Тошкентда “Тахта бозор” ёниб кетди

Тошкентда “Тахта бозор” ёниб кетди
60 views
18 August 2014 - 9:04

taxta bozor yondi

18 август куни тунда халқ орасида “Тахта бозори” номи билан аталадиган ёзоч ва тахта бозорида ёнғин юз берди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматининг маълумот беришича, воқеа жойига етиб келган ўт ўчириш хизмати ёнғинни бартараф қилишга муваффақ бўлган.

Ёнғинда жабр кўрганлар ва қурбонларнинг йўқлиги айтилмоқда.

Ёнғин натижасида ёғоч махсулотлари жойлашган 300 метр квадрат ҳудуд ёнган.

Ёнғин оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш натижасида келиб чиққани айтилмоқда.

Ҳозирда ёнғин натижасида кўрилган зарар ҳисоблаб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри чеккасидаги бошқа бир бозор – “Чинни бозор”да ёнғин содир бўлганди. 12 августга ўтар кечаси содир бўлган ёнғин натижасида 160 дан ортиқ дўконнинг ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик. Орадан бир неча кун ўтиб 17 август куни Алишер Навоий номли Самарқанд давлат университетида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида тарих ва математика факультетлари жойлашган биносининг иккинчи қаватидаги ўнтача хона жиддий зарар кўрди.

ЎХҲ ахборот бўлими