“Ислом давлати” жангарилари 160 та суриялик ҳарбийни қатл қилди (видео)

“Ислом давлати” жангарилари 160 та суриялик ҳарбийни қатл қилди (видео)
57 views
29 August 2014 - 9:01

1

“Ислом давлати” (ИД) радикал сунний гуруҳи жангарилари Сурия армиясининг 160 дан ортиқ аскарини қатл қилишди. Бу ҳақда Agence France-Presse тарқатган маълумотга таяниб газета.ru хабар берди.

“ИД Ракка минтақасининг турли ҳудудларида бугун кундузи 160 дан зиёд суриялик ҳарбийни қатл қилди”, дейди Сурияда инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини мониторинг қилиш Маркази раҳбари Ромий Абдул Рахмон.

Унинг сўзларига кўра, исломчи жангариларнинг қурбонлари мамлакат шимолидаги Табқа шаҳрида жойлашган ҳарбийлар базаси ИД жангарилари томонидан ишғол қилинганидан сўнг қочишга ҳаракат қилган ҳарбийлардан иборатдир. Шаҳар аэропортидаги ҳарбийлар сони 1400 кишидан иборат бўлган. Шулардан 700 таси қочиб қутилишга муваффақ бўлишган, 200 тачаси ўлдирилган ва ўнлаб аскарлар асир олинган.

Ўз навбатида RTVI телеканали эса, ИД томонидан қатл қилинган суриялик аскарлар сонининг 250 та эканлиги ҳақида хабар бермоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими