Петербургда акция: “Путин менинг музлаткичимни очишга ҳаққи йўқ”

Петербургда акция: “Путин менинг музлаткичимни очишга ҳаққи йўқ”
54 views
23 August 2014 - 14:30

4Петербургда Россия ҳукуматининг ғарб озиқ-овқат махсулотларига нисбатан эмбарго қўйишига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди. Либерал иттифоқ фаоллари ҳамда улар билан ҳамфикр бўлган бошқа либерал ва демократик ташкилотлар Невский хиёбонида “Давлат менинг музлаткичимни очиб столга нима қўйишимни ҳал қилишга ҳаққи йўқ” шиори остида бир қатор якка пикетлар ўтказишди.

Озодлик радиоси рус хизмати муҳбирининг хабар беришича, пикет иштирокчилари қўлларига қуйидаги шиорлар битилган плакатларни кўтариб олишган:

“Шахсий эҳтиёж учун махсулот танлаш – бизнинг ҳуқуқимиздир. Бир қатор мамлакатлардан келадиган импортни таъқиқлаб қўйиш билан ҳукумат оддий фуқароларнинг манфаатларини хисобга олмади”, “Мен “Виола” пишлоғини севаман – бу билан Путиннинг нима иши бор?”, “Мен макаронга италя пишлоғини сепиб ейишни ҳуш кўраман – буни таъқиқлашга кимнинг ҳаққи бор?”, “Путиннинг Россияга қарши санкцияларга қўшилганидан Обама мамнун” ва ҳоказо.

Бироқ улар ичида қуйидаги қисқа ёзувли плакат энг машҳури бўлди: “Бугун француз пишлоғини едим – эртага бутун рус дунёсини сотдим” («Сегодня съел французский сыр – а завтра предал русский мир»). Айнан мана шу плакат атрофида кўплаб йўловчилар тўпланишган ва кулиб бош бармоғини юқорига кўтариш билан қўллаб-қувватлашган.

Айни давда, акция гувоҳларининг барчаси ҳам ижобий муносабат билдиришмаган. Кўпчилик жуда агрессив муносабатини намоён қилиб плакатларни олиб ташлашни талаб қилишган. Баъзилар эса ўз президентини қўллаб-қувватлашларини ҳамда Оврўпа ва АҚШ махсулотларисиз ҳам хурсанд яшаётганликларини айтишиб акция иштирокчилари билан тортишувларга киришиб кетган. Акция ташкилотчиларининг таъкидлашларича бу каби акциялар давомида иккита қарама-қарши лагернинг юзага келиш ҳолати бир неча ойдан бери кузатилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими