Фэйсбукда “Қалампир” лақаби билан чиқиб, фитна уюштирадиган кимса ҳақда билги

Фэйсбукда “Қалампир” лақаби билан чиқиб, фитна уюштирадиган кимса ҳақда билги
42 views
16 August 2014 - 17:10

 

Фэйсбукда “Қалампир” лақаби билан чиқиб, фитна уюштирадиган кимса ҳақда билги

“Қалампир”ни мен блоклаб қўйганимга анча бўлди. Сабаби у ўзининг тутруқсиз гаплари билан менинг ҳам, бошқа дўстларимнинг ҳам медасига теккан эди.
Қаранг-ки, айланиб, айланиб яна унинг шу тутруқсиз гапларига рўбарў бўлдим!
Энди гап бундай: Азиз ҳамюртлар, дўстлар, биродарлар, авваламбор ижтимоий тармоқларнинг бизга, жамиятимизга бераётган имкониятларидан фойдаланиб, ҳар биримиз ўз фикримизни айтиш имконига эга бўлганимизга Аллоҳга минг шукур! Шу тармоқлар бўлмаганда, билмадим Ўзбекистон аҳолисининг бугунги аҳволи қандай бўлар эди?
Энди ўша “Қалампир”нинг демагогик фикрларига келадиган бўлсак, менимча, меҳнаткаш, пешона тери орқали тирикчилик қиладиган, ҳалол, пок инсон бу қадар бетамиз, бу қадар беюз бўлмаса керак! Ўзидан 2 баробар аёлларга фейсбук орқали шилқимлик қилган одамни мен ҳеч қандай ҳурматга лойиқ деб билмайман. Аммо, келинг унинг диферамбаларига баҳо берайлик: Мен,-дейди у,-Ҳеч қандай сиёсатга хизмат қилмайман! Хўп, унда сен кимсан?-деган саволни берамиз.
Агар бир одам ўтда ёнаётган ёки сувга чўкаётган бўлса, уни қутқариш ўрнига у қайси миллатдан, қайси концессиядан, қайси партиядан,-деб, ўйлаб ўтирилмайдику! Бу инсонга хос фазилатлардан биридир. Бугунги кунда битта, иккита одам эмас, бутун бошли халқ олов ичида. Фарзандларимиз, оиламиз олов ичида. Уларни ким қутқаради? Ўша демагогми ёки нима десанг дарров сени халқ душманига, Америкапараст, Россияпараст яна алламбалопарастга чиқарадиган шаллақиларми? Менинг фикримча, қалбида заррача инсонийлиги бор, иймон-инсофли, менинг ҳам Ватаним, ҳалқим бор,-деган инсон бугунги кунда халқимизни азоб уқубатда тутиб турган золим ҳукуматни ўзгартириш йўлида қўлидан келгунча ҳаракат қилиши керак!
Демагогиядан фойда йўқ, биродарлар!
Келинг юрагимизни очайлик, қўлни қўлга берайлик, харқни рўшноликка чиқишида ўзимизнинг зиғиртдай бўлса ҳам ҳиссамизни қўшайлик! Бўлмаса, кўзда ёш, қалбида армон билан улғаяётган фарзандларимиз олдида тоабад айбдор бўлиб қоламиз!

Мирза Анвар Ҳамидов