ўзбекистондан чиқса қўрқмас бўлиб қолади” деган нотўғри гап.

Ўз юртидаги қафасни четга чиқиб ҳам ўзи билан кўтариб юрганлар қанча.

Миясидаги ва юрагидаги қўрқув аждархосини четга чиқиб ҳам ўлдира олмаганлар ўзбеклар лак лак.

Сиëсий мухолифат фаолиман деб статус олиб қўйиб¸ писиб юриб Ўзбекистонга “киши билмас” бориб келаëтганлар қанча. Шунинг учун ўз қўрқмаслигини изхор қилганларга маломат қилманглар.

Бу маломат тагига яширинган ҳасад кўриниб¸ билиниб қоляпти.
Қўрқмаслик¸ жасурлик ҳар доим ва ҳар қаерда яҳши. Қўрқоқлик эса доимо ëмон.

“Фақат мен мухолифатман¸ фақат мен инсон ҳуқуқи фаолиман” дейдиганлар. Ëки “қўрқмаслиги” учун ҳар сафар тийин олишга ўрганиб қолганлар беҳаловат бўлишмасин.

Евтушенко айтганидек сиëсат барчага оид имтиëз. Шу жумладан чет элда юрганларга ҳам оид. Бу соҳани ҳали кимдир приватизация қилгани йўқ.

Қилаëтган ишимиз ФЛЕШМОБ. Оддийгина битта қоғозга “Қўрқмайман” деб ëзиб расмингизни интернетга қўйинг тамом. Тошкентга саëҳат спекталидаги “ақлли” персонажга ўхшаб “кор қиладурму ë йўқми” деб донишмандлик қилиб кулгига қолманг.

Энг муҳими биз “Қўрқмаймиз”

Бугун сонимиз 3 мингга етди. 30 миллион халқ учун кўп эмас. Лекин кам ҳам эмас.
Бугун узатган қўлларимиз ҳавода қолмаганидан мамнунман.

Сизга чексиз ҳурмат билан

Шухрат Бобожон

Озодлик мухбири Ш¸Бобожоннинг Файсбукдаги саҳифасидан олинди