Мустақиллик “яшартирган” Ўзбекистон

Мустақиллик “яшартирган” Ўзбекистон
232 views
01 September 2014 - 20:13
10426610_317008985130609_9008583794695350554_n

Шухрат Бобожон

Илдизлари асрлар қаърига бориб, тақаладиган Туркистоннинг большевиклар томонидан парчаланиши бир фожиа бўлган бўлса, бу парчадаги элатларнинг Сталин чизган чизиқдан ҳозир ҳам чиқмай кремл таъсирида қолиши иккинчи фожеадай кўринади.

Мустақиллик ҳам бир пасда 23га кириб қопти

Бундан 22 йил аввал Урганч марказидаги кинотеатр деворига “Яшасин Ўзбекистон мустақиллигининг бир йиллиги”, деган латта шиорни илиб қўйишувди. Кинотеатрнинг пештоқида қабариқ гранит харфлар билан “Ўзбекистон 25 йиллиги номидаги кинотеатр”, деб ëзилган эди.

Хўш, Ўзбекистон неча ëшда деган савол жавобини ўшанда излаган эдим.

Гап шундаки “Ўзбекистон Республикаси”, деган калимаи муборак 1924 йил 27 октябрда Кремлда муомалага киритилган эди.

Ўша пайтда Комфирқанинг миллатлар кенгаши раҳбари бўлган Иосиф Виссарионович Жугашвили (таҳаллуси Сталин) ва Михаил Калинин (партиявий лақаби эчкисоқол) карта устига энгашиб тарихан Туркистон, деб аталган ҳудуддан икки жумҳурият Туркманистон ва Ўзбекистонни ясашди.

Ўзбекистон ССР таркибига Бухоро ССР, қўйнида Тожик АССР билан бирга кирди. Хоразм ССРни эса Сталин бува учга бўлди. Ҳудди эртакдаги бобо мерос бўлгани каби бир ҳиссасини Ўзбекистон ССРга берди. Бир ҳиссасидан Туркманистон ясалди яна бир ҳиссасидан Қорақалпоғистон АССР ясалиб, Ўзбекистон ССРнинг қўйнига олмадай солиб қўйилди.
Бугун биз ишқида куйиб ëнган “Ўзбекистон” айни номда ва айни ҳудудда 1924 йил 27 октябрда тузилган эди.

Балки ўша кун биз учун энг азиз, энг улуғ сана эмасми, деган шаккок фикр миямда ҳудди комета янглиғ йилт этиб учиб ўтди.

Истиқлол калимаси

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Қобилжон Одилов деган Москвада ўқийдиган рассом дўстимиз Мажор қизга уйланиб Мажористонга ҳижрат қилди. Мажористондан Олмонияга ўтиб Мюнхен шаҳридаги мухожир ўзбеклардан туркистон мустақиллиги деган ғояни юқтирди.

Хоразмга рафиқаси билан зиëратга келган Қобилжон гизли бир тарзда ўзи билан Туркистон байроғини ва “Ҳур Туркистон учун истиқлол газети”, деган нашрнинг бир икки сонини олиб келди.
Темир парда остида димиққан рассом дўстларим учун “истиқлол” калимаси ажабтавур оҳанграбодай кўринди.

Ўша пайтда “Ўсарфилм”, деган ҳусусий киностудия очилган бўлиб, укам Қудрат бу киностудия учун реклама эълонларини ëзиб “Ëш ленинчи” газетасида эълон қилдирар эди. Хозир бу касбни PR менеджер дейишади. Хуллас “Истқилол”, деган калима “Ўсарфилм” рекламаси ичига тиқилиб нашр қилинадиган бўлди.

Аммо зукко муҳаррирлар истиқлол калимасини истиқбол қилиб ўзгартиришди. Бу мухаррирлар яқин истиқболда бу калимани энг кўп қўллайдиган ëзғичларга айланишини ким билибди дейсиз.

Кутилган меҳмон

Ўзбекистон 31 август куни мустақил бўлар экан, комфирқа эса, халқ демократик партиясига айлантирилармиш, деган гапни 1991 йил 23 август куни Тошкентдаги КИЦ биносида бир оëғи мухолифатда, бир оëғи ҳукуматда бўлган Зиëмов, деган мулозимдан эшитдим.

Бу пайтга келиб Болтиқбўйи ва Украина мустақилликни эълон қилиб бўлган эди. Госпланда ишлаб, умрининг ярми Москвага ҳисобот бериш билан ўтган Каримов учун Кремл назоратидан қутулиш миллий эмас, шахсий масала эканини кўпчилик тушунгани учун ҳурсандлик ҳам шунга яраша эди.

Эски уйни бузмаслик ғояси

Миллат зеҳниятидаги муҳофазакор ҳис туйғулар парвариши учун зарур бу шиорни Каримов мустақилликнинг илк беш йилида собит кўтарди. Янгисини қурмасдан, эски уйни бузмаслик, деган ғоя коммунист илдизга эга раҳбарлар ўзини овутадиган чучмал попук қанд эди.

Аммо бу шиор ҳам математикадаги бир нарсани ёзамизу бошқа нарсани ëдда сақлаймиз, деган қоидага менгзади. Ўзбекистон ўтмишини эслатувчи кўп бинолар йиқитилди, ўтмишга гувоҳ чинорлар кесилди. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Йўлдош Оҳунбобоев ҳайкаллари кўздан пана қилинди.

Урганчдаги “Ўзбекистон 25 йиллиги”, деган кенг экранли кинотеатр ҳам йиқитилди.

Йиқишмаса бўлармиди? Мана бир икки йилдан кейин Ўзбекистон 25 ëшга кирганида гранит харфлар асқотармиди?

“Озодлик” радиоси мухбири Шуҳрат Бобожон

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi