“ДХР” – йўқ, Украина – ҳа!”: Мариуполь аҳолиси жонли халқа ҳосил қилишди (фото)

“ДХР” – йўқ, Украина – ҳа!”: Мариуполь аҳолиси жонли халқа ҳосил қилишди (фото)
77 views
31 August 2014 - 17:42

Мариуполнинг қуролсиз аҳолиси россия ҳарбийларининг бостириб киришига қарши норозилик сифатида жонли халқа ҳосил қилиб шаҳарни ўраб олишди.

Цензор.Нет агентлигининг Украинская правда нашрига таяниб хабар беришича, Мариуполнинг Новоазовск йўналишига чиқиш тарафидаги блокпостда шаҳарнинг мингдан ортиқ аҳолсини жонли занжир ҳосил қилишган. Бу ҳақда воқеа жойидан гувоҳлар ижтимоий тармоқларда хабарлар қолдиришмоқда.

Польшалик журналист Павел Пьеньонжек бу ҳақда ўз Твиттерида қуйидагиларни ёзади: “Мариуполда жонли занжир. Бу ерда мингтача одам бор. Кадрга сиғмайди”.

Ўз навбатида, нидерландиялик журналист Олаф Кунс йиғилганлар орасида аёллар ва болаларнинг кўплигини қўшимча қилади.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, одамлар қўшилишда давом этмоқда, занжирнинг узунлиги бир километрдан ошиб кетди.

12

11

10

9

8

7

6

5

4

Дастлабки манба: Цензор.Нет

ЎХҲ ахборот бўлими