Олий суд раисига қабул, ҳали-хануз – эски ҳаммом эски тоз

Олий суд раисига қабул, ҳали-хануз – эски ҳаммом эски тоз
26 views
21 August 2014 - 9:22

24.07.2014 йилда, Президент девонида қабулда бўлганимда, мени қабул қилган, Президент ҳузуридаги Судлар инспекцияси бошлиғи Абдуғани Комилов, суд хукмига нисбатан протест киритишлик учун Олий суд раисининг қабулига боришлигимни, у қабул қилишлигини тавсия этди:

7

Олий суд раиси лавозимига сайланганидан буён бирор-бир фуқарони қабул қилмаган-дардинг не деб сўрамаган, аниқроғи – халқнинг дардини эшитишни, уни тинглашни ўзига эп билмаган, Олий суд раиси мени қабул қилишига гарчанд ишонмаган бўлсамда, аммо Президент ҳузуридаги Судлар инспекцияси бошлиғининг сўзлари менга умид бағишлагандек бўлди.

Олий суд фойесида каттадан-катта қилиб ёзиб қўйилган Олий суд раисининг қабул куни, яъни август ойининг биринчи жума куниси тонг отар соат 07ларда бориб қабулга ёзилдим.
ИЗОҲ:-Хайронман, нега энди, Олий суд раиси-Мустақил ҳокимият раҳбари бўлганлиги учун ҳам – халқни қабул қилмайди-дардини тингламайди- суд қарорлари қандай бўлишидан қатъи-назар –қатъийдир ва шикоятга ўрин ЙЎҚ- деб ёзиб қўйишмайдими, шунда бечора халқ узоқ-яқиндан овора-ю-сарсон бўлиб бир дарди минг бўлиб, унинг устига харажатга тушиб ишончсиз – умид билан тонг отардан келиб ўтиришмаган бўлармиди?

Аммо минг афсуски, ушбу кун ҳам соат 15-00 да 30 тача одамнинг умиди –етиб бўлмас сароблигича қолди- яна бир бор пучга чиқди, аксинча қабул қилмаслигига бўлган ишонч ўз тасдиғини топди!
Қабулга беш кишидан алоҳида-алоҳхида қилиб навбатма-навбат чақирилаётган ва қабулга кириб чиқаётганларнинг бирортаси ҳам ким қабул қилганлигини билмас, яъни ким қабул қилаётганлигини сўрашга ботина олмаганлиги учун ҳам, ким қабул қиляпти деган саволга жавоб ололмадим!…
Навбатдаги 4-бешталик сафида қабулга кирганимда Олий суд раиси қабул қилмаётганлигини тушундим ва ўз исму шарифимни айтиб, мени қабул қилаётган мансабдор шахсдан сўрасам жуда оғриқлик билан Атабаев деб жавоб бердилар.

Ноиложликдан паспортимни очиб олдиларига қўйиб, ўз исму-шарифим туғилган йилим, пенсионерлигим ва шикоят билан айнан Олий суд раисига қабулга келганлигимни ва ким мени шикоятимни эшитмоқчи эканлигини, тўлиқ исму шарифлари ва лавозимларини билишга ҳаққим борлигини тўлиқ батафсил айтганимдан кейингина, олдингисидан-да оғриқли ва норози охангда, Олий суд судьяси Атабаев Файзулло Ҳасанович эканликларини айтиб, эшитаман сизни дедилар!…
6

Мен, Олий суд Хайъат раиси, Олий суд раисининг ўринбосарларидан асоссиз сохта жавоб олганлигим ва улардан норози бўлиб айнан Олий суд раисининг қабулига келганлигим, у кишида Олий суд раиси ўринбосарининг устидан қиладиган арзимни тинглаш ваколатлари бор-йўқлигини сўраганим заҳотиёқ…

Файзулло Хасанович жахл отига қамчи уриб: -«мен ўз ҳурматимни ва жойимни билишим лозимлигини, қолаверса мен терговчи у киши айбланувчи эмаслигини, шунинг учун ҳам савол беришга ҳаққим йўқ эканлигини, у киши Олий суд судьяси эканлигини ва саволни у киши беришлигини ва бошқа кўп ва хўп таъна.ю дашномлар билан мени роса сийладилар», мен эса Олий суд судьясининг нуфузи-ҳурматини жойига қўйиб, сўзларини бўлмасдан тишни-тишга босиб эшитишга мажбур бўлдим, у киши ақлимни жойига солиб қўйиш вазифаларини омадли бажарганликларига ишонч ҳосил қилиб, такроран эшитаман дедилар!…

