Шарқий Туркистонда соқолли эркаклар ва ҳижобли аёлларнинг автобусларга чиқиши таъқиқлаб қўйилди

Шарқий Туркистонда соқолли эркаклар ва ҳижобли аёлларнинг автобусларга чиқиши таъқиқлаб қўйилди
66 views
16 August 2014 - 15:11

uygurlarga ta`qiq

Шинжон минтақасининг шимолий-ғарбий қисмидаги Қорамой шаҳрида Хитой ҳукумати соқолли эркаклар ва ҳижобли аёлларнинг жамоат транспортларида юришларини таъқиқлаб қўйди, деб хабар берди pro-kg.com.

Хабарда таъкидланишича, ушбу чоралар исломга эътиқод қилувчи ва мустақиллик талаб қилаётган уйғурлар ва минтақа ҳудудига яшовчи (Хитой ҳукумати томонидан кўчириб олиб келинган) хитойликлар ўртасида тўқнашувлар чиқишининг олдини олиш мақсадида ўйлаб топилган.

Янги қоидалар шаҳарда бўлиб ўтаётган енгил атлетика мусобақалари вақтида хавфсизлик чоралари сифатида 20 августгача амал қилади.

“Ниқоб ва ҳижоблардаги ҳамда исломий бўлган бошқа либослардаги йўловчилар полицияга топширилади”, – дейилади расмий баёнотда.

Ҳориждаги уйғур ташкилотлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари хитой ҳукуматининг уйғур маданияти ва динига нисбатан олиб бораётган қатағон сиёсати кескинликнинг янада ошиб бориши ва тартибсизликларга сабаб бўлмоқда. Расмий Пекин уйғурлар билан хитойликлар ўртасида тўқнашувларнинг давомли бўлиб туришига қарамасдан бундай баёнотларни кескин рад қилиб келади.

Дарҳақиқат, хитой ҳукуматининг гўёки хавфсизлик чораси сифатидаги киритилган ва юқорида тилган олинган қоидалари фақат бир томонлама ёндашув – мусулмон уйғурлар ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига асосланган деб айтиш мумкин.

ЎХҲ ахборот бўлими