Мирзиёевнинг бошқаларга чоҳ қазиш санъати ҳақида

Мирзиёевнинг бошқаларга чоҳ қазиш санъати ҳақида
138 views
21 August 2014 - 12:20

5Шаққийнинг таҳсинга сазавор қирраларини ҳам йўқ деб бўлмайди. Ҳар ёмоннинг бир яхши томони бўлади, деганларидек, палакатнинг улгу олса арзийдиган жиҳатлари ҳам бор. Халқ орасида машҳур бўлиб кетган бир воқеани имкон қадар баён этсак, ҳикоя мазмунидан ўзингиз хулоса чиқариб олаверасиз…

Биргал, Ўктам Исмоиловдан кейин Сирдарё вилоятига ҳоким бўлган тип унинг олдига илтимос билан келади. Ўшанда Сирдарё вилоятининг амалдаги ҳокими муштумзўрлиги боис халқ орасида, “боксёр” номини орттирган Ўктам Исмоилов экан. Илтимос билан келган шахс, унинг ўрнига ҳоким бўлмоқчи экан. Бошқалар бу ўринга фалон милён доллар пора берган бўлсалар, у уч ҳисса кўп бермоқчи бўлипти. Ваъданинг осмонлигини эшитиб зигирриги тим-тик бўлиб кетган Шаққий, уни вилоят ҳокимлигига кўтариш учун имкон излай бошлапти. Аммо минг чиранса ҳам йўлини тополмай қийналиб кетипти, камбағал. Ҳар икки куннинг бирида Зелимхонникига ўттиз иккиннинг мокисидек совға-салом кўтариб югурмасин, у кенайининг бу гал қўлидан иш келмаётганини айтиб, Шаққийни орқасига қуруқ қўл билан қайтарар экан. Шаққий бачча пақирнинг на еганида, на ичганида ҳаловат бор экан. Босинқираб: пули кўп экан, шуни ҳокимликка тайинламасанг, сени ўлдираман, дея, у тушида ҳам президентни тонг отгунча бўғиб чиқар экан. Кекирдаги дакан хўрознинг лаччагидек қизариб кетган хотини манглайқора, ахийри эридан қочиб, чордоққа чиқиб ётадиган бўлипти, денг.

Шайтон чалса, эчки қассобхонага ўз оёғи билан юриб келади, деганларидек, шундай кунларнинг бирида, Ўктам Исмоилов ўзи унинг олдига маслаҳат сўраб келиб қолипти. Қони қочган ранггида ранг қолмаган бемуроднинг қўллари шалвираб, елкалари қаноти синган қарғаникидек шалпайиб қолган экан, денг. Гестопанинг жазо отряди бошлиғи яна бир Ўктамбой, Сирдарё вилояти ҳокимига бир челак муздек сув ичиргач, у ҳўкизникидек келадиган бир қучоқ бошини тиклаб, арзи-ҳол айтишга тушипти. Эмишки: яқинда Сирдарё вилоятига президент ташриф буюрар экан. У бир замонлар вилоятга келганида, ҳокимнинг арчазорига ўзининг муборак қўллари билан бир туп арча ўтқазган экан. Минглаган арчалар барқ уриб яшнаб турган бир пайтда, ўша президент ўтқазган бир туп арча қуриб-қовжираб, сарғайип қолипти, денг. “Президент келганида ҳар йил биринчи навбатда бориб, ўз қўллари билан ўтқазган арчаси – ўша арзандани кўради. Энди, нима қиламан?” деган Ўктам Исмоловнинг охирги умиди Шаққийдан экан. Барчасини дарров англаган қув Шаққи: “Бунинг йўли осон, ғам еманг. Уч-тўртта рассомни чақиртирингда, арчани обдон яшил бўёққа, бўяб, кейин лаклатинг. Ўша хашаги чиққан хунаса, от тепган хўтикдек бўлади, кўрасиз. Нима, президент билиб ўтириптими?”, депти. Иложи топилганини эшитган Ўктам Исмоилов, орқасига қуш бўлиб учиб кетипти. Бориб, Шаққий айтганидек, арчани яшилга бўятиб, устидан лаклатипти ҳам. Кўп ўтмай президент ҳам келиб қолипти. У Сирдарё вилоятидаги ташрифини, ҳар сафаргидек ўз қўллари билан эккан арчани зиёрат этишдан бошлапти. Не кўз билан кўрсинки, минглаган арчаларнинг ичида у эккан арча ўзгача бир чирой очиб, файзи-тароватдан ям-яшил бўлиб, кўрк тўкиб алоҳида ажралиб турипти, экан. Юраги кўксига сиғмай, гуппиллаб уриб кетган президент, барчасини, ичида ўзининг оддий одам эмаслигига йўйибди. Мен ҳам Фиръавн каби худо бўлсам, керак…

