Шаққий Мирзиёновнинг талабалик йиллари ҳақида

Шаққий Мирзиёновнинг талабалик йиллари ҳақида
80 views
20 August 2014 - 11:53

5Шаққий Мирзиёнов уч йил Тошкент қатнаб, бирор-бир институтга кира олмапти.

Охири эри оёқ тиркашига қарамай, ўгай она эшигидаги бор жонзотни бозорга олиб чиқиб сотипти. Қозиқда сигир, қўрада қўй қолмапти. Товуқкатак ҳувуллаб қолипти. Бироз етмаганини мактаб қоравулидан қарз кўтариб, онаизор саккиз минг рублни мактаб мудирининг қўлига олиб бориб тутқазипти.

Халқ тилида “Иригасия” деб аталадиган институтда таниши бор мудир, шундан сўнг “қайдасан Тошкент” деб йўлга чиқипти. Хуллас, ўша йили Шаққий институт талабаси бўлипти. Пора бериб ўқишга киритиб ҳам арзандасидан қутула олмаган ўгай она, яна икки йил уни дея бошини тўрт деворга урипти. У еб-ичишдан, кийим бошдан онаси туфайли тақчиллик кўрмапти.

Учинчи йил у уйига қоплаб пул ташишни бошлапти. Охир-оқибат институт ректорини илинтирган Шаққийнинг ови бароридан келиб, қаллобликнинг катта кўчасига чиқиб олипти. Ўқишга киритишда воситачиликдан иш бошлаб, тезда ўқитувчилар орасида устамонлиги билан ном қозонипти. Имтиҳонларни топшира олмаган қизларни деканларга ва ректорга тўғирлаб, уларнинг мушкулини осон этипти. Довруғи Тошкентни тутиб, ҳувайри замон бўлиб кетипти. Ректор билан қаттиқ чиқишиб қолиб, мислсиз даражада разолат ва қабоҳатларни амалга оширишнинг ҳар хил усулларини ўрганиб олипти.

Ошкоралик йилларида, у институтда комсомол секретари бўлиб ишлар экан. Каримов сингари ич-ичидан Горбачев сиёсатига қарши экан. Буни бугун ҳеч ким унутмаган эмиш. Ўзбекистонда миллий озодлик ҳаракатлари бошлангач, у Каримов тарафида туриб, ўзбек йигит-қизлари орасидан етишиб чиққан миллат фидойиларини СССРга қарши чиққан экстримистлар сифатида, талабалик бахтидан маҳрум этади. Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган ўқитувчиларни бадном қилиб, нечаларини ишдан ҳайдайди. Бойлик ва мансаб орттириш учун майдонга отилган Шаққий учун на миллат, на бир ватан бор эди…

Эргаш Сулаймон