Аҳмад Довутўғли Туркиянинг янги бош вазирлигига номзод бўлди

Аҳмад Довутўғли Туркиянинг янги бош вазирлигига номзод бўлди
74 views
22 August 2014 - 9:29

1Аҳмад Довутўғли Туркиянинг янги бош вазирлигига номзод бўлди. Бу ҳақда 21 август, пайшанба куни Туркиянинг янги сайланган президенти Ражап Тойип Эрдўғон журналистларга маълум қилди, деб хабар берди турк телеканали TRT-Haber.

Бундан ташқари, Аҳмад Довутўғли Туркия Адолат ва тараққиёт партиясининг вақтинча раҳбари қилиб тайинланган. Телеканал маълумотларига кўра, номзод иқтидордаги партиянинг 27 август куни бўлиб ўтадиган фавқулотда съездида тасдиқланиши лозим.

Аввалроқ, 21 августда бош вазир тайинланиши ҳақида хабар берилган эди.

Туркияда президентлик сайловлари 10 августда бўлиб ўтганди. Сайловларда амалдаги бош вазир Ражап Тойип Эрдўғон, 51,8 овоз билан ғолиб бўлган эди. Туркиянинг ҳозирда амалда бўлган президенти Абдулла Гулнинг ваколати жорий филнинг 28 август куни тугайди.

ЎХҲ ахборот бўлими