Шунда мен, Конституцияда кафолатланган сиёсий ҳуқуқим асосида ва Жиноят-процессуал қонунида белгилаб қўйилган процессуал хуқуқларим доирасида назорат тартибида шикоят билан айнан Олий суд раисининг қабулига келганлигимни, қолаверса Президент ҳузуридаги Судлар инспекциясининг тавсияси асосида келганлигимни, шунинг учун у кишининг ваколат доиралари қанчалар кенг бўлмасин, аммо мени тинглаш ваколатига Қонун бўйича ҳаққи йўқ эканлигини баён этганимдан сўнгра, ховурларидан тушдилар ва ўринларидан туриб менинг илтимосимни шахсан Олий суд раисига етказишга қўл бериб ваъда бердилар ва мен ушбу ваъдадан кейин чиқиб кетдим.

Файзулло Хасанович, мен сизга қабулда айтган сўзимни сўзма-сўз яна бир бор такрор айтаман: – «Сиз Олий суд раисига айнан менинг шахсан қабул қилиш ҳақидаги илтимосимни шахсан етказа олган бўлсангиз, сиз катта иш қилган бўласиз, чунки сизгача ҳам кўп судьялар ҳудди шундай ваъда беришганлар, аммо!…»

Мен илтимос қилган бўлар эдим, девор ортидан(Окоп ичида ётиб), ақл ўргатишга шошилмасдан, ушбу мавзу бўйича, худонинг хоҳиш-иродаси билан давом эттиришни режа қилаётган мақолаларни охиригача ўқиб-уқиб кейингина фикр-мулоҳаза юритишликни тавсия этган бўлар эдим, ахир барчамизнинг ягона эзгу мақсадимиз, адолат ва ҳақиқат қарор топишидир, чунки адолат ва ҳақиқат қарор топсагина, жамиятда инсон омили биринчи ўринда-фаровонликда бўлади…

Сабабики, мен Олий суд раиси қабул қилмаганлигидан эмас, қабул қилмаслигига деярли ишончим комил эди, балки қабулдаги 30 тача якка-ёлғиз аммо бир-бировидан гуё ўта ақлли, ҳаттоки ўзларини бир-бировидан бир эмас икки бошга юқори ва ақллироқ ҳисоблаётган одамларга бу ҳақда алоҳида тўхталишни ва фикр мулоҳаза қилишни жазм этмоқчиман.

Бу мавзу шунинг билан ўта долзарбки, ҳар қандай ривожланган инсон омили биринчи ўринда турадиган фуқаролик жамиятида, қонун нормасида кафолатланган инсон ҳақ-хуқуқи одилона ҳимоя қилинадими ёки поймол этиладими, бунга фақат ва фақат суд ҳокимияти- мустақил судьялар қатъий жавоб бериши-сўнгги сўзни айтиши-сўнгги нуқтани қўйиши шарт ва лозим, ҳеч қандай Президент ёки Бош вазир ёҳуд бошқа махсус органлар эмас!!!…

Бунга эришиш учун халқ ўз онг-тафаккурини ривожлантириши ва ўз-ҳақ-ҳуқуқи бирлан бурчини теран англаб етиши ва шунга эришиш йўлида собит қадам туриши лозим.

Зероки, ХАҚ-ТАОЛОнинг бандаю-муминларига юборган инояти, Қуръону-Каримда; -«токи инсон ўзининг аянчли аҳволини ўзгартиришга ҳаракат қилмас экан, Аллоҳ уни ўзгартирмаслигини, ҳамда ўз онгини дунёвий илмлар билан ривожлантирган ва ўз хақ-хуқуқини билган ва унинг учун собит тура олган бандаларига ёрдам беришлиги айтилгандир» !!!…

Эътиборларингиз учун рахмат !!!
Яна учрашиш насиб этсин деган умид билан
Бахром Абдурахимов
тел. +998907210725; +998912140916:
E-mail bahrom2661@mail.ru
Skype: bahrom6126