Бўлмаса, нима учун менинг қўлим теккан нарса, барқ уриб яшнаб кетади, деб ўйлапти. Чоптирган жойига қирқ йил экин кўкармаслигини яхши билса ҳам, у бандалигига бориб, худоланиб кетипти… “Ўктам”, депти у вилоят ҳокимига, атай ўзини хокисор, камтар кўрсатиб. “Нима учун мен эккан арчага алоҳида, бошқаларига алоҳида эътибор берасизлар. Қара, бу арча яшнаб, боғ-боғ очилиб турипди. Қолган минглаганлари рангига чанг урган одамга ўхшаб сўлғин. Бугундан бошлаб, барчасини бир хил парвариш қилинглар. Қонун олдида, ҳамма тенг. Биз шу жиҳатимиз билан дунё халқлари олдида ажралиб турамиз. Адолат мезони бузилмасин!” “Хўп бўлади”, деган ҳоким, унинг кўнглидагини айтипти. “Жаноб, президент! Боғбонларимиз бутун арчазорни яхшилаб парваришлаяптилар. Сиз эккан арчага ҳеч қанақа алоҳида эътибор йўқ. Аммо, у ўз-ўзидан яшнаб, кун-кундан чирой очиб кетяпти. Бунга мен ҳам, боғбонларимиз ҳам лолу ҳайронмиз…” Эшитиб, худолигига тўлиқ иқрор бўлган президент ич-ичидан масрур бўлса ҳам, қовоқ уйипти. “Йиғиштир, бунақа гапларни”, депти. “Сен ҳали ёшсан, ўйлаб, гапир. Сен, мен эккан арчага алоҳида эътибор бергансан. Бу бариси, менга бўлган меҳр-муҳаббатингдан эканини мен яхши тушунаман. Аммо одамлар масаласида, бундай қилиб бўлмайди. Ҳар бир одам билан мен қўл олиб кўришиб, уни бағримга боса олмайман. Шу учун ҳар бир одамни, мени бағрига босган деб ҳисоблаб, у билан яқин муомилада бўл. Ҳар бир одамга мана шу мен эккан арчага бўлгани каби яхши муносабатда бўл. Ҳар бир одам менинг давру давронимда, ана шу арча каби яшнаб, кўрки-тароватдан яшнаб турсин”…

Президент билан ҳоким орасида бўлиб ўтган бу мулоқотни телевизор орқали бутун республика аҳли кўрипти. Кўриб, шундай адолатли, девор бўлмаса кўчанинг нари юзини кўрадиган президент замонида яшаётганларидан, улар шукроналар айтишга тушиптилар. Меҳрлари ийиб йиғлаб, сочларини юлиптилар. Қурбонликлар сўйиб, президентимизга кўз тегмасин, деб бутун гузарларда тиловати Қуръон тушириптилар… Яна бу мулоқотни журналистлар “Ўзбек модели”нинг мувафаққияти сифатида, жаҳон матбуоти саҳифаларидан бутун дунёга кўш-кўш этиптилар…

Уч кун ўтиб, президентнинг олдига кирган Шаққий, уни Ўктам Исмоиловнинг чув тушурганини айтипти. Шунда, қўлтиғидан тарвузи тушган президент, худо нари турсин, ўзининг оддий бир одамча ҳам фаҳм-фаросати йўқлигини англаб қолипти. Сўнгра, Ўктам Исмоиловни тўйгунича тепалаб, ишдан олиб ташлапти.

Сирдарё вилоятига ўзи кўзлаган одамни ҳоким кўтарган Шаққийнинг бор пул ёнига қолгани етмагандек, икки вилоятнинг ҳокимлиги ҳам унга тегипти. У Сирдарё вилоятига расман ҳоким бўлмаса ҳам, бутун ишлар у истаганидек бўладиган бўлипти…

Эргаш Сулаймон

 

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi