18 ёшга етмаган Ўзбекистон фуқароларининг МДҲ давлатларига чиқиш тартиби белгиланди

18 ёшга етмаган Ўзбекистон фуқароларининг МДҲ давлатларига чиқиш тартиби белгиланди
49 views
27 August 2014 - 18:32

9«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг расмий сайтида берилган хабарга кўра 18 ёшга етмаган Ўзбекистон фуқароларининг МДҲ давлатлари (Россия, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон)га чиқиш тартибини белгиловчи Муваққат Йўриқнома қабул қилинган. Мазкур Йўриқномага мувофиқ қуйидаги тартиб белгиланган:

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етмаган фуқароси МДҲ давлатларига катталар ҳамроҳлигида чиқиши учун унинг биометрик паспорти бўлиши ва вояга етмаган шахснинг бу биометрик паспортидаги рухсат берувчи ёзувда катта ёшли кузатиб борувчи кўрсатилган бўлиши керак;

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етмаган фуқароси МДҲ давлатларига катталар ҳамроҳлигида чиқиши учун унинг биометрик паспорти ва ота-онаси ёки васийларининг (ҳомийларининг) нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши керак. Бунда васийлар (ҳомийлар) биометрик паспорт билан бирга ҳокимнинг васийлик (ҳомийлик) тайинланганлиги ҳақидаги қарорини ҳам тақдим этадилар;

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етмаган фуқароси МДҲ давлатларига онаси ҳамроҳлигида чиқиши учун унинг биометрик паспорти ва отасининг нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши керак;

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етмаган фуқароси МДҲ давлатларига отаси ҳамроҳлигида чиқиши учун унинг биометрик паспорти ва онасининг нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши керак;

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етмаган фуқароси МДҲ давлатларига ҳеч кимнинг кузатувисиз чиқиши учун унинг биометрик паспорти ва ота-онаси ёки васийларининг (ҳомийларининг) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясига нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши керак;

Ўзбекистон Республикасининг 15 дан 18 ёшгача бўлган фуқароси МДҲ давлатларига ҳеч кимнинг кузатувисиз чиқиши учун унинг биометрик паспорти ва ота-онаси ёки васийларининг (ҳомийларининг) вояга етмаган шахснинг мустақил равишда кетиши учун нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши керак.

ЎХҲ ахборот бўлими