Ўзбекистонда уй қамоғи жорий қилинади

Ўзбекистонда уй қамоғи жорий қилинади
107 views
30 August 2014 - 11:54

2Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати қонунчиликка киритиладиган ўзгартишларни тасдиқлади. Мазкур ўзгартишлар жиноят процессида эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғи жорий қилишни назарда тутади. Бу ҳақда “Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастури хабар берди.

Уй қамоғи дастлабки суриштирув босқичида гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчини жамиятдан тўлиқ ажратиб қўймаган ҳолда ўз уйи доирасида эркинлигини чеклашга қаратилган чорадир. Ушбу чора ҳориж амалиётида қонуний асосларда кенг қўлланиладиган эҳтиёт чораларидан биридир.

Ўзбекистон шароитида мазкур чора шу пайтгача ўзининг қонуний асосларига эга бўлмаган. Бироқ шунга қарамасдан, амалиётда уй қамоғининг норасмий тарзда қўлланилиб келиниши кузатилади.

Бу ерда гап жиноят процессидаги дастлабки суриштирув билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар ҳақида бормоқда. Хусусан, давлат сиёсатидан ўзгача фикрлайдиган шахслар, шунингдек, давлат ҳокимиятининг турли поғоналаридаги мансабидан четлаштирилган ёки президент назаридан қолган собиқ мулозимларга нисбатан одатда назорат чораси сифатида уй қамоғи қўлланилгани кузатиш мумкин.

Шу сабабли ҳам ушбу чоранинг Ўзбекистон амалиётидаги шаклини ҳуқуқий эмас, балки сиёсий асосларга эга бўлган норасмий назорат чораси дейиш мумкин.

Эндиликда уй қамоғининг қонунан мустаҳкамланиши амалиётда қайсидир ёпилмаган жиноят ишига алоқадорлик баҳонасида ҳар қандай ўзгача фикрлайдиган шахсга нисбатан мазкур чорани қўллаш каби янги прецедентни юзага келтириши мумкин.

ЎХҲ ахборот бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi