Ўзбекистонда ёқилғи-мойлаш махсулотлари контрабанда хисобига таъминланмоқда

Ўзбекистонда ёқилғи-мойлаш махсулотлари контрабанда хисобига таъминланмоқда
92 views
01 September 2014 - 13:26

4Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой тумани аҳолиси ёқилғи-мойлаш махсулотларининг контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб чиқиб кетилишидан ғазабда, деб ёзади kginform.com.

Нашрнинг ёзишича Қадамжой тумани маҳаллий аҳолиси ёқилғи-мойлаш махсулотларининг қўшни давлат ҳудудига Қирғизистоннинг “Қадамжой” ва Ўзбекистоннинг “Водил” чегара назорат пунктлари орқали олиб чиқиб кетилмоқда.

“Иккала чегара назорат пунктлари орасидаги нейтрал ҳудудда ўзбек давлат рақамига эга юк машиналари саф тортган. Улар Қадамжой туманидан ёқилғи-мойлаш махсулотларини олиб чиқиб Ўзбекистон ҳудудидаги бошқа юк машиналарига қуйишади. Мазкур ҳолат маҳаллий ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг назоратидан четда қолмоқда”, – деб ёзади нашр.

Хабарда таъкидланишича, кунига тонналаб ёқилғи-мойлаш махсулотларининг Ўзбекистонга олиб чиқиб кетилиши Қирғизистонда ушбу махсулотлар нархининг ошиб боришига олиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой бошида “Ўзнефтмахсулот” акциядорлик компанияси республикада ёқилғи махсулотлари билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқлигини даъво қилганди.

«Республикамизда халқаро стандартларга жавоб берувчи ёқилғи-мойлаш махсулотларининг барча турлари узлуксиз ишлаб чиқарилмоқда», — дейилганди “Ўзнефтмахсулот” мурожаатида.

Бироқ, ҳар йили Ўзбекистонда пахта мавсуми бошланган пайтда бензин ва дизел ёқилғилари ҳосилни йиғиб териб олишга сафабар этилиши натижасида куз ойларида тақчиллик пайдо бўлиши одатий ҳолга айланган.

ЎХҲ ахборот бўлими