Халқ бўлажак энди олoмон

Халқ бўлажак  энди олoмон
71 views
17 August 2014 - 7:15

 

Бўйсунмаймиз зулмдорингга,

Балиқ каби жим бўлмаймиз ҳам.

Туфурамиз иқтидорингга,

Сен яратган тизиминга ҳам!

Халқ бўлажак энди олoмон,

Ва у сендан энди қўрқмайди!

Қуражакмиз биз янги замон,

Халқ дарёдир – ортга оқмайди!

2014

 

 

Биз яшадик келажак учун

 

Бир кун Тошкент кўчаларида, 

Мен ҳам шундай озод юрарман.

Озод элим, ҳалқим бағрида 

Қўрқмас инсон каби турарман. 

Балки кимдир берадир савол:

-Аё дўстим, бу шодлик нечун? 

Ўйламасдан айтгум эҳтимол: 

-Биз яшадик келажак учун!”

2014

 

Мирзо Анвар Хамидов