“Юртбоши” юртидаги шоирлар

“Юртбоши” юртидаги шоирлар
36 views
21 August 2014 - 8:24

1Шоирларимиз ҳам тижорийлашди.

Эрталаб ватан ҳақида иккита шеър, тушликдан сўнг камига оналарига атаб ғазал-маснавий ёзишади.

Кечга бориб бўкиб ичишади ва фоҳишага боришади.
Эрта тонгда туриб айрилиқ ҳақида достон битишади.

Мустақиллик байрами яқинлашаверса, Юртбошини эслаб қолишади… Изланишлари ҳам тижорий…

Палончи қўшиқчига атаб 200-300 долларга, бундайроқларига 100 долларга «Қоши қаролар»нинг 52 вариантини ёзиб қўйишади…
Бирорта ишонган шишадошлари чиқиб қолса, замоннинг адолатсизлигидан, зулмдан нолишади…

Бу ёғига кун ўтаяпти, рўзғор ғимирлаб турибди…
Яна нима керак?!

Сирожиддин Толиб