Анқарада Отатуркнинг баҳайбат “тирик” портрети (фото)

Анқарада Отатуркнинг баҳайбат “тирик” портрети (фото)
22 views
27 August 2014 - 10:00

4Анқарада 30 август – Ғалаба куни (Zafer Bayramı) арафасида олти мингта одам иштирокида акция ўтказилди. Акция ташкилотчилари ушбу тадбирнинг Гиннеснинг рекордлар китобига киришини мақсад қилишган.

Кўнгиллилар Туркиянинг миллий лидери ва биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк мавзолейи олдига тўпланишди. Уларнинг барчаси мавзолей олдида майдонни ёруғлик билан қоплатган ҳолда қора рангли либос кийишган. Рақамлардан фойдаланган ҳолда акция иштирокчилари миллий лидернинг баҳайбат портретини ташкил қилишди.

Тадбирни Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари кузатиб боришди.

5

6

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ҳар йили 30 авгут куни юнон ишғолчилари устидан қозонилган ғалаба ва Думлипинардаги жангда ҳалок бўлганлар ҳотирасига бағишлаб катта байрам – Ғалаба куни (Zafer Bayramı) нишонланади.

Думлипинардаги ғалаба Туркиянинг мустақилликка эришишида ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Кутаҳия провинциясида тўрт кун давом этган жанг 30 август куни бошланган. Отатурк бошчилигидаги турк армияси юнон армиясини тор-мор келтирган ва Туркия ҳудудини ишғолчилардан озод қилган.

ЎХҲ ахборот бўлими