Литва президенти: Россиянинг Украинага бостириб кириши бутун дунё учун таҳдид

Литва президенти: Россиянинг Украинага бостириб кириши бутун дунё учун таҳдид
23 views
29 August 2014 - 14:55

Lithuania's President Grybauskaite arrives at an European Union leaders summit in BrusselsРус ҳарбий тажовузи Украинанинг мавжудлигига, халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солади, дея таъкидлади пайшанба куни Литва президенти Даля Грибаускайте.

“Литва Россиянинг Украинага бостириб киришини кескин қоралайди. Бундай ҳаракатлар Украинанинг давлат сифатида мавжудлиги, халқаро тинчлик ва хавфсизликка нисбатан таҳдиддир”, – дейди президент.

Грибаускайтенинг сўзларига кўра, Украинадаги воқеалар сабаб Литва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулотда йиғилиши ташаббусини илгари суради.

Украина ва Ғарб пайшанба куни Москвани Украина шарқидаги низода бевосита иштирок этишда айблади. НАТО маълумотига кўра, Украинада мингдан ортиқ рус аскарлари жанг қилишмоқда ва рус айирмачиларига кўмак беришмоқда.

Расмий Москва Украинага ўз аскарларини киритгани ҳақидаги иддаоларни кескин рад қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 август куни Украина президенти Петро Порошенко россия ҳарбийларининг Украина ҳудудига бостириб кирганини ҳақида баёнот берганди ва ҳаракат режасини ишлаб чиқиш мақсадида шу куни соат 16.00 га Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мажлисини чақирган эди.

Бундан ташқари Порошенко, Украина зудлик билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисини чақириш ташаббуси билан чиқишини билдирганди.

ЎХҲ ахборот бўлими